Модда ва энергия алмашинувининг аҳамияти
Download 471.5 Kb.
|
МОДДА ЭНЕРГИЯ
1 ёшдан катта болаларнинг оқсилларга бўлган эҳтиёжи ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари
28-жадвал
Катта ёшдаги соғлом одам бир суткада тананинг 1кг массасига 0,75г оқсил истеъмол қилиши зарур, 70кг массага эга бўлган одам 52,5г тўла қимматли оқсил истеъмол қилиши зарур. Азот мувозанатини ишонарли ҳолатда ушлаб туриш учун бир суткада 85-90г оқсил истеъмол қилган маъқул. Болалар, ҳомиладор ва эмизакли аёлларда бу кўрсаткич яна ҳам юқорироқ, шулардан оқсиллар асосан пластик вазифасини ўтайди деган ҳулоса қилиш мумкин. Сут, тухум, гўшт, балиқ оқсили оптималга яқин ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилганидек, азотнинг организм томонидан ўзлаштирилиши оқсилнинг фақат миқдорига эмас, балки унинг сифатига ҳам боғлиқ. Бунда оқсилнинг аминокислота таркиби, айниқса, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар назарда тутиляпти. Ёш болага катта ёшдаги одамга қараганда 6 марта кўп аминокислоталар кераклиги ҳисоблаб чиқилган. Айниқса, лейцин, фенилаланин, лизин, валин, треонин каби аминокислоталарга эҳтиёж катта. Агар катта ёшдаги одам учун 8 та (лейцин, изолейцин, лизин, метионин, фенилаланин, треонин, триптофан ва валин) аминокислатани алмаштириб бўлмаса, 5 ёшгача бўлган болалар учун гицидин, бола ҳаётининг дастлабки 3 ойида эса лизин ҳам, жами 10 та аминокислота алмаштириб бўлмайдиган ҳисобланади. Эмизикли даврида она сутининг оқсиллари бола организмининг барча аминокислоталарга бўлган эҳтиёжини тўла қондира олади. Шунинг учун уч ойгача фақат она сути билан боқилган болаларга 2,0-2,5 г/кг оқсил етарли. Уч ойдан кейин қўшимча овқат бериладиган болаларнинг оқсилларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун 3,0-3,5 г/кг оқсил зарур. Сунъий сутли аралашмалар билан боқилган болаларга бир кеча-кундузда 3,5-4,0 г/кг оқсил бериш керак. Болаларда оқсиллар алмашинувининг охирги маҳсулотларини организмдан чиқариб ташлашда ҳам ўзига хос хусусиятлар мавжуд. Катта ёшдаги одамдан фарқили равишда, болаларда оқсил таркибидаги азот кўпроқ аммиак кўринишида ажратилади. Овқат оқсилларидаги аминокислоталар таркибининг физиологик аҳамияти Организмда оқсиллар нормал алмашинуви ва синтезланиши учун, овқат билан ҳар хил аминокислоталар кириб туриши зарур. Организмга кирувчи аминокислоталарнинг миқдор нисбатини ўзгаргириб ёки овқатдан бирор аминокислотани чиқариб ташлаб, азот балансининг холатига, ҳайвонларнинг бўйи, вазни ва умумий аҳволига қараб, айрим аминокислоталарнинг организм учун аҳамияти ҳақида фикр юритиш мумкин. Маълум 20 аминокислотадан 10 тасини бошқаси билан алмаштириш мумкинлиги, қолганларини эса алмаштириб бўлмаслиги экспериментда аниқланган. Алмаштириб бўлмайдиганларига ҳайвон организмида ҳосил бўлмайдиган аминокислоталар киради: улар бўлмаса оқсил синтезланиши кескин бузилади, ва манфий азот баланси вужудга келади, ўсиш тўхтайди, гавдани вазни камаяди. Алмаштириб бўлмайдиган аминокислотоаларнинг лоақал бирортаси овқатда бўлмаса, ҳайвонлар узоқ яшай олмайди ва уларнинг нормал ҳолати бузилади. Лейцин, изолейцин, валин, метионин, лизин, треонин, фенилаланин, гистидин, аргинин, триптофан алмаштириб бўлмайднган амипокислоталарга киради. Организм шу аминокислоталарнинг биридан маҳрум этилса, оқсил синтези бузилиши ва манфий азот баланси билан бир қаторда шу аминокислотанинг организмдаги алохида аҳамиятига алоқадор бўлган махсус ўзгаришлар рўй беради. Масалан, хомиладорликнинг нормал ўтиши учун триптофан зарур. Каламушлар бўғоз бўлгандан кейин уларга триптофан бўлмаган овқат берилса. 14-кундаёк бачадондаги боласи сўрилиб кетади. Сичқонлар овқатида валин бўлмаса, мувозанат сақлаш бузилган ва нерв системаси зарарланган. Овқатда лизин бўлмаганда бўй ўсмаган ва гавда вазни камайган. Бошқа аминокислоталар алмаштирса бўладиганлардан ҳисобланади: масалан, овқатдаги тирозинни фенилаланин билан алмаштириш мумкин, чунки организмда фенилаланиндан тирозин ҳосил бўлиши мумкин. Оқсилларнинг биологик-қиймати Оқсилларнинг аминокислоталар таркиби ҳар хил бўлгани сабабли организмнинг синтетик эхтиёжлари учун оқсиллардан фойдаланиш имконияти ҳам ҳар хил. Шу муносабат билан овқат оқсилларининг биологик қиймати деган тушунча жорий қилинган эди. Синтез процесслари нормал бориши учун зарур аминокислоталар муайян нисбатда бўлган оқсиллар биологик жиҳатдан тўла қимматли (бекаму-кўст) оқсиллар ҳисобланади. Бирорта аминокислотаси йўқ ёки жуда кам бўлган оқсиллар, аксинча, чала қимматли оқсиллар ҳисобланади. Масалан, желатина, зеин (маккажўхори оқсили), глиадин (буғдой оқсили), гордеин (арпа оқсили) ва бошқа баъзи оқсиллар чала қимматли оқсиллардир. Желатинада фақат цистин юқи бору, триптофан билан тирозин йўқ, зеинда триптофан билан лизин кам, глиадин билан гордеинда эса лизин кам. Гўшт, тухум, балиқ, икра (балиқ тухуми), сут оқсилларининг биологик қиймати ҳаммадан юқори. Бир хил оқсилнннг биологик қиймати турли одамлар учун турлича. Эҳтимол, биологик қиймат қандайдир муайян статик миқдор бўлмай организм ҳолатига, аввалги овқат режимига, физиологик фаолият интенсивлиги ва ҳарактерига, ёшга, модда алмашинувининг индивид ва турга хос хусусиятларига ва бошқа факторларга қараб ўзгариши мумкин. Иккита чала қимматли оқсилдан бирида бир хил аминокислоталар, иккинчисида бошқа хил аминокислоталар бўлса, улар биргаликда организм эҳтиёжларини қондира олиши амалий жиҳатдан муҳим. Организмда оқсилларнинг парчаланинш Доимо овқат билан оқсил кириб турганда ҳам, очликда ҳам оқсил парчаланиб ва организмдан азот чиқиб кетиб туради. Организмдан чиқиб кетадиган азот миқдори, демак, тўқима оқсилининг парчаланадиган миқдори овқат ҳарактерига боғлиқ. Углеводли овқатлар ейилганда ва оқсил истеъмол қилинмаганда тўқима оқсили жуда кам сарфланади. Организмга крахмал ва қанд кўп кириб турса-ю, овқатда оқсил бутунлай бўлмаса, азот тўла очликдагига нисбатан 3—3/2 баравар кам чиқиб кетиши мумкин. Углеводлар бу ҳолда оқсилларни тежаш ролини ўйнайди. Овқатда оқсил бўлмаса-ю, бошқа, ҳамма озиқ моддалар (углсводлар, ёғлар, минерал тузлар, сув, витаминлар) етарли кириб турса, организмда оқсилнинг парчаланиши, асосий ҳаётий процессларга оқсил жуда кам сарфланаётганини кўрсатади. Тинч турган организмда энг кам сарфланадиган ва 1 кг. гавда вазнига айлантириб ҳисоб қилинадиган оқсил миқдорини М. Рубнер ейилиш (емирилиш) коеффициенти деб атаган. Катта ёшдаги одам тинч турганда ейилиш (емирилиш) коеффициенти бир суткада 1 кг. гавда вазнига ўрта ҳисоб билан 0,028-0,065 гр. азотга тенг. Бунинг маъноси шуки, вазни 70 кг. бўлган киши бир суткада 2-4,5 гр. азот йўқотади, бу эса 12,5-28 гр. оқсилнинг парчаланганига мос келади. Оқсилнинг парчаланишидан ҳосил бўлиб, сийдик ва тер билан чиқиб кетадиган энг муҳим азотли моддалар-мочевина, аммиак ва сийдик кислотасидир. Аминокислоталар дозаминланганда аминокислотанинг ОН9-группасидан ҳосил бўлувчи ННз қисман буйраклар орқали чиқиб кетади, асосан эса жигарда мочевинага айланиб, кейин буйраклар орқали чиқарилади. 1895 йилда И.П.Павлов, М.Ненцкий ва И.Залесский аниқлаганидек жигар венасидаги қонда НН3 қопқа венадаги қонга нисбатан уч хисса кам эканлиги жигарда мочевина ҳосил бўлишини кўрсатувчи далилдир. Жигар олиб ташлангач мочевина ҳосил бўлиши тўхтайди. Download 471.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling