Мм "укув кулланма"


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/54
Sana02.12.2023
Hajmi1 Mb.
#1779990
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   54
Bog'liq
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик

Саволлар 

Матннинг кейинги тадқиқотлар учун асос бўладиган 
даражада, ишончли савияда чоп этиладиган тури қайси? 


76 

ХХ аср ўзбек матншуносларидан кимларнинг қандай 
ишларини биласиз? 

Шу куннинг матншунослик тадқиқотлари ва фаолият 
турларига нималар киради? 

Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <матн 
танқиди, назарий матншунослик, матншунослик амалиёти>.


77 
*** 
II. МАТНШУНОСЛИК ТАРИХИДАН 
УЧИНЧИ МАВУ 
Ислом даври матншунослигининг юзага келиш тарихи 
 
Адабиёт: М а в л ю т о в Р.Р. Ислам. М., 1969, 58—65-бетлар; 
Ҳадис. 4 жилдлик, 1-жилд, Сўз боши, –Т., 1991, 4-бет; Тафсири 
Ҳилол. –Т., 1991; Уватов У. Муслим ибн ал-Ҳажож. –Т., 1995; Ўз СЭ, 
“Қуръон” мақоласи. 
Дарснинг мазмуни: Илк ислом даврида ёзув маданияти. 
Мантнларни тиклаш усуллари. 
*** 
Ислом 
дунёсида 
матншуносликнинг 
ривожланиш 
тараққиётида, ислом динининг тарқалиши билан боғлиқ сифат 
ўзгаришлари бўлди. Шу боис ислом минтақаси матншунослик 
тарихини 
араб 
матншунослиги 
тарихи 
билан 
қўшиб 
ўрганишимиз лозим бўлади. 
Тадқиқотчилар «исломий ёзувни» 328 - 511 йиллар 
оралиғида шаклланган деб таҳмин қилишади
8
. Бу ёзув Сурияда 
қўлланила бошлаб, карвон қатновлари орқали Ҳижозга ёйилган 
дейишади. Бу ёзувни Ҳижозда «Хатти набатий» ёки «ироқий» 
деб ҳам юритишган. Куфий ёзувга асос бўлган набатийда 
ёзилган энг қадимги ҳужжат 31-йил ҳажрийга мансуб бўлиб, 
Мисрда топилган. Бу ёзув асосида куфий ва насҳ хатлари келиб 
чиққан. 
Исломий манбалардан маълум бўлишича, бу хат Куфа 
хаттотлари орасида тез ёйилиб, унда асосан, Қуръон ва илмий 
асарлар кўчириб ёзила бошлаган. Хусусий ёзишмалар учун насх 
8
Арабларнинг ҳозирги ёзувга яқин шаклда ёзилган ёзма 
ёдгорликларининг энг қадимийси милоднинг 328 йилида юзага келган 
ҳужжат «Нақши намора», иккинчи битик «Нақши забд» (511 йил), учинчиси 
«Нақши Ҳарон» (568). 


78 
хати шаклланди. Бу хат турлари майда ўзгаришлар билан хати 
маккий, маданий, басрий ва куфий деган тўрт хил шаклда 
ишлатила борди (Масалан, маккий ва маданий хатларда алифни 
ўнг томонга оғдириброқ ёзишган). Бу тўрт хат асосида 
аббосийлар даврида 12 хил қалам юзага келган
9
. Кейинчалик 
уларнинг тури 25 тага етган. «Дор ул-ҳикма»га асос солиниб
мавжуд ёдгорликлар кўплаб кўчириб ёзилган Маъмун Аббосий 
даврида хатнинг мурассаъ, нассох, риёсий, риқоъ турларидан 
кенг фойдаланганликлари маълум. Бу хатлардан 20 таси куфий 
асосида юзага келган бўлиб, қолганлари насх хати заминида 
яратилган. 
Ҳижрийнинг VII—VIII асрларига келиб куфий хат завол 
топа бошлади. Бу даврга келиб хатнинг қуйидаги олти тури 
мустаҳкамланиб қолди: насх, сулс, таълиқ, райҳоний, муҳаққақ, 
риқоъ. 
Маълумки, қадим араб адабиёти оғзаки шаклда 
ривожланган эди. Шоирлар шеърларини хатга туширишлари 
мавжуд одатларга кўра мумкин бўлмаган (Фильштинский, 13-
бет). Фақат Қуръон хатга туширилгандан кейингина, ёзма 
манбаларнинг юзага келишига йўл очилган. Исломгача бўлган 
шоирларнинг шеърлари ёки улардан парчалар Ибн Қутайбанинг 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling