Модда ва энергия алмашинувининг аҳамияти


Download 471.5 Kb.
bet17/19
Sana22.01.2023
Hajmi471.5 Kb.
#1110002
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
МОДДА ЭНЕРГИЯ

Озиқланиш. Овқатли модда одам ва ҳайвон организмида тирик тўқимани тиклаб турувчи пластик материал ва ягона энергия манбаи бўлиб ҳизмат қилади. Шунинг учун ҳам тўғри овқатланиш одам соғлигини таъминловчи жуда муҳим омил ҳисобланади. Озиқланиш - бу овқатли моддани организмга тушиши, ҳазм бўлиши, сўрилиши ва озиқ моддаларни (нутриентлар) организмда ўзлаштирилишидир. Ҳаётий жараёнларни таъминлаш учун озиқланиш организмнинг пластик ва энергетик эхтиёжини таъминлаши зарур. Биосинтез, биологик таркибнинг янгиланиши учун зарур бўлган моддаларни организм овқат таркибида олади. Организмга тушган овқатли моддалар энергияси ҳужайра мембранаси таркибини, органеллаларни ҳосил қилиш ва механик, кимёвий, осмотик ва электрик иш бажариш учун сарфланади. Овқатли моддаларнинг биологик ва энергетик қиммати, таркибида оқсиллар, ёғлар, карбонсувлар, витаминлар, минерал тузлар, органик кислоталар, сув, аромат ва хуш таъъм моддалар борлиги билан аниқланади. Организмда ҳазм бўлиши ва ўзлаштирилиши овқатли моддаларнинг муҳим хоссаларидир.
Пластик моддаларга бўлган эхтиёжнинг энергетик мувозанат ҳолати организмда емирилаётган оқсил, липид ва карбонсувларнинг ўрнини қоплаш учун зарур бўлган минимал миқдордаги моддани истеъмол қилиш орқали қондирилади. Бу эхтиёж одамнинг ёшига, соғлигига, меҳнат турига ва жадаллигига қараб ҳар хил бўлади.
Озиқланишнинг назарий асослари. Ҳар бир одам организмидаги модда алмашинувининг ўзига хослигига қараб маълум бир овқатли моддаларни истеъмол қилиши зарур бўлади.
Мувозанатлашган озиқланиш (А.А.Покровский) назариясига биноан овқат таркибидаги моддалар миқдори ва нисбати организмнинг физиологик эхтиёжига мос келиши зарур. Истеъмол қилинган овқат, ўзлаштирилиш даражаси ҳисобга олинган ҳолда, асосий алмашинув, овқатли модданинг специфик-динамик таъсири ва иш бажаришга ишлатилган умумий энергетик сарфни қоплаши зарур. Кунлик истеъмол қилинган овқатнинг калорияси энергетик сарфдан мунтазам равишда ортиқ бўлса организмда ёғ депоси ортади. Таомлар таркибида оқсил, ёғ ва карбонсувлар мувозанатда бўлишлари керак. Организмдаги ҳам энергетик ҳам пластик эхтиёжни қондириш учун уларнинг энергетик қиммати қуйидаги нисбатда - 15:30:55 % бўлишлари зарур. Шунингдек таом таркибидаги алмаштириб бўладиган ва алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар, тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари, карбонсувлар таркибидаги мономерлар миқдори ва балласт моддалар (целлюлоза, пектин ва б.) мувозанатда бўлишлари шарт.
Адекват озиқланиш (А.М.Уголев) назариясига асосан, овқатли моддалар ва ҳазм ферментлари таркиби мос келлишлари керак. Бу назарияда хазм уч босқичдан иборат эканлиги ва озиқланиш мана шу босқичларга мос бўлиши кераклиги таъкидлаб ўтилган. Масалан, лактаза етишмовчилигида сут мос келмайдиган овқат ҳисобланади. Бу назарияга асосан, бирламчи нутриентлар ҳазм ва сўрилиш жараёнида шаклланса, иккиламчи озиқ моддалар ичакдаги микроорганизмлар фаолияти натижасида ҳосил бўлади. Микроорганизмлар тасирида ҳосил бўлган моддалар фақатгина энергетик ва пластик қимматга эга бўлмасдан, бошқа физиологик жараёнларга (иммун, ҳимоя, хулқ атвор) ҳам таъсир қилиши аниқланган.

Download 471.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling