Тадқиқот ишининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
1-миллий иқтисодиёт тармоқларини диверсификациялаш жараёниларига баҳо беришда мамлакатнинг, жумладан, иқтисодиёт тармоқлари, минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, уларнинг узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш стратегиялари ва имкониятларини ҳам инобатга олиш зарурлиги асослаб берилган;
2-миллий иқтисодиёт тармоқларини диверсификациялашда базавий тармоқларни ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматлар номенклатурасини кенгайтириш, босқичма-босқич экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ташкил этиш, маҳаллийлаштириш дастурларига устуворлик қаратиш, хорижий инвестициялар ҳисобига миллий иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни рағбатлантириш, кичик ва ўрта корхоналар фаолиятини ривожлантиришга устуворлик қаратиш каби хусусиятларга йўналтирилганлиги асосланган;
3-миллий иқтисодиёт таркибининг ўзгариши, ўсиш суръатлари, қишлоқ хўжалиги тармогини диверсификациялаш йўналишлари баҳоланган;
4-таркибий ўзгаришларни амалга оширишда муқобил прогноз сценарийларини ишлаб чиқишда ташқи талаб кўрсаткичлари, жаҳон иқтисодиётини рецессия ёки стагнацияга учраши эҳтимоллиги, логистика ва етказиб бериш занжирларидаги узилишлар ҳамда ички молиявий рағбатларнинг камайиши, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайиши, фискал тавакалчилик даражасини пасайиш каби омиллар ҳисобга олиш зарурлиги асослаб берилган.
1-расм. Миллий иқтисодиёт тармоқларини диверсификациялаш жараёнларининг гуруҳланиши
1-жадвал
Миллий иқтисодиёт тармоқларини диверсификациялаш матрицаси
|
Ички ривожланиш
|
Ташқи ривожланиш
|
1
|
2
|
3
|
Бозор
|
Горизонтал диверсификация
| |
Концентрик
|
Айнан бир бозор, тугишли истеъмолчилар гуруҳи учун мўлжалланган товар ва хизматларни ишлаб чиқариш
|
Айнан бир бозор, тугишли истеъмолчилар гуруҳи учун мўлжалланган товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналарни сотиб олиш
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |