Мир аммон деҳлавий чор дарвеш қиссаси
заррин пешбанд таҳилган, ҳўл-оёғига жавоҳирлар, осил-
Download 4.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Mir Ammon Dehlaviy. Chor darvesh qissasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Подшоҳ катта, янги бир сарой қурдириб, гиламлар ёздириб, дарвешларга ажратиб берди. Салтанат юмуш- ларидан бўшаган ваҳтларда ўзи улар ёнига
заррин пешбанд таҳилган, ҳўл-оёғига жавоҳирлар, осил-
ган, ёнида жавоҳирдан ясалган шаҳилдоҳ ва сўрғич ётган эмиш. Ҳамма саройдагилар ҳайратга тушиб, шаҳзодани дуо ҳилгани турди: — Онаси ҳеч бир хавотир олмаса бўлади, шаҳзодам, албатта, ёшларини яшаб, ошларини ошайдилар! Подшоҳ катта, янги бир сарой қурдириб, гиламлар ёздириб, дарвешларга ажратиб берди. Салтанат юмуш- ларидан бўшаган ваҳтларда ўзи улар ёнига кириб, хизматларида ҳозир турар эди. Ҳар янги ойнинг биринчи www.ziyouz.com kutubxonasi пайшанба куни ўша булут келиб, шаҳзодани олиб кетар, икки кундан кейин дунёнинг турли мамлакатларида бўладиган ўйинчоқлар, ажойиб-ғаройиб совғалар билан яна келтириб қўярди. Бу нарсаларни кўриб одамнинг ақли шошар эди. Шу тариқа шаҳзода етти ёшга кирди. Шаҳзоданинг туғилган куни Озодбахт дарвешларга деди: — Эй, ҳодийлар! Шаҳзодани ким олиб кетиб, ҳайтариб келтириб кўйиши бизга ' ҳанузгача ҳорон-ғу. Жуда ажабланарли. Бунинг охири ҳандай бўларкин? — Эй, подшоҳим! Бир иш ҳилсангиз,— деб маслаҳат беришди дарвешлар. — Бир самимий хат битиб, шаҳзоданинг ҳайинчагига ташлаб ҳўйсангиз. Мазмуни шундай бўлса: "Сизнинг меҳрибонлигингиз ва муҳабба- тингиздан ҳаттиҳ мутассир бўлиб, дилимизда сиз билан учрашиш ипггиёҳи пайдо бўлди. Бизга дўстлигингизни билдириб, хабар берсангиз. Хотиржам бўлиб, ха- вотирликдан бутунлай фориғ бўлур эдик". Подшоҳга дўстларининг маслаҳати маъҳул тушиб, аф- шоний ҳогозга юкоридаги мазмунда хат битди-да, тилло ҳайинчакка ташлаб ҳўйди. Одатдагидек булут келиб, яна шаҳзодани олиб кетди. Кеч кириши билан Озодбахт дарвешлар ёнига кириб, суҳбатлапшб ўтирган эди, осмондан подшоҳ ёнига бир ҳогоз тушди. Очиб ўҳиса, хатига жавоб экан: "Биз ҳам Сизни кўришга муштоҳмиз. Сизнинг келишингиз учун тахтимизни юбордик. Илтифот ҳилиб, ташриф буюрсангиз, бошимиз осмонга етар эди. Базми жамшидга барча нарса муҳайё. Соҳибнинг ўринлари бўш турибди". Подшоҳ Озодбахт дарвешларни ёнига олиб, гойибдан келган тахтга ўтирди. Бу тахт ҳазрат Сулаймоннинг тахтларига ўхшаб учар экан. У учиб бориб олийшон, зиёфат учун катта ҳозирлик кўрилган маконга тушди. Аммо, у ерда ҳеч ким йўҳ эди. Шу пайт кимдир уларнинг кўзларига Сулаймон сурмасини сурган эди, кўзларидан икки томчидан ёш цумалаб, истиқболларида асл либослар кийиб, гулобпош* 2 ушлаб турган мезбон- ларни кўришди. Озодбахт икки ҳатор саф тортиб, тавозе билан кутиб турган минглаб паризодлар ўртасидан ўтиб, рўпарасидаги зумрад тахт томон бораверди. Унда Шохруҳнинг ўғли Малик Шаҳбол ёстиҳларга суяниб, дабдаба оилан ўтирар эди. Олдида бир парирўй ҳизча билан Озодбахтнинг ўғли Афшоний қоғоз—тилла суви юритилган зар қоғоз 2 Гулобпош—гулоб, атир пуркагич. 162 www.ziyouz.com kutubxonasi шаҳзода Бахтиёр ўйнаб ўтиришар эди. Тахтнинг икки томонига курсилар қўйилган бўлиб, уларда аслзода парилар ўтирар эди. Шаҳбол подшоҳ Озодбахтни кўриши билан ўрнидан туриб, тахтдан тушди-да, ҳучоҳлашиб кўришди, ҳўлидан тутиб ўз ёнига ўтҳазди. Илтифот ва хурсандчилик билан суҳбат бошлади. Кун ўйин-кулгу, ҳуюҳ зиёфат, созанда-хонандаларни эшитиш билан ўтди. Эртасига яна икки подшоҳ суҳбатлашиб ўтирганларида Шаҳбол Озодбахтдан дарвешларни олиб келиши сабабини сўради. Озодбахт чор дарвешларнинг саргузапггини ўзи эшитгандай ҳикоя ҳилиб берди. Уларни Шаҳболга тавсия ҳилиб, бу жабрдийдаларга кўмак беришни сўради. — Эй, жаҳонпаноҳ! Улар шунча кўп ранжу алам чекишганки, сизнинг мурувватингиз билан маҳсадларига етишса, катта савоб иш ҳилган бўласиз. Бу бечоралар умрларининг охиригача сизнинг дуоингизда бўладилар. Уларга сизнинг муборак назарингиз тушса, барча ғаму ташвишдан ҳутулар эдилар. ' — Бош устига,— деди Шаҳбол,— Сизнинг бир гапингизни икки ҳилмаймиз! Шундай деб, у дев ва парилар томонга бир ўҳрайиб ҳаради-да, энг катта жинларга, тасарруфида бўлган бар- ча подшоҳ девларга шу мазмунда фармон етказишни буюрди: "Шу фармони олий етиб бориши билан назари муборагимиз ҳаршисида ҳозир бўл! Агар кимда-ким кошимга келишдан бош тортса, ўз жазосини тортади, барибир зўрлик билан олиб келтираман. Хоҳ эркак, хоҳ аёл одамзод асири бўлса, ўзи билан олиб келсин. Агарда биронтасини биздан яширса, бу ғаддорлиги кейинчалик фош бўлиб колса, ундай саркашни бутун бола-чаҳаси, уруғ-аймоғи бзилан обжувоздан ўтказиб, ному нишонини ҳолдирмайман". Ҳукмномани олиб, девлар тўрт томонга учиб кетишди. Бу ерда икки подшоҳ ширин суҳбат ҳуриб, айшу роҳатда кун ўтказишаверди. — Менинг фарзанд кўрсам деган жуда катта орзуим бор эди, — деди Шаҳбол Озодбахт ва дарвешларга. — Худо ўғилми, ҳизми берса, албатта, одамзод под- шоҳининг боласи билан ҳовуштираман, деб ният ҳилиб ҳўйган эдим. Шу ниятни дилга жо ҳилиб юрсам, малика юкли бўлиб, ой, кун, соат, даҳиҳалар етиб, бир ҳиз туғиб берди. Ўз аҳдимга мувофиҳ барча жинларни чаҳириб амр ҳилдим: "Бутун жаҳонни остин-устин ҳи- линглар! Бирон подшоҳми, шаҳаншоҳми ўғил кўрган бўлса, озор бермай, эҳтиётлик билан тезда ҳузуримга www.ziyouz.com kutubxonasi олио кслинглар". Ҳукми олийни олиб, девлар ўша заҳо- тиёқ тўрт томонга учиб кетишди. Орадан сал ўтмай сизнинг фарзандингиз шаҳзодани олиб келиб, қўлимга тутҳазишди. Унинг кундай чеҳрасини кўриб, дилимдя қизимга бўлгандан зиёд бир меҳр пайдо бўлди. Менга ҳолса, бир нафас ёнимдан нари кетмаса дердим. Аммо ота-онаси ҳайтиб уни кўрмаса, ҳоллари нима кечади, деган андишага бордим. Шу сабабли уни ҳар ой олдириб келиб, бир неча кун ушлаб тураман-да, ҳайтариб элтиб ҳўяман. Худо насиб ҳилиб сиз билан учрашиш бахтига муяссар бўлган эканмиз, уларни никоҳлаб ҳўйсак, кўп улуғ иш бўлур эди. Жон бор ерда ҳазо бор, шунинг учун яхшиси, кўзимиз очиҳлигида уларнинг тўйини кўрайлик. Подшоҳ Озодбахт жин ва девлар ҳоҳони Шаҳболнинг гапларидан маст бўлиб, яхшиликларини кўриб, шундай деди: — Аввалига бизлар шаҳзоданинг ғойиб бўлиб, яна пайдо бўлишидан кўп ажабланиб, хавотирга тушдик. Ҳозир сизнинг гапларингизни эшитиб, кўнглимиз таскин топди. Энди ўғлим сизнинг фарзандингиз бўлди. Унга нимани раво кўрсангиз, шуни ҳилинг. Икки улуг подшоҳнинг суҳбатлари шу тариҳа ширин- шакарлик билан, айшу фароғатда ўтар эди. Орадан беш-ўн кун ўтиб, чопар дев ва жинлардан фармон олган Боғи Эрам, Кўҳистон ва Жазираларнинг подшоҳлари етиб келишиб, Шаҳбол ҳузурида ҳозир бўлдилар. Шаҳбол аввал Малик Содиҳҳа фармон берди: — Қўлингдаги барча одам болаларини ҳошимга келтир, эй Малик Содиҳ! Малик Содиҳ аламини ичига ютиб, ноилож кўр гадо чолнинг ҳизи — парипайкар жононани тезда ҳозир ҳилди. Кейин Шаҳбол Уммон подшоҳидан савдойи бўлиб, ҳўкиз миниб юрган Нимрўз шаҳзодасининг севгилиси жин ҳизини талаб ҳилди. Уммон подшоҳи кўп узрлар айтиб, у сарвҳоматни ҳам келтирди. Малик Шаҳбол Фаранг маликаси билан Беҳзодхонни талаб ҳилганда, ҳаммалари бу ишдан мутлаҳо бехабар эканликларини айтиб, ҳазрат Сулаймон ҳаҳҳига ҳасам ичдилар. 1 Уммон—Арабистон ярим оролининг шарқий қисмидаги ўлка. www.ziyouz.com kutubxonasi Охири Шаҳбол дарёи Қулзумнинг султонини қистовга олди. У бошини хам қилиб, индамай тураверди. Малик Шаҳбол унга яхши гапириб, катта инъомлар беришга ваъдалар қилиб, дўқ уриб, Фаранг маликаси билан Беқэод- хонни сўрайверган зди, у қўл қсвупггириб, шувдай дедк — Эй, хоқони жаҳон! Дунё тургунча туринг. Воҳеа шундай бўлган эди: Ажам подшоҳи ўғлининг истиҳболига дарё бўйига чиҳиб, шаҳзода отасини тезроҳ кўргани отини дарёга солганда, иттифоҳо, шикор ҳилиб юриб, шу ерга келиб ҳолдим. Тўхтаб, уларни томоша ҳилгани гурдим. Шу пайт маликанинг оти ҳам ўзини дарёга ташлади. Уни кўрдиму ихтиёримни йўҳотдим. Паризод- ларга оти билан бирга ушланглар, деб амр этдим. Малика кетидан Беҳзодхон ўзини сувга ташлади. Унинг гирдобига тушгандаги мардлик ва жасорати менга ёҳиб, уни ҳам ушлашни буюрдим. Уларни олиб, ўз саройимга ҳайтдим. Ҳозир иккаласи ҳам соғ-саломат ёнимдадир. Дарёи Қулзум султони шундай деб, Фаранг маликаси билан Беҳзодхонни ҳозир ҳилди. Шом мулкининг маликасини жуда кўп ҳидиртиришга тўғри келди. Ҳаммани ҳийин-ҳистоҳҳа олиб сўроҳ ҳилиб кўрилди. Фойдаси бўлмади. Бирон дев ё жин Шом маликасини на кўрганини, на эшитганини айтди. — Бизга тобе барча подшоҳ ва сардорлар шу ердами ёки келмаганлари ҳам борми? — деб сўради шунда Малик Шаҳбол. — Жаҳонпаноҳ!— дейишди жинлар. — Ҳамма ҳу- зурингизга келган. Ёлғиз жодугар Мусалсал келмади. У Кўҳи Қоф ортига жоду ‘билан бир ҳаср бунёд этган. Ғурури ортиб, ҳузурингизга келмади. Уни ушлаб олиб келишга биз ғуломларингизнинг кучи етмайди. Макони макру ҳийлага тўла, шайтонликда ҳеч ким унинг олдига туша олмайди. Бу гапни эшитиб, Малик Шаҳболнинг ҳаҳру ғазаби келди. Дарров жин, ифрит ва парилардан катта ҳўшин тўплаб, фармон берди: — Агар маликани олиб ўз ихтиёри билан ҳузуримга келса, кечираман. Йўҳса, маконини талҳон ҳилиб туйиб, омочга эшак ҳўшиб ҳайдатиб, ўзини банди ҳилиб келтиринглар! Фармони олийни олган ҳўпшн кўз очиб юмгунча Кўҳи Қофга кетди. Эртасига саркаш жодугарнинг бўйнига сиртмоҳ солиб, Шаҳбол ҳошига келтириб, тиз ^Дарёи Қулзум—Ҳинд уммонининг шимоли-гарбий ҳисми, Арабистон ва Қизил денгизни ўз ичига олади. www.ziyouz.com kutubxonasi чўктирдилар. Малик Шаҳбол унга дакки бериб, Шом маликасини сўраган эди, у писанд қилмай индамай тураверди. Ниҳоятда ғазабга келган Шаҳбол: "Терисини шилиб, сомон тиқинглар!" деб амр қидди. У яна девлар лаппсарини Кўҳи Қофга юбориб, қаидай бўлмасин маликани тошшши буюрди. Улар Қоф тоғига бориб, ниҳоят, Шом маликасини топиб келтирдилар. Барча асирлар ва чор дарвеш подшоҳ Малик Шаҳ- болдан кўп миннатдор бўлишиб, дуо қилишди. Озодбахт ҳам подшоҳдан беҳад мамнун бўлди. Шунда Малик Шаҳбол фармон берди. — Шаҳзодаларни девони хосга, маликаларни ичкари саройга олиб киринглар. Шаҳарни катта тантанага тайёрланглар. Зудлик билан тўйга ҳозирлик кўринглар! Саодатли кун келиб, бахтли онлар етишганда Малик Шаҳбол шаҳзода Бахтиёрга ўз ҳизини никоҳлаб берди. Яманлик хожазодага Дамашҳ маликасини, Форс мулки шаҳзодасига Басра маликасини, Ажам шаҳзодасига Фа- ранг маликасини, Беҳзодхонга Нимрўз маликасини, Нимрўз шаҳзодасига парилар подшоҳининг ҳизини, Чин- Мочин шаҳзодасига кўр гадонинг ҳизини никоҳлаб, тўй ҳилиб берди. Барча аламдийда, ишҳ жафосини чеккан диллар под- шоҳ Малик Шаҳбол муруввати билан ўз маҳсаду му- родларига етишди. Қирҳ кечаю ҳирҳ кундуз тўю тамошо бўлиб, барча кайфу сафо ҳилди. Охири, Малик Шаҳбол ҳамма шаҳзода ва маликалар- га ҳимматбаҳо совға-саломлар бериб, ўз мулкларига ҳайтишларига рухсат берди. Ҳаммалари шоду хурсанд, омон-эсон ўз мулкларига етиб келиб, тахтларига ўлтир- дилар. Фақат Беҳзодхои билан яманлик савдогар ўз ихтиёрлари билан Озодбахт салтанатида ҳолдилар. Яманлик савдогар сарой оғаси, Беҳзодхон соҳиби иҳбол шаҳзода Бахтиёрнинг ҳўшинида мир бахший' бўлиб ҳолд!’. Улар ошларини ошаб, ёшларини яшаб, роҳат- фароғатда умр кечирдилар. — Ё раббил оламин! Шу тўрт дарвеш ва подшоҳ Озодбахт ўз муроди маҳсадларига ҳандай етган бўлсалар, ҳар бир маҳсад талабни ўз фазли карамингдан баҳра- манд ҳилгин! Беш пок зот, ўн тўрт маъсум алайҳимус- салавот вассалом ҳаҳҳи, омин, ё илоҳалоламин! 1 Мир бахший—саройдаги пул харажатини олиб борувчи амалдор. www.ziyouz.com kutubxonasi ХОТИМА Бу китобни ёзиб тугатганимда, номи шундай бўлсинки, ёзилган тарихи аён бўлиб турсин, деган ўй хаёлимга келди. Ҳисоблаб кўрсам, қисса битишни 1215 йил ҳижрийда (мил.) бошлаган эканман. Фурсат бўлмаганлиги боисидан уни 1217 йилда (мил.) ниҳоясига етказишга муяссар бўлибман. Дилимда, китобим номи "Боғу баҳор" бўлсин, ҳам чиройли ном, ҳам битилиш тарихи маълум бўлиб туради, деган ҳарорга келдим. Шу сабабли ҳиссамни "Боғу баҳор" деб атадим. Уни ўқиган киши, гўё боғда сайр ҳилиб юргандай бўлсин. Оддий боғ хазон бўлади, аммо менинг "Боғ"им ҳамиша кўм-кўк яшнаб туради! Поёнига етти бу "Боғу баҳор", Минг икки юз ўн етти санада наҳор. Кеча-кундуз айланглар тамошо-сайр, Чекдим номи тарихин "Боғу баҳор", Ҳеч ҳандай офат ҳам ҳилолмас хазон. Ҳамиша тару тоза турар бу баҳор. Сув ўрнига тўйиб ичди дил ҳоним, Униб чиҳди жигаримдан лолазор. Ҳазо этсам унутгайлар ёронлар, Мендан ҳиссам бу жаҳонга ёдғор. Ўҳиган киши мени бир ёд этсин, Кечирим сўрашга эттим мен ҳарор. Хатоси бўлса гар узр: албатта, Ҳамиша яшринур гул остига хор. Инсон бўлгач ҳилади у шаксиз хато, Бўлмасин ҳар ҳанча доно ва ҳушёр. Охирги сўровим сиздан эрур шул, Руҳимни шод этиб, ёд этинг бир бор! www.ziyouz.com kutubxonasi Ш арқ адабиёти дурдонаси (суз боши урнида) .................................3 Қиссаи аввал ..................................................................................................б Биринчи дарвеш ҳиссаси .........................................................................15 Иккинчи дарвеш қиссаси ........................................................................ 50 Подшоҳ Озодбахт ҳ и с с а с и .........................................................................75 Учинчи дарвеш ҳ и с с а с и ...........................................................................125 Тўртинчи дарвеш ҳ и с с а с и .......................................................................143 Қиссаи о х и р ................................................................................................. 162 Х о т и м а .............................................................................................................167 Download 4.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling