Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти 401-гуруҳ талабаси Рўзиев Ғайратнинг
Download 1.16 Mb.
|
Imom al Moturidiy va imom al Ash\'ariy aqidalari orasidagi farqlar
Биринчидан, калом илмини ўрганиш, илмий таҳлил =илиш: эъти=одий жиҳатдан со\лом бўлган инсон бошқа а=идавий фир=аларга берилмаслигини таъминлайди:
Иккинчидан, тад=и=от натижаларини ва ундаги эъти=одий масалаларни ҳаётга татби= =илиш ва фу=ароларнинг онгига сингдириш йўли билан фуқароларни илмийликка =изи=тириш: Учинчидан, умуман калом илмини ўрганиш ҳозирда мавжуд бўлган исломдаги фир=аларга =арши замонавий тафсирлар бўйича соф илмий далилларни ишлаб чи=иш йўлидаги илк қадамлардан ҳисобланади. Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодий усуллари асосида ишлаб чиқилган мафкура ёки назария ҳам бир неча хил номланади. Масалан: Илми тавҳид, ақоид, илми калом, усулид-дин ва ҳоказо. Энг машҳур номи эса илми тавҳид ва ақида. Милодий IХ-Х асрларда ислом ақидаси асосларини бир тартибга солиб таҳрирдан чиқариб дарслик шаклига келтирган олимлардан бири Абул Ҳасан Ашъарий, иккинчиси Абу Мансур Мотуридий ҳисобланадилар. Имом Мотуридийнинг Ислом ақидаси бўйича амалга оширган илоҳий ишлари ҳақидаги гапни ул зот яшаган давргача пайдо бўлган фирқалар, оқимлар ва тоифалар хусусидан бошлашга тўғри келади. Маълумки, Ислом аҳли ўртасида ихтилоф ва келишмовчилик Муҳаммад (а.с.) вафотларидан кейин халифалар давридаёқ бошланган эди. Ҳар гал халифа ўзгаришида бу ихтилоф авж олиб, айниқса учинчи халифа Усмон ибн Аффоннинг (р.а.) халифалик айёмларида тобора кучайиб борди ва тўртинчи халифалик навбати Али ибн Абу Толибга келганида бу ихтилоф сиёсий курашга айланиб кетди. Ҳазрати Али билан Муовия ибн Суфён ўрталарида хилофат низолари туфайли шиа, хавориж каби диний сиёсий фирқалар пайдо бўлди. Келишмовчилик сабабли рўй берган тўқнашувларда неча минглаб мусулмонлар қурбон бўлдилар. Хаворижлар кейинроқ яна азрақия, наждот, бойҳасия, ажорида саолиби, ибодия, суфрия каби фирқаларга бўлиниб кетган. Шиа йўналишида ҳам кўплаб оқимлар юзага келди. Сабаия, таввобун, койсония, муғирия, исноашария зайдия, исмоилия назария, жаъфария оғахония, алавия кабилар бунга мисолдир. Бундай фирқа ва о=имлар исломий ақида бўйича уч қисмга яъни: 1) Ҳақиқий Ислом мафкурасидан жуда узоқлашиб, чегарадан чиқиб кетганларга; 2) Ўртаҳол эътиқод қилувчилар 3) Аҳли сунна вал жамоа ақидасига яқин келадиган тоифаларга бўлинадилар. Аллоҳнинг марҳамати билан аҳли сунна вал-жамоа уламолари ичидан кўплаб ақида бўйича ислоҳотчилар чиқади. Уларнинг энг биринчиси Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собитдурлар. Имом Мотуридийгача энг машҳур ислоҳотчиларнинг иккинчиси Абул Ҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарийдур. Абу Мансур Мотуридийнинг ва шогирдларининг ақида бўйича ёзган асарлари тарқалгунига қадар ер юзидаги барча суннийларнинг ақидасига асос бўлиб келган. Ҳозирги кунгача ҳам ҳанафий мазҳабида бўлмаган барча сунний мусулмонлар ақида бўйича ўзларини асосан ашъарияга нисбатан берадилар. Бу ҳол ижтиҳодий эрк тақозосидир. Аллоҳнинг ризосини истаган ва охират саодатига мушарраф бўлишни орзу қилган ҳар бир бандаи мўмин биринчи ўринда имонини мустаҳкам қилишга, эътиқодини тўғри йўналишга солиб, Қуръон, ҳадис ва салафи солиҳлар кўрсатган йўлдан оғишмай беришга ҳаракат қилади. Ҳадису шарифда ворид бўлганким, бир кишини тўғри йўлга йўллаб қўйиш Аллоҳ йўлида қизил туяларни эҳсон қилгандан ҳам савоблироқдир. Эзгулик йўлида фидокор мужтаҳидлар сафидан жой олган буюк бобомиз Имом Мотуридий ҳазратлари ақида соҳасида шундай хайрли ишларни амалга ошириб мазкур фирқаи ножия ақидасини ишлаб чиқдилар. Бу савобли ва масъулиятли ишни амалга оширишда, албатта, Қуръон, ҳадис ва ўзларидан олдин ўтган уламо ва ҳукамоларнинг қолдирган маънавий мерослари муҳим манба бўлган. Шу жумладан, Абул Ҳасан Ашъарий ишлаб чиққан Ислом ақидаси асосларини ҳам пухта ўрганиб чиқдилар ва уларни такомиллаштириб, суннийлар эътиқодига кириб қолган ғайри саҳиҳ, нотўғри, пуч ақидалардан тозаладилар. Бу зотнинг исломий ишларини ўзлари ёзиб кетган асарларида ҳамда шогирдлари ва издошлари қолдирган ижодий ишларида ҳам очиқ ойдин кўришимиз мумкин. Сунний, Ҳанафий саналмиш мусулмонлар хусусан Мовароуннаҳр мусулмонлари ақида бобида асосан Имом Мотуридийнинг шогирдлари ва издошлари ёзиб қолдирган асарлардан фойдаланадилар. Ҳозирги пайтда Ислом оламининг кўп минтақаларида, Шом, Ироқ, Туркия, Покистон, Ҳиндистон, Шимолий Африка диёрларида Мотуридийя ақидаси ўрта ва олий ўқув юртларида мустақил олий ўқув юртларида мустақил фан сифатида ўқитиб келинмоқда. Мотуридияга оид манбалар, Ислом тарихида юзага келган барча мафкуравий қарашлардан фарқли ўлароқ бизнинг сунний мотуридий ақидамизнинг нақадар Қуръон, ҳадис ва салафи солиҳ ва ақлу идрок, мантиқ ва ҳақиқатга яқин эканлигининг гувоҳи бўламиз. Шу маънода энди у зотнинг ҳаётдаги фаолиятлари ва илмий ижодлари билан танишиб чиқамиз. Бу зот Ислом илоҳиётчиларининг нисбатан камчиликни ташкил қилган шундай гуруҳига мансубдирки, уларнинг хизматлари ҳақида эслатиб ўтиш ёки ошириб таърифлашга ҳам эҳтиёж йўқ. Унинг улуғ мутакаллим сифатидаги шуҳрати ва илоҳиёт мактабининг асосини ташкил этган таълимотининг кейинги авлодларга кўрсатган таъсири аллақачон умумэътироф этилган. Буларнинг бири уни ислом динининг етакчи устозларидаи бири мақомига кўтаради5. Баъзи китобларда имом ал-Мотуридийнинг ҳижрий 238 йилда туғилганлиги айтилган. Чунки унинг иккита асосий устози бўлган бўлиб биринчиси Муҳаммад ибн муқотил ар-Рози бўлиб у 248 йилда вафот этган эди. Иккинчиси эса Насийр ибн Яҳё ал-Балҳий бўлиб у ҳижрий 268-йилда вафот этган эди. Демак, бундан маълум бўладики имом ал-Мотуридий нима бўлганда ҳам 248-йилдан олдин туғилган бўлиши керак. Чунки унинг устози бўлган Муҳаммад ибн Муқотил вафот этган пайтда унинг ёши ўн ёшдан кичик бўлган деб фараз қилишлик мантиққа ҳам тўғри келмайди. Шунинг учун у тахминий 238 йилларда туғилган деб айтилади. Аммо у кишининг таржимаи ҳоллари ҳақида тасниф этган муаррихчиларнинг барчалари имом ал-Мотуридий ҳижрий 333 йидда вафот этганлигига иттифоқ қилганлар. Бу ҳақда «Ишоратул маром» ва «Кашфуз-зунун» номлик китобларда ҳам қайд этилган. ______________________________________ 3 «Ал Мотуридийя диросатан тақвиман» Муаллиф: Аҳмад ибн Аузуллоҳ ибн Дохил Лахибий ал-Харбий Дорул Осима 98-бет 4 Ал»Мотуридия диросатин ва тақвийман 96-бет. 5. Улрих Рудолф «ал-Мотуридий ва Самарқанд суннийлик илоҳиёти» Тошкент 2001 йил 4-бет. Ислом оламида жуда машҳур ва кенг тарқалган илму калом мадрасасининг иккита асосчиларидан бири сифатида Ислом тарихига улуғ даража ва мартаба билан кириб келди ва у «ал-мадрасатул-Мотуридия» номи билан маълум ва машҳурдир. Тош Куброзода бу ҳақда бундай дейди: Калом илмида аҳли суннат вал жамоъатни бош раиси икки киши бўлиб улардан бирлари Ҳанафий мазҳабига мансубдир. Иккинчилари эса Шофеъий мазҳабидадур. Аммо Ҳанафий мазҳабидаги Абу Мансур Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Мотуридийдур. Аммо иккинчи Шофеъий мазҳабидаги киши мутакаллимлар пешвоси шайхис сунна Абул Ҳасан ал-Ашъарийдурлар. Агар эътибор берилса Абу Мансур ал-Мотуридийга бир нечта лақаб ва сифатлар берилганлигини кўрамиз. Масалан «Имомул Худа» тўғри йўлда ҳидоят пешвоси «Имомул мутакаллимийн», «Мусаҳҳиҳу ақоидил муслимийн» мусулмонлар ақидасини тўғриловчи «ал Имом аз-Зоҳид» тақводор имом «Роийсу аҳли-сунна» каби. Бу сифатларнинг барчаси у зотнинг илмда ҳам, динга нусрат беришликда ҳам ақидани ҳимоя қилишда ҳам қадри ва тутган ўрни ўта улуғ эканлигига далолат қилади. Кимда ким унинг «Китабул Мақолат», «Китобут тавҳид» номлик китобларини қўлга олиб, мутолаа этса ундаги дақиқ маъноларни ва ҳар бир масъалага ҳужжат ва далиллар очиқ-ойдин келтирилганлигини кўриб одатда ҳар кимда ҳам бундай илмлар ва ҳикматлар жам бўлмаслигига амин бўлади. Мана шундай илоҳий, илми ладунга эга бўлганлиги учун ҳам унинг устози шайх Абу Наср ал-Ийозий ҳар қандай илмий мажлисларда то шайх Абу Мансур ҳозир бўлмагунча сўз сўзламас эди Ҳар қачон узоқдан кўрсалар ҳам унга таажжуб назари билан қараб: деган ояту каримани ўқиб айтар эди. Юқорида айтиб ўтилганидек бизларга имом ал-Мотуридийнинг ҳаёту фаолияти ҳақида у кимлардан таълим олгани, илм ҳосил қилиш учун қайси шаҳарларга борганлиги ҳақида етарлик маълумотлар етиб келган эмас Шу сабаб дастлаб унинг устозлари ҳақида бироз сўз юритамиз:6 1. Муҳаммад ибн Муқотил ар-Розий Ибн Ҳожар ўзларининг «Мийзанул иътидон» номли китобида Рай шаҳрининг тарихи ҳақида сўз юритар экан у бундай дейди. У яъни Муҳаммад ибн Муқотил Рай шаҳридаги асҳоби раъйларнинг энг пешвоси эди ва у шу ерда вафот этди. У шунингдек фиқҳ илмида ҳам олдинда турарди. У тахминан 248-йилда вафот этган У Али ибн Маъбад ва Сулаймон ибн Шуъайбларнинг табақаларида бўлиб Муҳаммад ибн ал-Ҳасаннинг асҳобларидан бири эди. У Абу Мутаъдан ривоят қилган эди. Раъй шаҳрининг қозиси ҳам эди. У зотнинг бир нечта тасниф этган китоблари бўлиб шулардан бири «ал-Муддаъи вал-муддаъи ъалайҳ» дур. 2. Абу Наср ал-Иёзий. Унинг асли исми Аҳмад ибн ал-Аббос ибн ал-Ҳусайн ибн Хабла ибн Ғолиб ибн Жобир ибн Нафзал ибн Иёздур. У Абу Бакр Аҳмад ибн Исҳоқ ал-Жузжонийдан таълим олган эди. Ал-Идрисий ўзларининг «Таъриху Самарқанд» номлик китобларида у киши ҳақида: У илм аҳдидан эди, лекин мен уни бирор бир ҳадисни ривоят қилганлигини билмайман. Уни кофирлар асрга олишиб турк диёрида қатл этган эди Наср ибн Аҳмаднинг халифалик даврида шаҳар аҳлидан бирортаси унга ўхшамас эди на илмда ва на тақвода ва на ёзишликда шижоату саҳоватда7 Гарчи у ҳам Абу Бакр ал-Жузжонийнинг шогирди бўлса-да ўз мустақил йўналишига эга эди. Бироқ унинг мутакаллим сифатидаги ютуқлари ислом _____________________________________ 6 «Ал-Мотуридий диросатан ва тақвийтан» 100-бет 7. «Ал-Мотуридия» 101-бет. анъанасини унча қизиқтирмаган. Унинг шаҳид бўлиш тафсилоти шуҳрат топишга кўпроқ сабаб бўлган Айтиб ўтганимиздек у Наср ибн Аҳмад Сомоний қўшини билан турьсларга қарши урушга кетган. У ерда Иёзий аср тушган ва шаҳид бўлган. Бу уни дин йўлидаги абадий қаҳрамонга айлантирган. Шу боис олимнинг хотираси ҳамиша эъзозланган Унга ниҳоятда жасур ва иродаси бўлинмас шахс сифатида таъриф берганлар, уни нафақат жангчи, балки етук олим сифатида мадҳ этганлар. Манбаларда айтилишича, у ўзидан сўнг 40-та шогирд қолдирган экан. Бу сон, адолат юзасидан айтадиган бўлсак, ўта аниқ ва тўлиқ биз шулардан камида тўрттасининг исмларини айтишимиз мумкин. Мотуридий билан бир қаторда бу аввало, Ҳаким ас-Самарқандий ва шунингдек, устозининг икки ўғли Абу Аҳмад Наср ал-Иёзий ва Абу Бакр Муҳаммад ал-Иёзий бўлиб, кейинчалик улар ҳам таниқли олим бўлиб етишганлар8. 3. Абу Бакр Аҳмад ибн Исҳоқ ал-Жузжоний у усул ва фаръий илмлар ўртасини жамлаган ва турли илмларни эгаллаб юқори даражага эришган эди Абу Бакр қомусий олим бўлиб у юқорида айтганимиздек фаннинг турли соҳаларини билган, фиқҳ усулларида ҳам, унинг тармоқларида ҳам бирдек чуқур илмга эга бўлган. Бу эса унинг ҳуқуқшунос сифатидаги нуфузини белгилайди. У «ат Тавба» ва «ал-фарқ ват-тамйиз» номлик китобларни ёзган. 4. Насир ибн Яҳё ал-Балҳий бўлиб у Абу Сулаймон ал-Жузжонийнинг қўл остида таълим олган. У ҳам Ҳанафий фиқҳида ва илму каломда энг кўзга кўринган истеъдод соҳибларидан бири эди. У ҳижрий 268-йилда вафот этган9. 5. Дарҳақиқат ақида илми борасида Мотуридия мадрасаси кенг тарқалди,хоссатан Усмонийлар даврида бутун Мовароуннаҳрга ва унинг ён атрофида бўлган қўшни давлатларга жумладан Марв ва Балх шаҳарларида ҳам унинг кўплаб шогирдлари бор эди. Улар ичида машҳур бўлганлари билан қуйида танишиб ўтамиз 1 ) Абул Қосим ал-Ҳаким ас-Самарқандий бўлиб унинг асли исми шарифи қуйидагича бўлган. Абу Қосим Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Иброҳим ибн Зайд ал-Қози ал-Ҳаким ас-Самарқандийдир. У тасаввуфга доир бўлган илмларни Балх шаҳридаги машойиҳлардан ўрганган Фиқҳ ва калом илмини эса имом Мотуридийдан таълим олди. Бир неча йиллар давомида Самарқандда қози бўлиб ишлаган Ал-Қураший у ҳақида 1) Унинг ваъзу насиҳатлари ўта ҳикматлик бўлганлиги учун унга “Ҳаким” деб лақаб берилган эди. У ҳижрий 335 йилда вафот этиб уни Самарқанддаги Чокардиза мақбарасига дафн этилган. У «ар-Раъю ала асҳабил хава» ва «ас-Сивадул аъ-зам» номли ёзган китоблари бор. Абул Ҳасан Али ибн Саъид ар-Рустағфаний. У усулда ҳам фиқҳда ҳам етук илм соҳиби бўлган. У билан Мотуридий ўртасида ихтилофлик бир масъала ҳам мавжуд. Бу масала шуки, агар мужтаҳид ҳақиқатни топиб, англаб етишда хато қилса нима бўлади деган саволга имом Мотуридий у ижтиҳодда хато қилган бўлади десалар Абул Ҳасан эса «Мужтаҳид ҳар қандай ҳолатда ҳам яъни ҳақни тўғри топса ҳам ёки хато қилса ҳам у ўз ижтиҳодида тўғри ҳисобланади» дейдилар. 3) Абу Аҳмад ибн Абу Наср Аҳмад ибн ал-Аббос ал-Иёзий. Унинг илму тақвоси, ҳақида ал-Ҳаким ас-Самарқандий бундай деган эди. “Хуросону, Мовароуннаҳрдан ҳали юз йил ичида фақиҳ Абу Аҳмад ал-Иёзий каби илмлик, фақиҳ, иффатли, тақводор кимса чиқган эмас деган эди.” Имом Мотуридийнинг ёзган асарларини мавзусига қараб икки қисмга бўлиш мумкин: ___________________ 8. Абу Али ал-Идрисий «Итхофун садатил муттақийн» «Байрут 1981 йил 189-бет 9.«Тайсиратул адилла» 222-бет Абул Муъийн ан-Насафий 1. Тафсир У зотнинг ёзган тафсирлари «Таъвийлату ахлас сунна» ёки «Таъвийлатул Қуръон» деб номланади.. Қуръонга ёзилган катта шарҳ бўлиб асли Мотуридийнинг қаламига мансубдир. Бизгача олимнинг анчагина дасхати етиб келган бўлиб, уларнинг намуналаридан бири ушбу асардир. Бундан ташқари ҳам айнан шу асар кўпчиликнинг диққат эътибори ва таҳсинига сазовор бўлганлигига кўплаб далиллар мавжуд. Бу маълумотлар ва мақтовларидан ташқари ушбу асарнинг кейинчалик кенг шарҳланганлиги ҳам унинг қадр қимматидан дарак беради. Юср ал Паздавий ўзининг «Усулуддин» китобида Имом Мотуридийнинг иккита асарини алоҳида тилга олади ва бошқа асарлар сирасидан алоҳида ажратиб кўрсатади Буларни Насафий ҳам таъкидлаб бу китоб ўз соҳасида мисли йўқ асардир. Зеро аввалги муаллифлар қалами билан шу пайтга қадар бу соҳада тасниф этилган биронта бошқа асар бунинг даражасига етган эмас дейди. Бу тафсирга кейинчалик Алоуддин Абу Бакр ас-Самарқандий ҳам шарҳ ёзган эди10. Илми калом ҳақида ёзган Мотуридийнинг энг машҳур китоби бу «Китоб ат тавҳид»дур. Бу китоб узоқ вақт давомида Мотуридиянинг бош китоби, ҳатто Мотуридия қоидалари мажмуи бўлиб қолган. Бу ҳақда Паздавий ҳам очиқ ойдин гапириб бундан деган эди: «Китоб ат-Тавҳид»нинг ўзи билан қаноатланиш мумкин. Бу эса илми каломга доир бўлган бошқа муаллифларнинг асарлари иккинчи даражали аҳамиятга эга эканлигини билдиради. Бу китоб шу қадар қисқа ва лўндаки, матн билан шу пайтгача бевосита шуғулланган ҳар бир олим унинг анча қийинчилик туғдирадиган бу жиҳат сирини таъкидлаб ўтган. Бутун Исломдаги ҳар хил фирқаларнинг раъй-фикрлари, шунингдек ислом доирасидан ташқарида бўлган фирқалар ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтилган. ___________________________________ 10 «Ал-Мотуридия диросатан ва тақвийман» 110-бет. Хоссатан мўътазилийлар ҳақида кенг сўз юритилган. Мотуридийлар рубубиййатдаги тавҳидни энг улуғ ғоя, асосий мақсад деб биладилар ва кимда ким бунга ишонса, у муваҳҳид мўмин бўлади дейдилар. Ва бу икки нарсани собит қилиш билан бўлади. Аллоҳни мавжудлигини Рубубиййатда Аллоҳни ваҳдониятини исботлаш билан бўлади. Агар ақлий қатъий далил, нақлий далил билан муораза қилиб қолса, нақлий далилни таъвил қилиш ёки уни илмини Аллоҳнинг ўзига ҳавола қилиш вожиб бўлади. Энг тўғри йўлни ихтиёр этиб ва салафи солиҳларни одимига эргашиб11 Мотуридийлар: Яъни, Аллоҳ таолога исмларни собит қилишда таваққуф қилинади. Яъни, бу эшитишлик билангина бўлади. Бас шундай бўлгач, Аллоҳ таоло ўзини қайси исмлар билан номлаган бўлса ва шариат нимани келтирган бўлса, ўшанигина исм қилиб собит қилинади дейдилар.12 ____________________ 11. Шарҳул ақоидин насафий - Масъуд ибн Умар Саъдуд дин ат-Тафтазоний - фил матбаъ ал-ЮСўфий ҳижрий 1319 12. Ал-Мотуридия диросатан ва тақвиман - Аҳмад Авзуллоҳ ибн Дохил «Дорул осима» 1413 ҳижрий 219-бет. Мотуридийлар Аллоҳнинг субутий сифатлари саккизта бўлиб, улар қуйидагилардир: Қудрат, Илм, Ҳаёт, Ирода, Самъ, Басар, Калом, Тақвин. Бу сифатларни собит қилишликда асосан икки йўлни лозим тутганлар: Нуқсонлардан Аллоҳ таолони поклаш махлоқотларнинг далолат қилиши. Қудратнинг сифати ҳақида Мотуридийлар айтадиларки, Аллоҳ таоло қудрат сифати билан сифатланган унинг маъноси: Аллоҳ таоло махлуқотларни йўқдан бор қилиб ижод эшитиш ва халқ қилишидир ва бу нарсани мухтасотуд далоли дейилади. Илм сифатига ҳам муҳдасотлар далолат қилади Чунки махлуқотларни муҳдасодларни пухта ва ихчам қилиб яратилиши мухдас ва холиқ бўлган Аллоҳнинг илм сифатига далолат қилади. Чунки илм сифатисиз махлуқотларни пухта қилиб яратиш мумкин эмас. Бу эса уч хил кўринишда бўлади: Яъни, илм сифати, нарсаларни халқ қилишлик билан ҳосил бўлишлигиёқ, ҳали раъйларни яратишдан олдиноқ ўша нарсалар Парвардигорга маълум бўлган бўлишлигини тақозо этади. 2. Илм сифати холиқнинг қудратига яъни, у қасд ва ихтиёр этишлик билан йўқдан бор қилиб халқ этганлигига ҳам далолат қилади. Қасд ва ихтиёр билан халқ қилишлик эса мақсадни билишлик билангина бўлади. Ажойиб - бадеъ шаклда яратилган махлуқотлар ҳам холиқни, илм , яъни, билиш сифатига далолат қилади.13 Энди Аллоҳнинг ҳаёт сифати ҳақидаги Мотуридийларнинг таърифига келсак, бу ҳақда Абул Муъийн ан-Насафий ўзларининг «Табсиротул адилла» номлик китобларида бундай изоҳлаганлар: Аллоҳда илм сифатини собитлиги ҳақида баъзи асҳобларимиз, унга маҳлуқоту, мухдасотлар далолат қилади. Чунки, феълларнинг муҳкам бўлиши қодир, олим бўлган зот тарафидангина бўлганидек, бу нарсалар учун албатта ҳаёт сифати ҳам бўлиши керак. Холиқнинг ҳаёт сифати билан сифатланганлигини билиш, инсон фитратида собит бўлган зарурий ишдир. Буни фақат саркаш, мулхидларгина инкор этиши мумкин Ирода сифати ҳақида Мотуридийлар қуйидагича далил келтирадилар: Аллоҳ таоло халқларни ўз ихтиёри билан яратди. Ихтиёр эса иродасиз юзага келмайди. Худди ихтиёр қудратсиз бўлмаганидек. Шунингдек манзиҳот, яъни Аллоҳнинг айбу-нуқсонлардан пок эканлиги ҳам унга далил бўлади. Чунки, агар холиқ мурид-ирода қилувчи бўлмаганда эди, у ожиз бўлган бўлар эди. Бу эса Аллоҳнинг ҳаққига тўғри келмайди. Мотуридийлар Аллоҳнинг Самъ ва Басар яъни, эшитиш ва кўриш сифатлари унинг камолий ва нуқсонлардан пок деб сифатланган сифатларидандир дейдилар. Чунки, Аллоҳни эшитиши ва кўриши камолий сифатдур. Эшитмаслик кўрмаслик эса нуқсоний сифатларга киради. Қадим сифатга эга бўлишликнинг шартларидан бири эса унда камолий ва ноқисликлардан поклик сифатларини топилишидир. ___________________ 13 Ал-Мотуридия диросатан ва тақвиман. 251-бет. Шундай бўлгач, Аллоҳни Самъ ва Басар сифатлар билан сифатланган бўлиши лозим ва лобуддур.14 Мотуридийлар хабарий ёки самъий сифатлар, китоб ва саҳиҳ суннатда келган содиқ хабарлардир. Аммо бу сифат ларни собит қилишда ақлни таъсири йўқ. Чунки булар ғайбий бўлиб, ақлни қудрати етмайди. Аммо бунда ақлнинг вазифаси шуки, насс ўз ичига олган Аллоҳнинг сифатларини жазман рост деб эътиқод қилиб тушунмоқлигидир. Бу сифатлар иккига бўлинади: 1. Зотий 2. Феълий Биринчиси уни зотида азалдан ва абадий бўладиган сифатлар киради. Масалан, важҳ - юз, ядайн - икки қўл, ан-нафс, ал-қадим киради. Аммо, феълий сифатлар бу Аллоҳнинг машийъати ва қудратига боғлиқ бўлган Нузул, истиво, муҳаббат, ризо, ғазаблар киради. Ал-Ҳаким ас-Самарқандий айтадиларки иймон камаймайдиям, кўпайиб зиёда ҳам бўлмайди. Кимда ким иймон зиёда бўлади ёки аксинча камаяди деб билса, у бидъатчидир. Чунки, зиёдалик ва нуқсон бу феълларда бўлади иймонда эмас. Ва яна уламолар ва солиҳлардан бирортаси бундай сўзни айтишмаган.16 Абул Муъийн ан-Насафий айтадиларки, _________________________________ 14«Алоқатул исботи ват тафвийзи бисифати роббил оламийн» Ризо ибн Наъсон Муътий. Дорул Башоир ал-Исламия. Байрут 1402 ҳижрий. Демак, иймон деганда тасдиқ маъноси тушунилар экан Бу эса тасдиқни ўзи ҳечам зиёда бўлмайди Шунинг учун ҳам далолат қиладиган иймон зиёда ҳам, нуқсон ҳам бўлмас экан. Иймонга тоатларни қўшишлик билан у зиёда бўлиб қолмайди ва ёки гуноҳ маъсиятларни қилишлик билан иймон камайиб ноқис бўлиб ҳам қолмайди. Чунки, ҳар икки ҳолатда ҳам тасдиқ илгари қандай бўлса, ўшандайлигича тураверади. Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling