Пул ўтказмалари ҳажмида 2023 йилда бироз пасайиш кузатилади. 2024 йилдан бошлаб бир маромдаги ўсувчи динамика юзага келади.
|
Пул ўтказмалари 2023 йилда ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада пасаяди. 2024-2025 йилларда ўсиш суръатлари босқичма-босқич тикланиб боради
|
Ташқи молиявий шароитлар
| |
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмида ўсувчи динамика сақланиб қолади. 2024 йилдан хорижий инвестициялар янада жонланиши кутилмоқда
|
Ташқи молиявий шароитларнинг қатъийлашиши тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимига салбий таъсир кўрсатиб, 2023-2024 йилларда ўсиш кузатилади
|
Глобал инфляция жараёнларига жавобан 2023 йил иккинчи ярми ва 2024 йил бошигача пул-кредит сиёсати қатъий шароитларда давом эттирилади
|
Пул-кредит сиёсати шароитларини қатъийлаштириш фазасидан нейтрал фазага ўтиш бошланади
|
Глобал инфляцион жараёнлар
| |
Асосий озиқ-овқат нархлари индекси (ФАО) 2023-2024 йилларда 130 гача пасайиши кутилмоқда. Товарлар етказиб берилиши ва логистикасида узилишлар босқичма-босқич тикланади
|
2023-2024 йилларда глобал талабнинг пасайиши нархларга ижобий таъсир қилиб, инфляцион босимларни пасайтиради ва озиқ-овқат нархлари индекси ушбу даврда 100-120 гача пасаяди
|
Таркибий ислоҳотлар
| |
Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар 2023-2024 йилларда амалга оширилади. Корхоналарни трансформация қилиш жараёнлари мантиқий якунига етказилади ва хусусийлаштирилади. Электр энергияси ва тармоқли газ нархлари босқичма-босқич бозор нархларига яқинлаштирилиб борилади
|
2023-2025 йилларда электр энергияси ва табиий газ нархлари инфляция даражасида индексация қилиб борилади. Корхоналарни трансформация қилиш жараёнлари асосий сценарияга нисбатаан секинроқ суръатларда давом этади.
|
ҚҚС ставкаси 2023 йил 1 январдан 12 фоизга пасайтирилади (нархларни ўсишини олдини олувчи омил). Ички капитал бозорини ривожлантириш жадаллаштирилади. Маҳаллий компанияларнинг IPO ва SPO жараёнлари бошланади. Давлат қимматли қоғозлар бозорида норезидентлар ва резидент жисмоний шахсларнинг иштироки фаоллашади
|
Ташқи шароитлардан келиб чиқиб, иқтисодиёт соҳаларида таркибий ислоҳотларни амалга ошириш суръатлари секинлашиши мумкин. Асосий эътибор иқтисодий фаолликни ва истеъмолталабини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Бюджет харажатларини молияаштириш учун қарз маблағларига бўлган талаб ортиши мумкин
|
|