Модда ва энергия алмашинувининг аҳамияти


Овқат рациони тузиш тарзлари


Download 471.5 Kb.
bet18/19
Sana22.01.2023
Hajmi471.5 Kb.
#1110002
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
МОДДА ЭНЕРГИЯ

Овқат рациони тузиш тарзлари. Нормал ҳаёт фаолияти, яхши кайфият, юқори иш қобилияти, ҳар хил юқумли касалликларга қаршилик қилиш, ўсиш ва ривожланишларни таъминлаш учун озиқланиш организмнинг пластик ва энергетик, минерал тузлар, витаминлар ва сувга бўлган эхтиёжини тўла қондириши керак. Овқат рациони тузиш (яъни, одам учун бир суткада зарур бўлган овқатли моддалар таркиби ва миқдори) қуйидаги тарзда амалга оширилади:
1. Рациондаги оқатлар энергияси организмнинг энергетик сарфини қоплаши зарур.
2. Овқатли моддаларнинг каллорик қимматини аниқлаш учун 100 гр овқат таркибидаги оқсил, ёғ ва карбонсувларнинг фоиз миқдори ва калориялилигини кўрсатувчи жадвалдан фойдаланилади.
3. Овқатли моддалар изодинамияси қонунидан фойдаланилади, яъни оқсил, ёғ ва карбонсувлар энергетик қиммати ҳисобга олинган ҳолда бир-бирининг ўрнини босиши мумкин. Масалан, 1 гр ёғ (9,3 ккал) 2,3 гр оқсил ёки карбонсув ўрнини босиши мумкин. Лекин бу бир-бирининг ўрнини босиш фақат қисқа муддат давомида бўлиши мумкин, чунки овқатли моддалар энергетик вазифадан ташқари пластик вазифани ҳам бажарадилар.
4. Овқат рационида ҳар бир гурух ишчилари эхтиёжини қондирадиган оптимал миқдорда оқсил, ёғ ва карбонсувлар бўлиши керак, масалан 1 гуруҳ ишчилари учун суткалик ратционда 80-120 гр оқсил, 80-100 гр ёғ ва 400-600 гр карбонсувлар бўлмоғи зарур.
5. Ратцион таркибидаги оқсил, ёғ ва карбонсувлар нисбати 1:1,2:4 бўлиши керак.
6. Ратциондаги овқат организмнинг витаминга, минерал туз ва сувга бўлган эхтиёжини тўла қондириши ҳамда алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарни ўзида сақлаши зарур.
7. Оқсил ва ёғларнинг суткалик миқдорини 1/3 қисми ҳайвон маҳсулоти сифатида бўлиши керак.
8. Ратциондаги овқат калорияси овқатланиш миқдорига тўғри тақсимланиша керак. Биринчи нонушта суткалик энергиянинг 25-30 %, иккинчи нонушта 10-15 %, тушлик 40-45 %, кечки овқатланиш эса 15-20 % қисмини ташкил қилиши керак.
Овқатнинг ўзига хос динамик таъсири. Болаларда овқатнинг ўзига хос динамик таъсири катта ёшдаги одамлардагига нисбатан сустроқ намоён бўлсада, унинг катталиги ўсиш энергияси қиймати каби бўлиб, болаликнинг турли даврларида асосий алмашинувнинг 10-13 % ини ташкил этади. Болаларда ҳам катта ёшдаги одамлардагидек асосий алмашинув кўпроқ оқсилли овқатлар ҳисобига ортади (15-18 % га). Углеводли овқатлар алмашинувни 10 % га, ёғли овқатлар эса 5 % га оширади.
Катта ёшдаги одамда энергия сарфи ортишининг даражаси оқсилли, углеводли ва ёғли овқат истеъмол қилингач 30 %, 15 % ва 10 % ни ташкил этади.
Овқатнинг ўзига хос динамик таъсирининг жадаллиги фақат оқсиллар, ёғлар ва углеводлар миқдорига эмас, балки уларнинг сифатига ҳам боғлиқ. Жумладан, овқатнинг ўзига хос динамик таъсири сигир сути билан боқилган болада сустроқ намоён бўлади.

Download 471.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling