Мирзо улуғбек номидаги
Download 4.9 Mb. Pdf ko'rish
|
Milliy universitet Lobar bilan tezis
1. Fayzullayev O. Turabov N., Ro’ziyev E., Quvatov A., Muhamadiyev N.
Analitik kimyo. Laboratoriya mashg’ulotlari. T:,«Yangi asr avlodi», 2006, 448 b. 2. А.Маvlyanov va b.. “Dars jarayonida interfaol usullardan foydalanish”, Тоshkent, 2008. “ АНАЛИТИК КИМЁ ФАНИ ВА УНИНГ УСУЛЛАРИ” МАВЗУСИНИ “ТУШУНЧАЛАР ТАҲЛИЛИ” УСУЛИДА МУСТАҲКАМЛАШ Ў.К.Абдурахманова, Ш.К.Тошбоева Гулистон Давлат университети, Гулистон ш. Кимё фанини замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиб ўқитиш, ўқув жараёнларини лойиҳалаштиришда таълим мазмунини, таълим мақсади, кутилаётган натижани тўғри белгилаш, таълим методлари, шакллари ва воситаларини тўғри танлаш, талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолашни аниқ мезонларини олдиндан ишлаб чиқиш, машғулотга ажратилган вақт ичида уларни тўғри амалга ошириш ва бир-бири билан уйғунлашувига эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир. Шу сабабли “Аналитик кимё фани ва унинг усуллари” мавзусини ўқитишда инновацион интерфаол усуллардан фойдаланишда ўқув мақсадлари имкони борича аниқлаштирилади. Масалан, “Тушунчалар таҳлили” усулини қўллашнинг моҳияти шундаки, у ўтилган (чорак, семестр ёки ўқув йилида тугаган) ўқув предмети ёки бўлим барча мавзуларини талабалар томонидан ёдга олиш, бирон-бир мавзу бўйича ўқитувчи томонидан берилган тушунчаларга мустақил равишда ўз изоҳларини бериш, шу орқали ўз билимларини текшириб баҳолашга имконият яратиш ва ўқитувчи томонидан қисқа вақт ичида барча талабаларни баҳолай олишга йўналтирилган. Талабаларни машғулотда ўтилган мавзуни эгаллаганлик ва мавзу бўйича таянч тушунчаларни ўзлаштириб олинганлик даражалари аниқлаш, ўз билимларини мустақил равишда эркин баён эта олиш, ўзларининг билим даражаларининг боҳолай олиш, якка ва гурҳларда ишлай олиш, курсдошлариниг фикрига ҳурмат билан қараш, шунингдек ўз билимларини бир тизимга солишга ўргатиш усулнинг мақсади ҳисобланади. “Тушунчалар таҳлили” усулидан бир дарснинг ўзида дарс бошланишида ўтган мавзуни такрорлаш, мустаҳкамлаш ёки янги мавзу 230 бўйича талабаларнинг дастлабки билимлари, қандай тушунчаларни эгаллаганликлари ва шу дарснинг охирида бугунги мавзудан нималарни билиб олганликларини аниқлаш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Ушбу услубдан уйга вазифа беришда ҳам фойдаланса бўлади. Машғулотда тарқатма материаллар, таянч тушунчалар рўйхати, қалам (ёки ручка), слайд каби воситалардан фойдаланилади. Машғулотни ўтказишда қуйидаги тартибга амал қилинади: талабаларни гуруҳларга ажратилади; талабалар машғулотни ўтказишга қўйилган талаб ва қоидалар билан таништирилади; тарқатма материаллар гуруҳ аьзоларига тарқатилади; талабалар якка тартибда ўтилган мавзу ёки янги мавзу бўйича тарқатма материалда берилган тушунчалар билан танишадилар; талабалар тарқатма материалда “Аналитик кимё фани ва унинг усуллари” мавзуси бўйича берилган тушунчалар ёнига эгаллаган билимлари асосида (берилган тушунчаларни қандай тушунган бўлсалар шундай) изоҳ ёзадилар (якка тартибда); Ўқитувчи тарқатма материалда мавзу бўйича берилган тушунчаларни ўқийди ва жамоа билан биргаликда ҳар бир тушунчага тўғри изоҳ белгилайди ёки экранда ҳар бир тушунчанинг изоҳи берилган слайд орқали (имкон бўлса) тушунтирилади; Доскада “Аналитик кимё фани ва унинг усуллари” мавзусига оид тўғри жавоби бор жадвал кўрсатилади, ҳар бир талаба тўғри жавоб билан белгиланган жавобларнинг фарқларини аниқлайдилар, баҳолайдилар, билимларини яна бир бор мустаҳкамлайдилар. Қуйидаги “Аналитик кимё фани ва унинг усуллари” мавзусида ёритилган Аналитик кимё назариясига оид асосий тушунчалар келтирилган жадвалга талабалар ҳар бир тушунчанинг тўғрисига мазмунини ёзиб, ўзларининг билимларини текширадилар. “Тушунчалар таҳлили” № Тушунчалар Download 4.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling