Мм "укув кулланма"
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг мазмуни
- Матншунослик амалиётининг
ИККИНЧИ МАВУ
Матншуносликнинг ривожланиш йўналишлари Адабиёт: Л и х а ч е в Д.С. Текстология. Краткий очерк. М.— Л., 1964; Р е й с е р С. А Основы текстологии. Ленинград, Просвещение, 1978. Дарснинг мазмуни: Назарий матншуносликнинг фаолият соҳаси. Амалий матншунослик ривожланиш йўналишлари. *** Европада XVII—XVIII асрларда Антик матншунослик ва Ўрта асрлар матншунослиги асосида «янги адабиёт» матншунослигининг асосий тушунчалари юзага келди. Олимлар (Р.Бентли, Р.Порсон, И.Рейске, Ф.А.Вольф, Г.Герман ва бошқалар) матнга илмий-танқидий муносабатни йўлга қўйишди. Шиллер ва Гёте асарларининг танқидий матни нашрлари пайдо бўлди. Fарбда бу соҳани матн танқиди деб атаб келишган 7 . Россияда матншунослик ишлари XVIII аср ўрталарида пайдо бўлди. Рус йилномалари, А.Д.Кантемир асарлари, «Игорь жангномаси», Пушкин асарлари, фольклор асарлари матнлари шулар жумласидандир. 7 Bowers F. Textual and literary criticism. 74 Собиқ Иттифоқ ҳудудида «Текстология» атамаси ХХ асрда пайдо бўлган. Бу даврга келиб матншунослик алоҳида бир соҳа сифатида ривожлана бошлади. Бу соҳада рус тадқиқотчиларидан Г.О.Винокур, В.В.Томашевский, Д.С.Лихачевлар махсус тадқиқотлар олиб боришди. Матншуносликнинг назарий масалаларида маълум бир умумлашмаларга келинди. Шуларга кўра матншунослик соҳасининг ривожланиш йўналишлари қуйидагича кузатилади. Юртимизда 20-йиллардан бошлаб ўзбек матншунослиги, айниқса, бу соҳанинг амалий йўналиши тез ривож топди. Матнларни тайёрлаш ва нашр қилиш билан боғлиқ салмоқли ишлар амалга оширилди. Бу ишларда С. Айний («Хамса»нинг қисқартирилган нашри), Фитрат (Эски ўзбек адабиёти намуналари), И. Султонов («Мезон ул-авзон»), П. Шамсиев («Хамса»—1960), Ҳ. Сулаймонов («Хазойин ул-маъоний»— 1958-61), С. Fаниева («Мажолис ун-нафоис» - 1961) каби олимларнинг роли катта бўлди. Айниқса, рус-кирилл ёзуви жорий қилиниши билан бу ишлар янги босқичга кўтарилди. Ўзбек адабиётшунос олимларидан С. Мирзаев, В. Зоҳидов, А. Қаюмов, А. Ҳайитметов, F. Каримов, С. Муталибов, С. Долимов, Р. Мажидийларнинг матншуносликка оид изланишлари бу соҳани силжитишга маълум даражада ҳисса бўлиб қўшилди. Матншунослик фани назарий ва амалий йўналишларда ривожланиб келган. Шунга қараб унинг асосий вазифалари белгиланади. Матншунослик назарий планда матнларни илмий тадқиқ этишнинг умумий қонуниятлари, турли тарихий босқичларда уларнинг ўзгариб бориш хусусиятлари ва ниҳоят, матнни қайта тиклаш принциплари каби назарий масалаларни тартибга солади. Унинг дастхат, нусха, қоралама, оққа кўчирма, кўчирма нусха (копия), архетип, вариант каби муаммоли масалалари ва асосий тушунчалари; атрибуция, санасини белгилаш, шарҳлаш, конъектура (бузилган, хиралашган эски ёзувни тахмин билан тузатиш, тиклаш), котиб йўл қўйган хатоларни ўрганиш каби 75 умумий метод ва усуллар бўйича юзага келган умумий мезонлар ва меъёрларни тартибга солади. Амалий матншунослик муайян асар матни тарихи ва унинг манбаларини ўрганиш, ёзилиш даври ва ўзига хос хусусиятларини аниқлаш (атрибуция) йўли билан муаллиф варианти ёки унга яқин энг ишончли вариантни танлаб, шу вариант асосида матнни тиклайди. Бу жараён матн тарихида котиблар ёки ноширлар томонидан асар матнига киритилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, асарнинг турли нусхаларини ўзаро таққослаш ва ишончли илмий-танқидий матнни тайёрлаш тарзида амалга оширилади. Матнга бундай ёндашув унинг танқидий таҳлилига ва кейинги илмий тадқиқотларга ишончли асос бўлиши учун, ёзма ёдгорликлар матнини нашр этиш учун керак. Матншунослик амалиётининг охирги натижаси бўлиб анашу нашр хизмат қилади. Ёзма адабий меросимиз устида олиб борилган ишларнинг кўпчилиги амалий матншуносликка оид тадқиқотлар бўлиб, бу соҳанинг асосларини, қонуниятларини очишга материал бўлиб хизмат қилиши мумкин. Шу куннинг матншунослик тадқиқотлари ва фаолият турларига: назарий мақолалар матнлар таҳлили матншунослик ишларига тақризлар тарихий атамалар юзасидан изланишлар адабиёт тарихининг алоҳида масалалари юзасидан йиғма материаллар манбалар танқиди усуллари; матнларнинг нашри, таржимаси ва шарҳи принциплари қўлёзма манбалар нашри кабилар киради. *** Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling