Мирзо улуғбек номидаги


ВОДОРОД СУЛЬФИДНИ АНИҚЛОВЧИ СЕНСОР


Download 4.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/189
Sana27.10.2023
Hajmi4.9 Mb.
#1727116
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   189
Bog'liq
Milliy universitet Lobar bilan tezis

ВОДОРОД СУЛЬФИДНИ АНИҚЛОВЧИ СЕНСОР
 
Гаффарова С.Б., Турсунова Г.Х., Абдурахманов Б., Абдурахманов Э. 
Самарқанд давлат университети. Самарқанд.ш. 
ergash50@yandex.ru
 
Водород сульфиди кенг тарқалган заҳарли, алангаланувчи ва портлаш 
хавфи бўлган атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи бирикма. У ўзига хос 
ҳидли рангсиз газ бўлиб, табиатда маъданли сувлар, вулқон газлари, нефть 
ва газ манбалари таркибида учрайди. Саноатда сульфат кислота, минерал 
ўғитлар, сульфидлар, олтингугуртли органик бирикмалар ишлаб 
чиқаришда, аналитик кимёда катионларни аниқлашда хусусий реагент 
сифатида, табобатда водород суль-фидли шифобахш ванналар тайёрлашда 
қўлланилади. Водород сульфиди канализация трубалари, қудуқлар, кўмир 
қазиб олувчи ва ундан фойдаланувчи, металл сульфидлари, олтингугуртли 
органик бирикмалар, бўёқлар, сунъий тола, шакар, асфальт, тери буюмлари 
ишлаб чиқарувчи ва бошқа корхоналарнинг атмосфера ҳавоси таркибида 
мавжуд бўлади. 
Водород сульфиди – асаб тизимини фалажлантирувчи хоссага эга 
бўлиб, бутун тирик организмни фаол заҳарловчи бирикма. Водород 
сульфидининг хавфли таъсири унинг ўзига хос хоссаси билан боғлиқ 
бўлиб, у ҳаводан оғир бўлганлиги сабабли пастқам, шамоллатилмайдиган 
жойларда осон тўпланади. Водород сульфидининг одамга таъсири унинг 
концентрациясига ва шароитга боғлиқ. У нафас олиш йўлларининг шиллиқ 
қаватини яллиғлантиради. Кўпчилик ҳолларда водород сульфидининг 
заҳарлилиги етарлича баҳоланмайди ва у билан ишлашда тегишли техника 
хавфсизлигига риоя этилмайди. Бинобарин, 1,0 мг/л ва ундан юқори 
водород сульфиди билан заҳарланиш деярли бир лаҳзада содир бўлиб, 
фалажланиш, ҳушдан кетиш ва нафаснинг сиқилиши туфайли юз 
берадиган ўлим билан якунланади. Шу сабабли бутун дунёда водород 
сульфиди ва унинг оксидланиш маҳсулотлари бўлган экотоксикантларнинг 
аҳоли яшайдиган пунктлар ва ишлаб чиқариш корхоналари атмосфера 
ҳавоси таркибидаги миқдори чегараланган. Водород сульфиднинг ишлаб 
чиқариш корхоналари атмосфера ҳавоси таркибидаги рухсат этилган меъёр 
(РЭМ) миқдори 10 мг/м
3
бўлиб, унинг С
1

5
углеводородлари билан 
аралашмасидаги РЭМи қиймати 3 мг/м
3
га тенг. Водород сульфиднинг 
атроф-муҳит атмосфера ҳавосида мавжуд бўлиши экологик ва техник 
нуқтаи назардан жиддий хавф туғдиради. Унинг концентрацияси қанча 
катта бўлса технологик қурилмаларнинг коррозияга учраш хавфи 
шунчалик юқори бўлади. Етарлича юқори концентрацияси (0,20 мг/м
3

унинг манбалари яқинида кузатилади. Водород сульфиди кучли 
қайтарувчи бўлиб, енгил аланагаланади (346
0
Сда) ва унинг ҳаво билан 
аралашмаси портловчан. Шу сабабли водород сульфидининг ишлаб 
чиқариш зоналари атмосфера ҳавоси таркибида мавжуд бўлиши портлаш 


85 
ва ёнғин чиқиш хавфини юзага келтиради[1]. Юқоридагилардан келиб 
чиққан ҳолда, водород сульфидининг портловчандир ва алангаланиш 
хавфи бўлган концентрациясини назорат қилиш техника хавфсизлиги ва 
турли ёнғинга қарши тадбирларнинг бажарилишида муҳим аҳамиятга эга. 
Юқорида қайд этилган вазифаларни ҳал этиш, яъни водород сульфиднинг 
ҳаводаги хавфли концентрациясини тезкор аниқлаш фақат тегишли 
динамик кўрсаткичлар ва метрологик тавсифга эга бўлган экспресс 
усуллар ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Водород сульфиднинг 
ҳаводаги миқдорини экспресс аниқлашни талаб этувчи долзарб 
муаммонинг тўғри ечими юқори аниқликка эга бўлган, арзон 
термокаталитик сенсорларни қўллашдан иборат. Шу сабабли водород 
сульфиди мониторингида қўлланиладиган юқори самарали термокаталитик 
усуллар яратиш ва асбобларни ишлаб чиқиш ҳозирги замон аналитик 
кимёсининг долзарб муаммосидир. 
Самапқанд давлат университетининг аналитик кимё кафедрасидак Н
2

ни атмосфера ҳавоси ва газлар аралашмаси таркибидан аниқлашнинг 
селектив термокаталитик услуби ишлаб чиқилган [2]. Ишлаб чиқилган 
услуб асосида яратилган сенсор ва газ анализатор Н
2
S ни турли газ-ҳаво 
аралашмалари таркибида назорат қилишга имкон беради.
Келтирилган натижалардан яратилган термокаталитик анализаторнинг 
тезкорлиги, кичик ўлчамлиги, тайёрлаш ва ишлатишдаги оддийлиги 
бўйича 
ўзининг 
устунлигини 
сақлаган 
ҳолда 
аниқлик 
ва 
такрорланувчанликда мавжуд хроматографик ва оптик усуллардан 
қолишмаслигини кўрамиз. Асбобнинг қизиш вақти (2 минутдан ортиқ 
эмас), унинг талаб этувчи ток кучи қиймати (15 ВА дан ортиқ эмас) ва 
бошқалар аниқланган. “ГА-Н
2
S” нинг турли факторлар таъсирида юзага 
келувчи умумий қўшимча хато қиймати ±0,5% ни ташкил этади. 
Ўтказилган тадқиқотлардан яратилган Н
2
S нинг аниқловчи кичик ўлчамли 
газ анализатор “ГА-Н
2
S” нинг метрологик, эксплуатацион ва бошқа 
кўрсаткичлари бўйича шу синфга мансуб асбобларга давлат стандарти 
томонидан қўйиладиган барча талабларга жавоб беришини кўрамиз 
(жадвал).
Жадвал 
H
2
S ни аниқлашдаги турли усуллар ёрдамида олинган натижаларни қиёсий 
баҳолаш (n=5, Р=0,95). 
Киритилган 
Н
2
S, мг/м

(ҳаж.%) 
Аниқланган H
2
S, % ҳаж. ( мг/м
3

Термокаталитик 
усулда 
Потенциометрик 
усулда 
Хроматографик 
усулда 
Фотоколориметрик 
усулда 
x

Х Sr

10
2
x

Х 
Sr

10
2
x

Х Sr

10
2
x

Х 
Sr

10
2
H
2
Sни аралашмадаги миқдори, 
мг/м
3
59,1 
58,5

0,3 
0,4 
58,1

0,3 
0,4 
59,9

0,2 
0,3 
58,3

0,1 
1,4 
103,0 
101,0

0,8 
0,6 
101,3

1,0 
0,8 102,0

1.1 
0,9 
104,8

1,8 
1,4 
197,0 
196,3

1,7 
0,7 
195,0

1,2 
0,5 196,0

2.2 
0,9 
194,0

1,9 
0,8 


86 
H
2
Sни аралашмадаги миқдори, 
ҳаж.% 
0,37 
0,37

0,01 
2,1 
0,36

0,01 
2,2 0,35

0,01 
2,3 
0,36

0,01 
2,2 
0,70 
0,71

0,02 
2,3 
0,72

0,03 
2,6 0,68

0,04 
3,0 
0,71

0,02 
2,3 
1,54 
1,56

0,02 
1,0 
1,52

0,03 
1,6 1,53

0,03 
1,9 
1,55

0,03 
1,6 
Н
2
S ни аниқлаш жараёнида ишлаб чиқилган термокаталитик сенсор ва 
унинг асосида яратилган автоматик газ анализаторнинг асосий метрологик 
тавсифи ва эксплуатацион кўрсаткичлари аниқланган. Водород 
сульфидини концентрациянинг кенг оралиғида аниқлашга имкон 
берадиган, метрологик ва эксплуатацион тавсифи тегишли давлат 
стандартлари талабларига жавоб берувчи газ анализатори “ГА-Н
2
S” нинг 
тажрибавий намуналари ишлаб чиқилган. 
Шундай қилиб, хулоса қилиш мумкинки, олинган экспериментал 
натижалар 
ва 
эришилган 
назарий 
хулосаларга 
асосланиб, 
мақбуллаштирилган шароитларда концентрациянинг кенг оралиғида Н
2

ни селектив аниқловчи автоматик газ анализатори яратилган. Газ 
анализатор назоратнинг турли тизимларида узлуксиз режимда ишлаши 
мумкин. Яратилган селектив термокаталитик услуб, тайёрланган сенсор ва 
улар асосида яратилган газ анализатор Н
2
S ни табиий газ, атмосфера 
ҳавоси ва бошқа газ-ҳаво аралашмаларидан аниқлашга мўлжалланган.

Download 4.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling