Модда ва энергия алмашинувининг аҳамияти


Download 471.5 Kb.
bet2/19
Sana22.01.2023
Hajmi471.5 Kb.
#1110002
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
МОДДА ЭНЕРГИЯ

Энергия алмашинуви
Умумий энергия алмашинуви организмнинг асосий ҳаётий фаолиятларини таъминлаш учун сарфланадиган энергия, яъни асосия алмашинув ва асосий алмашинувга қўшимчалардан ташкил топади. Охиргиларига овқатнинг ўзига хос динамик таъсири - овқат егандан сўнг моддалар алмашинувининг ортиши, ишчи қўшимча - иш бажариш, ҳаракатланиш, болаларда қичқириш ва йиғлаш учун сарфланадиган энергия киради. Бундан ташқари, болаларда энергиянинг кўп қисми ўсиш жараёнлари учун сарфланади.
Асосий алмашинув
Асосий алмашинув - бу мускулларини бўшаштирган, комфорт ҳароратдаги, овқатлангандан сўнг 14 соат вақт ўтгач, уйғоқ одамнинг энергия сарфидир. Ҳар бир шахснинг асосий алмашинув даражаси ривожланиш давомида қонуний равишда ўзгаради.
Чақалоқларда асосий алмашинувни аниқлаб бўлмайди. Агар энергия сарфини бола овқатлантирилгандан кейин 30-60 минут ўтгач, уйқу вақтида, метаболик жараёнлар энг паст даражага тушганида текширилса, у асосий алмашинувга яқин бўлади. Бола туғилгандан кейин биринчи куннинг иккинчи ярмидан бошлаб асосий алмашинув ортади. Бу бола организмининг бачадондаги ҳарорат мувозанати муҳитидан ҳарорати пастроқ ташқи муҳитга ўтиши билан изоҳланади. Асосий алмашинув дастлаб 1,5 ёшгача ортади, кейин эса унинг пасайиши кузатилади (1-жадвал).
Асосий алмашинувнинг ёшга боғлиқ кўрсаткичлари
1-жадвал

Ёши

Асосий алмашинув

ккал/м 2/24 соат

кдж/м 2/24 соат

ккал кг -1/соат

1 кун

122

580

1,5

1 ой

205

860

2,0

3 ой

330

1075

2,3

6 ой

445

1193

2,3

9 ой

540

1287

2,3

1 ёш

580

1318

2,4

3 ёш

750

1240

2,1

5 ёш

840

1164

2,0

10 ёш

1120

1096

1,6

14 ёш

1360

1028

1,4

катталарда

1700

1000

1,0


Бола ҳаётининг биринчи ойларида алмашинув жараёнларининг жадаллашиши танада ҳужайралар массаси кўпайиши билан боғлиқ. Чақалоқ тана массасининг деярли ярмини ҳужайрадан ташқаридаги сув ташкил қилиб, у фақат 50 % ҳужайраларга тўғри келади. Бир яшар болада тўқималар оралиғидаги сув миқдори икки марта камаяди, айни вақтда энергия алмашинувида фаол қатнашадиган ҳужайралар массаси 2 марта ортади. Ундан ташқари, чақалоқларда иссиқлик ишлаб чиқакриш имконияти юқори бўлган мия, жигар, ўпка, юрак ва буйракнинг массаси нисбатан кўп бўлади.
Бола ҳаётининг биринчи йили давомида асосий алмашинувнинг кўпайиши скелет мускулларининг тонуси ортиши ва гравитацияга қарши реаксияларнинг шаклланишига ҳам боғлиқ. Бола бошини ушлашга, ўтиришга ўрганганида асосий алмашинув миқдори сезиларли даражада кўпаяди. Бу миқдор бола тик туриб, юришга ўрганганида ва ҳаракатлари кескин фаоллашганида (1-2 ёшда) энг кўп даражада ортади.
Рубнер болаларда асосий алмашинувнинг юқорилигини уларда тана юзасининг катта ёшли одамдагига нисбатан каттароқ бўлиши ва бунинг натижасида иссиқлик йўқотиш ортиқлиги билан ҳам изоҳлаган. Бу “Тана юзаси қоидаси” деб номланади.
Ўсиш энергияси
Катта ёшдаги одамдан фарқли равишда болаларда энергиянинг кўпгина қисми ўсиш ва ривожланиш учун сарфланади. Умумий сарфланадиган энергиянинг 15 % га яқини боланинг ўсиши учун сарфланади.
Аммо болаларда тана вазни бир маромда ортмайди. Тана вазнининг энг кўп ортиши (бир кеча-кундузда 30 гр. дан) бола ҳаётининг дастлабки 3 ойида кузатилади. Бу даврда ўсиш учун сарфланадиган энергия миқдори бир кеча-кундузда 140 ккал атрофида бўлиб, у асосий алмашинув катталигининг тахминан 70 % ини ташкил қилади. Шундан кейин ўсиш жадаллиги сустлашади ва ўсишга сарфланадиган энергия миқдори камаяди. Бола балоғат ёшига етганда ушбу кўрсаткич яна ортади (2-жадвал).
Ўсишга сарфланадиган энергия қиймати
2-жадвал


Ёши

Тана массаси, кг

Тана массасининг ортиши г\сутка

Тана массаси ортишининг энергетик қиймати

ккал/сутка

Ккал /кг
1/ суткка

Асосий алмашинувга нисбатан % миқдорда

1 ой

3,9

30

146

37

71

3 ой

5,8

28

136

23

41

6 ой

8,0

20

126

16

28

1 ёш

10,4

10

63

6

11

5 ёш

17,6

5

32

2

4

14 ёш (қиз)

47,5

18

113

2

8

16 ёш (йигит)

54,0

18

113

2

7




Download 471.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling