Модда ва энергия алмашинувининг аҳамияти
Углеводлар алмашинуви ва унинг ёш хусусиятлари
Download 471.5 Kb.
|
МОДДА ЭНЕРГИЯ
Углеводлар алмашинуви ва унинг ёш хусусиятлари
Углеводлар муно-пилисахаридлар кўринишида бириктирувчи тўқима таркибига киради. Мураккаб бирикмалар (гликопротеидлар, липополиса-харидлар) кўринишида эса ҳужайраларнинг тузилма унсури, шунингдек, баъзи биологик фаол моддалар (ферментлар, гормонлар, иммун таначалар) нинг таркибий қисми ҳисобланади. Углеводлар организмга энергетик материал бўлиб хизмат қилади. Углеводлар асосий энергия манбаидир: 1 гр. углевод тўла оксидланганида, 4 ккал энергия ажралади. Организм энергетикасида углеводларнинг муҳим роль ўйнашига сабаб шуки, улар тез парчаланади ва оксидланади, шунингдек организм қўшимча ва тобора кўп энергия сарфлашга мухтож бўлганда, масалан, қаттиқ ҳаяжонда, талваса тутганда ва гавда температурасини кескин пасайтирувчи шароитда углеводлар ўз деполаридан тез олиниб фойдаланилиши мумкин. Мускуллардаги модда алмашинувида углеводлар ғоят катта роль ўйнайди. Углеводларнинг энергия манбаи сифатидаги роли шунда кўринадики, қондаги қанд миқдори камайганда - гипогликемия деб аталадиган ҳолатда гавда температураси пасаяди ва мускуллар заифлашади, айни вақтда чарчаш сезгиси пайдо бўлади. Кескин гипогликемия ўлимга сабаб бўла олади. Марказий нерв системасидаги модда алмашинувида ҳам углеводларнинг аҳамияти бор. Қондаги қанд миқдори нормадаги 100 мг % ўрнига 40 мг % га тушиб қолганда марказий нерв системасинииг фаолияти кескин даражада бузилиши шундан гувохлик беради. Марказий нерв системаси нормал ишлай олмаслиги натижасида киши талвасага тушади, алахлайди, хушдан кетади ва вегетатив нерв системасидан иннервация оладиган органлар холати ўзгаради: тери оқариб ёки қизариб кетади, тер босади, юрак фаолияти ўзгаради ва хоказо. Тери остига ёки қонга глюкоза эритмаси юборилса, ичирилса ёки қанд едирилса гипогликемиянинг ҳамма ёмон белгилари қисқа вақтда барҳам топали. Болаларда углеводлар алмашинуви катта ёшдаги одамлардагига нисбатан жадал кечади. Шу сабабли болалар жигари ва мускулларида гликоген камроқ тўпланади. Шу билан бир қаторда, жигардаги гликоген заҳирасининг тезда камайиши, ҳамда оқсиллар ва ёғлардан углеводлар ҳосил бўлишининг сустлиги кузатилади. Болаларнинг углеводларга бўлган эҳтиёжи катта ёшдаги одамлардагига нисбатан юқори бўлади (29-жадвал). Болаларнинг углеводларга бўлган бир кеча-кундузлик эҳтиёжи 29-жадвал
Болалар овқатланиш ратционидаги углеводлар зиммасига тўғри келувчи улуш кўп жиҳатдан уларнинг ёшига боғлиқ. Бола ҳаётининг биринчи йилида калорияга бўлган эҳтиёжни қопловчи углеводлар миқдори 40 % ни ташкил этади. 1 ёшдан сўнг у 60 % гача ортади. Углеводлар организмда аероб ва анаероб йўл билан парчаланади. Чақалоқ ва мурғак болалар тўқималарида анаероб парчаланиш юқори тезликка эга. Ўсиш жараёнида гликолиз секинлашади. Фақат баъзи тўқималарда, масалан, скелет мускулларида анаероб парчаланиш юқорилигича қолаверади. Download 471.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling