Модда ва энергия алмашинувининг аҳамияти


Download 471.5 Kb.
bet4/19
Sana22.01.2023
Hajmi471.5 Kb.
#1110002
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
МОДДА ЭНЕРГИЯ

Азот ретенсияси ҳамда унинг организм томонидан ўзлаштирилиши одамнинг ёшига боғлиқ бўлади (26-жадвал).
Азот ретенсияси катталигининг ёшга боғлиқ ҳолда ўзгаришлари
26-жадвал

Ёши

Овқат билан кирган азотга нисбатан % ҳисобида

Ёши

Овқат билан кирган азотга нисбатан % ҳисобида

0-3 ойлик

50,7

5-9 ёш

27,7

3-6 ойлик

35,3

11-14 ёш

25,1

6-9 ойлик

32,5

25-35 ёш

7,8

9-12 ойлик

37,6

60-80 ёш

2,3

1-3 ёш

25,2








Организмнинг азотни ушлаб қолиш қобилияти бутун ўсиш даври давомида сақланади. Бу қоидадан чақалоқ ҳаётининг биринчи кунлари мустасно. Бола туғилганидан кейин 48-72 соат давомида моддалар алмашинуви катаболик характерга эга бўлади. Организмнинг энергетик эҳтиёжлари қисман заҳирадаги гликоген, ёғлар ва тўқима оқсиллари ҳисобига тўлдирилади. Оғиз сути оқсилларга бой бўлсада, бу кунларда она сути унча кўп бўлмайди, сутдаги озиқ моддалар ҳазм тизимида етарли даражада ўзлаштирилмайди. Натижада чақалоқнинг тана массаси камаяди, манфий азот баланси кузатилади. Оғиз сути оқсилларини ўзлаштиришда энтероцитларнинг пиноцитоз фаоллиги катта аҳамиятга эга.
Бу механизм асосида қонга ўзгармасдан ўтган оқсиллар буйракда парчаланади, деган фикр ҳам бор. Азот ретенсиясининг қиймати овқат ратционидаги оқсиллар миқдорига ва сифатига бевосита боғлиқ. Аммо ратциондаги оқсиллар миқдори 5-6 г/кг дан ортса, организмда азот ретенсияси ортмайди. Ратциондаги углеводлар ва ёғлар миқдори ҳам болаларда азот ретенсиясига таъсир кўрсатади. Овқат таркибида углеводлар етарли бўлмаса, энергия сарфини қоплаш учун ораганизмда оқсиллардан кўпроқ фойдаланилади. Ёғлар азот ретенсиясини бироз камайтиради.
Болаларда азот мувозанати (катта ёшдаги одамларга қараганда) ратциондаги оқсиллар миқдори нисбатан юқори бўлганда кузатилади. Азот ретенсияси сабабли болаларнинг оқсилларга бўлган эҳтиёжи катталарга нисбатан анча юқори (27-жадвал).
Болаларнинг оқсилларга бўлган эҳтиёжи
27-жадвал

Ёши

Оқсиллар (г/кг)

1-3 ёш

3,4-4,0

4-6 ёш

3,0-3,5

7-11 ёш

2,5-3,0

12-15 ёш

2,0-2,5


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг бирлашган гуруҳи 1 ёшдан катта болалар учун оқсилларга бўлган эҳтиёжнинг қуйидаги кўрсаткичларини келтиради (28-жадвал).

Download 471.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling