Модда ва энергия алмашинувининг аҳамияти
Download 471.5 Kb.
|
МОДДА ЭНЕРГИЯ
Липидлар глицерин ва ёғ кислоталаридан иборат. Ёғ кислоталарининг тўйинган ва тўйинмаган турлари мавжуд. Липидларни организмдаги физиологик аҳамияти шундан иборатки, улар хужайра структураларининг таркибига киради ва янгидан хужайралар ҳосил бўлиши учун зарур бўлади (липидларнинг пластик аҳамияти), шунингдек улардан бой энергия манбаи сифатида фойдаланилади (липидларнинг энергетик аҳамияти). Катта ёшдаги одамлар организмдаги энергетик сарфни 50% ни ёғлар оксидланиши ҳисобига амалга ошади. Ёғлар озиқланиш учун ҳам сарфланади, унинг организмдаги захираси тана вазнини 10-20% ни ташкил қилади. Унинг деярли ярми тери ости ёғ китчаткаларида, катта миқдорда қоринёғ сифатида, буйрак олди ёғлари ва мускуллар орасида сақланади. Очликда, организмга совуқ таъсир қилганда, жисмоний ёки психоэмоционал зўриқиш пайтида захирадаги ёғлар парчаланиши кучаяди. Тинч ҳолатда овқат истеъмол қилингандан сўнг ёғлар ресинтез бўлиб яна ёғ депосида йиғила бошлайди. Энергетик мақсадда асосан нейтрал ёғлар – триглицеридлар, пластик материал сифатида эса фосфолипидлар, холестерин ва ёғ кислоталари ишлатилади, улар ҳужайра липопротеид таркибига киради, стероид гормонлари, ўт кислоталари ва простогландинлар ўтмишдошлари ҳисобланади.
Ичакдан сўрилган липид молекулалари эпителиоцитларда ташилувчи заррачаларни (хиломикронлар) ҳосил қиладилар ва лимфатик томирлар орқали қонга тушадилар. Капилярлар эндотелийсидаги липопротеид-липазалар таъсирида хиломикроннинг таркибидаги нейтрал триглицеридлар, глицерин ва ёғ кислоталарига парчаланадилар. Ёғ кислоталарининг бир қисми албумин билан бирикади, глицерин ва эркин ёғ кислоталар ёғ ҳужайраларига қўшилиб триглицеридларни ҳосил қиладилар. Хиломикроннинг қолдиқ қисмини гепатоцитлар ушлаб қолади, эндоцитозга учратади ва лизосомада парчаланиб кетади. Жигарда синтезланган липид молекулаларини ташиш учун липопротеидлар ҳосил бўлади. Бу липопротеидлар паст ва ўта паст зичликка эга бўлиб, жигардан бошқа тўқималарга триглицерид ва холестеринларни ташийдилар. Тўқима ҳужайралари липопротеидларни сезувчи рецепторлар ёрдамида қонда айланиб юрган паст зичликка эга бўлган липопротеидларни сезиб олади ва эндоцитоз йўли билан қамраб оладилар, лизосомаларда улар парчаланиб ҳужайра эхтиёжига мувофиқ холестеринни ажратадилар. Агар қонда паст зичликка эга бўлган липопротеидлар кўпайиб кетса макрофаглар ва бошқа лейкоцитлар томонидан ушлаб олинади. Бу ҳужайралар метаболик кам фаол бўлган холестерин эфирларини ўзида йиғиб, қон томирлар деворида атеросклероз тошмалари таркибий қисмини ташкил қилади. Юқори зичликдаги липопротеидлар ортиқча холестерин ва унинг эфирларини тўқималардан жигарга ташиб келади. Жигарда улардан ўт кислотаси синтезланади, сўнгра организмдан чиқариб юборилади. Бундан ташқари, буйрак усти безида стероид гормонлари синтезида юқори зичликка эга бўлган липопротеидлар ишлатилади. Сода ва мераккаб липид молекулалари организмда синтезланади, фақат линол, линолен ва арахидин, тўйинмаган ёғ кислоталари бундан мустасно, улар албатта овқат таркибида тушишлари зарур. Бу алмаштириб бўлмайдиган ёғ кислоталари фосфолипидлар молекуласи таркибига киради. Арахидин кислотасидан простогландин, простоциклин, тромбоксан ва лейкотриенлар ҳосил бўладилар. Алмаштириб бўлмайдиган ёғ кислоталарини организмда бўлмаслиги ёки кам миқдорда организмга тушиши, организм ўсишининг тўхташи, буйрак фаолияти бузилиши, тери касалликлари, пуштсизлик каби ҳолатларни келтириб чиқаради. Ёғларнинг биологик қиммати таркибида алмаштириб бўлмайдиган ёғ кислоталарининг борлиги ва уларни ўзлаштириш даражасига қараб аниқланади. Макка ёғи, тўнғиз ёғи – 93-98 % га, кунгабоқар ёғи – 96-90 % га, маргарин 94-98 % га ўзлаштирилади. Ёғлар алмашинуви Ҳайвонлар организмидаги ёғлар олеин, пальмитин, стеарин ва баъзи олий ёғ кислоталарининг триглицеридларидан иборат. Организмдаги ёғларнинг асосий қисми ёғ тўқимасида бўлади. Хужайра структураларининг таркибида ҳам озгина ёғ бор. Хужайра мембранаси, протоплазмаси ва ядросининг структурасига кирувчи ёғларни бевосита гистологик препаратларда кўпинча топиб бўлмайди. Бунинг аксича, хужайрада киритмалар шаклида бўладиган ёғни микроскопик ва микрохимиявий текширишларда топиш осон. Хужайралардаги ёғ томчилари энергетик эхтиёжлар учун сарфланадиган запас ёғ бўлиб хизмат қилади. Ёғ тўқимасида запас ёғ ҳаммадан кўпроқ, бу тўқима эса айниқса тери ости клетчаткасида, баъзи бир ички органлар атрофида, масалан, буйрак атрофида (буйрак атрофидаги клетчаткада), шунингдек баъзи бир органларда, масалан, жигар ва мускулларда кўп бўлади. Запас ёғ миқдори овқатланиш ҳарактерига, овқат миқдорига, қонституционал хусусиятларга, жинсга, ёшга ва шу кабиларга боғлиқ, протоплазмадаги ёғ миқдори эса барқарор ва доимийдир. Органнзмда ёғларнинг ҳосил бўлиши ва парчаланиши. Ичакда сўрилган ёғ асосан лимфага ва озгинаси бевосита қонга ўтади. Ичакда сўрилган ёғ организм учун ёғ депоси бўлмиш ёғ тўқимасига бевосита келиши ҳайвонларга углерод ва водород изотоплари бўлган нишонли ёғлар бериб ўтказилган тажрибаларда кўрсатиб берилди. Бу деподаги ёғлар қонга ўтиши мумкин, улар тўқимага кириб, бу ерда оксидланади, яъни энергетик материал сифатида ишлатилади. Ёғлар алмашинувида жигарнинг аҳамияти катта. Ҳар хил ҳайвон ёғлари, ҳар хил органларнинг ёғлари каби, химиявий тузилиши ва физик-химиявий хоссалари билан фарқ қилади (эриш температураси, қонсистенцияси, совунланиши ва бошқа хоссаларида тафовут бор). Маьлум турдаги ҳайвон ёғининг тузилиши ва хоссалари нисбатан доймий: ёғнинг турга мансуб спецификлиги шунда намоён бўлади. Одам ва ҳайвон ёғи кам овқат еганда шу ҳайвоннинг тур хусусиятларига хос бўлган ёғ гавдада тўпланади. Ёғларнинг турга доир спецификлиги оқсилларнинг турга оид спецификлигига нисбатан кам даражада сезилади. Ёғлар қандай бўлмасин бир тури узоқ вақт мобайнида кўплаб истеъмол қилиб турилса, организмда тўпланадиган ёғ таркиби ўзгариши мумкин. Овқат таркибидаги ёғ билан тери ости клетчаткасидаги ёғ таркиби орасидаги боғланишни Л.Лебедев итлар устидаги тажрибада кўрсатиб берган. Узоқ очликдан кейин гавдасидаги деярли ҳамма запас ёғлардан махрум бўлган икки итнинг бирига овқат билан зиғир ёғи, иккинчисига эса қўй ёғи берилган. Уч хафтадан сўнг итлар вазни аслига келгач сўйилган. Ҳар бир ит гавдсида 1 кг. га яқин ёғ тўпланган; биринчи итдаги ёғ суюқ бўлиб, 0° да қотмаган ва зиғир ёғига ўхшаган, иккинчисидаги ёғ эса қаттик бўлиб, 50° да эриган ва қўй ёғига ўхшаган. Овқатдаги ёғ одам ёғининг хоссаларига таъсир этиши ҳам аниқланган. Масалан, одам қўй ёғини истеъмол килганда тери ости клетчаткасидаги ёғнинг эриш температураси кўтарилади - қўй ёғининг эриш температурасига яқинлашади. Кокос мойини кўпроқ истеъмол қиладиган полинезияликларда тери ости клечаткасидаги ёғ кокос ёнғогидаги мой хоссаларига яқин ва тюлень гўштини истеъмол қиладиган кишиларда эса тери ости клетчаткасидаги ёғ тюлень ёғининг хоссаларига яқин бўлади, деган маълумотлар бор. Баъзи текширувчилар фикрича, маьлум организм учун специфик ёғ ичак эпителнйсида, бошқа текширувчилар фикрича - жигар ва бошқа органларнинг хужайраларида ҳосил бўлади. Овқатга ёғ қўшмасдан, углеводлар кўп истеъмол қилинганда ёғлар организмда углеводлардан синтезланиши мумкин. Қишлоқ хўжалигида бўрдоқига мол боқиш практикаси шунга тааллуқли далиллар беради. Баъзи туйинмаган ёғ кислоталари (иккилик боғи бирдан ортиқ), масалан, линол, липолен ва арахидон кислоталари одам ва баъзи ҳайвонлар организмида ҳосил бўлмайди. Шу билан - бирга улар ҳаёт фаолиятининг нормал бориши учун зарур. Ёғда эрийдиган баъзи витаминлар организмга ёғ билан киради. Узоқ вақт (кўп ойлар мобайнида) ёғсиз овқат ейиш натижасида оғир патологик ўзгаришларнинг келиб чиқиш сабаби ҳам шудир. Ёғли овқат истеъмол қилиш натижасида бу ўзгаришлар барҳам топади. Ёғ алмишинувининг бошқарилиши Ёғ алмашинувини нерв системаси бошқариши гипоталамус ядролари шикастланганда ёғ алмашинувининг ҳар хил ўзгариши билан исботланади. Масалан, вентромедиал ядро шикастланганда ҳайвон семиради, латерал ядролар шикастланганда эса чўпдай озиб кетади. Одамнинг баъзи оғир патологик семириш холатларида гипоталамуснинг кулранг думбоғи зарарлаиишини патологоанатомик текширишларда аниқлашган. Ёғ алмашинувига нерв системаси гипофиз, калқонсимои без, меъда осги бези ва жинбий безларнинг ички секрециясини ўзгартириш йўли билан таъсир эта олади. Нерв системаси тўқималардаги ёғ алмашинувига бевосита таъсир этса ҳам, эхтимол. Сичқон ва қуёнлар устида ўтказилган тажрибаларнинг натижалари юкоридаги тахминга асос бўла олади. Бу ҳайвонларнинг курак оралиғидаги ёғ тўпламини иннервацияловчи нерв бир томонлама қирқиб қўйилган. Денервация қилинган томонда ёғдан фойдаланиш бузилган: ҳайвон оч қолганда жуда озиб кетиб, ҳамма ёғ деполари бўшаб қолган, денервация қилинмаган томонда эса ёғ тўқимаси сақланиб турган. Нерв системасининг ёғлар алмашинувига таъсирини нерв системасининг трофик функциясига мисол деб билиш мумкин. Ёғ алмашинуви гормонал йўл билан бошқарилишини гипофиз, калқонсимон без, меъда ости бези ва жинсий безлар гормонларини ҳайвонларга юбориб қилинган тажрибаларда, шунингдек бу безларни олиб ташлаш тажрибаларида кўриш мумкин. Ички секреция безларининг таъсири хақида клиник кузатишлар йўли билан кўп материал тўпланган. Масалан, гипофиз, қалқонсимон без ва жинсий безлар функцияси сусайганда одамнинг семириб кетиши аниқланган. Меъда ости безининг гормони - инсулин юборилганда углеводлардан ёғлар ҳосил бўлиши кучаяди. Фосфатидлар ва стеринлар алмашинуви Ёғга бой масаллиқларда аксари озгина фосфатидлар ва стеринлар бўлади. Бу моддаларнинг физиологик аҳамияти жуда катта. Улар хужайра структураларининг таркибига, жумладан, кўп хужайраларнинг таркибига, шунингдек ядро моддаси ва протоплазма таркибига киради. Нерв тўқимаси фосфатидларга айпикса бой; нерв тўқимасининг функциясида фосфатидларнинг аҳамияти катта. Фосфатидлар ичак деворида ва жигарда синтезланади (жигар венасидаги қонда фосфатидлар кўпроқ эканлиги аниқланган). Жигар лецитин депоси ҳисобланади; айниқса липидпарга бой овқат истеъмол қилингач жигарда лецитин кўпаяди. Фосфатидлар нейтрал ёғ, фосфат кислота ва азотли асос - холиндан синтезланади. Масалан, овқатда холин ёки метионин (организмда холин синтезланиши учун зарур метил группалар донатори бўлган аминокислота) бўлмаса, жигарда лецитин ҳосил бўлиши мумкин эмас, натижада ёғ алмашинуви бузилади - жигарнинг ёғ инфильтрацияси рўй беради. Шу пайт жигардаги ёғ миқдори нормадаги 5% ўрнига 50% га етиши мумкин. Стеринлар, хусусан холестериннинг физиологик аҳамияти ғоят муҳим, Организмда буйрак уста безлари пўстлоқ қаватининг гормонлари ва жинсий безларнинг гормонлари холестериндан ҳосил бўлади. Овқатдаги баъзи бир стеринлар, масалан, витамин Э нинг физиологик активлиги катта. Одам организмида ёғлар протоплазматик ва заҳирадаги ёғ сифатида учрайди. Протоплазматик ёғ ҳар қайси ҳужайранинг тузилма-таркибий қисмидир. Бундай ёғ митохондрия, микросома, ядролар ва цитоплазмада бўлади. Протоплазматик ёғ миқдори ва сифати жуда турғун бўлиб, овқат умуман истеъмол қилинмаганда ҳам, семириб кетганда ҳам ўзгармайди. Унинг миқдори организмда бор ёғнинг 25 % ини ташкил қилади. Заҳирадаги ёғ миқдори ўзгарувчан, керак бўлганда бу ёғ энергия сарфини қоплашга ишлатилади. Овқат кўп истеъмол қилинганда, унинг миқдори ортади. Заҳирадаги ёғ миқдори одатда тана массасининг 10-20 % ини ташкил қилади. Тери остида, чарвида, буйрак, юрак ва кўз соққаси атрофида йиғилган ёғ ички аъзоларни механик шикастланишдан ва совуқдан сақлайди. Download 471.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling