Модда ва энергия алмашинувининг аҳамияти
Download 471.5 Kb.
|
МОДДА ЭНЕРГИЯ
ННз ва НН4СО3 организмга заҳарли, мочевина эса модда алмашинувидан ҳосил бўладиган анча безарар моддадир; шунинг учун жигарда мочевина синтезланиши организм учун катта аҳамиятга эга. НН3 дан глютаминнинг амид группаси ҳосил бўлади. ННз шу йўл билан ҳам безарар бўлиб қолади.
Азотли бошқа моддалар, масалан, сийдик кислотаси-2,6,8-триоксипурин ҳам сийдик билан чиқиб кетади. Сийдик кислотаси нуклеин кислоталарнинг парчаланишидан ҳосил бўлиб, бевосита тўқималардан қонга ўтади. Сийдик кислотасидан ташқари, оз миқдорда чала оксидланган пурин моддалари: аденин (6-аминопурин), гуанин (2-амино-6-оксипурин) ва уларнинг ҳосилалари-гипоксантин (6-оксипурин), ксантин (2,6-диоксипурин) ҳам сийдик билан чиқиб кетади. Оқсилнинг парчаланишидан ҳосил бўлган, сийдик билан чиқиб кетадиган азотли молдаларга креатин ва унинг ангидриди-креатимин ҳам киради. Азот мувозанати Овқат билан оқсил кириб турганда организмдан азот кўпроқ чиқиб кетади, чунки овқат билан кирган оқсил организмнинг энергия сарфини оширади. Оқсилларнинг специфик динамик таъсири шунда намоён бўлади. Овқатда азот кам бўлиб, ейилиш коеффициентига мос келса, азот баланси манфий бўлади. Организмга киритилган оқсил миқдорини ошириб шундай холатга етиш мумкин, унда организмга киритилган ва организмдан чиққан азот миқдори тенг келади. Бу физиологик холат азот мувозанати деб аталади. Азот мувозанатига эришиб организмга киритиладиган оқсил миқдори оширилса, тезда яна азот мувозанати қарор топади, лекин энди оқсил кўпроқ истеъмол қилинади ва парчаланади. Бунга сабаб шуки, оқсиллар организмда тўпланмайди. Шунинг учун овқатда оқсил кўп бўлса, бир қисми парчаланган тўқима оқсилларининг ўрнини тўлдиради, қолган кўп қисми эса дезамин-лангандан кейин энергетик материал бўлиб хизмат қилади. Тўқима оқсиллари парчаланганда ва ўзлаштирилган оқсиллар дезаминланганда ҳосил бўлган азотли моддалар чиқариб ташланади. Натижада организмда ўзлаштирилган ва ундан чиқарилган азот миқдори тахминан тенглашади, баланс эса жуда кам ва хатто нолга тенг бўлиб қолади. Овқатдаги оқсил миқдори ҳар хил бўлганда: нисбатан ортиқ бўлганда ҳам, жуда кўп балансда ҳам азот мувозанати сақланиши юкорида айтилганлардан англашилиб турибди. Итга узоқ вақт давомида суткасига 480 гр. гўшт берилганда ҳам, 2500 гр. гўшт берилганда ҳам азот мувозанати сақланганлиги тажрибалардан маълум. Азот ретенцияси Организмнинг оқсилга эхтиёжи тўла қондирилса ва организмга кирадиган оқсил ортиқча бўлса, баъзи бир физиологик шароитда азот баланси мусбат бўлиб қолади, яъни организмда азот ушланиб қолади - азот ретенцияси деб шуни айтилади. Азот ретенцияси ўсаётган организмларда кузатилади: бунинг сабаби шуки, уларнинг гавдаси катталашиб боради. Хомиладорлик дарида қориндаги боланинг ўсиши натижасида ҳам азот ретенцияси қайд қилинади. Парчаланиб кетган ҳужайра оқсилларининг ўрнини тўлдириш учун синтетик процесслар кучайганда, масалан, оғир касалликлардан соғайиш даврида ҳам азот ретенцияси бўлади. Спортда зўр бериб машқ қилиш туфайли мускуллар ўсганда азот ретенцияси рўй беради. Организмга азот кириши кескин даражада ошганда ҳам озгина азот ретенцияси рўй беради, бунда азот тўпланади-ю, организмда жуда тез сарфланади. Бу оқсил сарф қилинадиган ёки «резерв» оқсил деб аталади. Оқсил очлиги Овқатда оқсил бўлмаганда ёки кам бўлганда ёки овқат билан чала қимматли оқсиллар кириб турганда - оқсил очлиги деган холат юз беради. Оқсил очлигида организмга ёғлар, углеводлар, минерал тузлар, сув ва витаминлар етарли миқдорда кириб турганда ҳам, гавда вазни секин-аста тобора камаяди, бунинг сабаби шуки, тўқима оқсилларининг сарфи (бу шароитда минимал бўлиб, ейилиш коеффициентига тенг келганда ҳам) овқат билан кирувчи оқсиллар билан тўлдирилмайди. Шунинг учун сурункали оқсил очлиги правардида, умумий очлик каби, ўлимга олиб келади. Ўсаётган организмларга оқсил очлиги айниқса ёмон таъсир этади. Оқсил очлигидан ўсмир организмнинг вазни камайищ билангина қолмай, хужайра структураларининг тузилиши учун пластик материал етишмаслиги сабабли, ўсиш ҳам тўхтайди. Оқсиллар алмашинувинннг бошқарилиши Оралиқ миянинг гипоталамус соҳасида оқсил алмашинувини бошқарувчи махсус марказ мавжуд, деган маълумотлар бор. Гипоталамуснинг айрим ядролари экспериментда шикастлантирилса, сийдик билан азот чиқиши кескин даражада ортади, бу эса оқсил парчаланишининг анча кучайганлигини кўрсатади; бундай ҳайвон зўр бериб боқилганда озиб-тўзиб ўлаверади. Нерв системаси тўқималарда оқсил алмашинувига қуйидагича таъсир этиши мумкин. Нерв системаси ички секреция безларида гормонлар ишланишига ва уларнинг қонга ўтишига, жумладан калқонсимон без гормонлари - тироксин билан триёдтирониннинг ҳосил бўлишига ва қонга тушишига таъсир этади, шу туфайли тўқималарда оқсил алмашинуви ўзгаради. Калқонсимон без гормонларидан ташқари, оқсил алмашинувига гипофизнинг олдинги бўлагидан ишланиб чиқадигаи соматотроп гормон ҳам анчагина таъсир кўрсатади. Липидлар алмашинуви ва унинг ёш хусусиятлари Download 471.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling