Мирзо улуғбек номидаги


Download 4.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/189
Sana27.10.2023
Hajmi4.9 Mb.
#1727116
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   189
Bog'liq
Milliy universitet Lobar bilan tezis

 
Мазмуни 
1. 
Сифат анализи- 
анализ қилинаётган объектдаги аралашмалар 
таркиби ва модда таркибига қандай элемент ёки 
ионлар киришини аниқлайдиган анализ. 
2. 
Инструментал анализ- 
 
физик ва физик-кимёвий анализ методларини ўз 
ичига олган анализ. 
3. 
Реакциянинг 
сезгирлиги- 
аниқланаётган модда ёки ионнинг энг кам 
миқдорини аниқлаш имконияти. 
4. 
Анализнинг 
экспресслиги- 
анализнинг тез бажарилиш имконияти. 
5. 
Танлаб таъсир 
этувчанлик- 
реагентнинг маълум сондаги моддалар ёки ионлар 
билангина реакцияга киришиши. 
6. 
“Ҳўл усул”- 
анализнинг эритмаларда олиб борилиши. 
7. Микрокристаллокопик 
анализ- 
аниқланадиган модда кристалини микроскоп 
ёрдамида анализ қилиш. 


231 
8. 
Колориметрик анализ- Эритмалар рангларини солиштириш асосидаги 
анализ. 
9. 
“Қуруқ усул”- 
текширилаётган модда ва реактивлар қаттиқ 
ҳолатда олиниб, реакция қиздириш билан амалга 
ошириладиган усул. 
10. 
Аналитик реакция- 
моддани маълум бир характерли бирикмага 
айлантиришда содир бўладиган кимёвий ўзгариш. 
11. 
Реагент- 
кимёвий реакцияга сабаб бўлган модда. 
12. 
Реакциянинг 
сезгирлиги- 
айни 
реакциянинг 
олиб 
борилаётганлигини 
кўрсатадиган аниқланадиган модда ёки ионнинг 
минимал миқдори. 
13. 
Топилиш минимуми- 
модда ёки ионнинг муайян шарт-шароитларда 
ўтказилганда топилиши мумкин бўлган энг кам 
миқдори. 
14. 
Суюлтириш чегараси- минимал концентрация (топиладиган модда ёки 
ионнинг 1 масса қисмига тўғри келадиган 
эритувчининг масса миқдори). 
15. Специфик реакциялар- ўзига хос реакциялар, яъни айни ион ёки молекула 
учун хос реакциялар. 
Талабалар ўз билимларини текшириш учун ўқитувчи доскага 
тушунчалар мазмуни тўғри ёзилган жадвални кўрсатади, бу орқали 
жавоблар 
текширилади 
ва 
талабалар 
мавзуни 
қай 
даражада 
эгаллаганликлари аниқланади.  
Талабаларнинг билимларини оширишда ва назарий ва амалий 
жиҳатдан кўникмалар ҳосил қилишда “Аналитик кимё фани ва унинг 
усуллари” мавзусини интерфаол таълим теҳнологиялари асосида 
ўқитишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Бу эса дарснинг 
самарадорлигини ошириб таълим сифатини кафолатлашга хизмат қилади. 

Download 4.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling