Модда ва энергия алмашинувининг аҳамияти
Оқсиллар алмашинуви ва унинг ёш хусусиятлари
Download 471.5 Kb.
|
МОДДА ЭНЕРГИЯ
Оқсиллар алмашинуви ва унинг ёш хусусиятлари
Оқсиллар ёки протеинлар организмда икки хил: энергетик ва пластик вазифаларни бажаришда катта аҳамиятга эга. Оқсилларнинг энергетик аҳмияти шундан ибоатки, оқсиллар парчаланганда ҳосил бўладиган энергияни организмга беради ва организм эса бу энергиядан хаёт фаолиятида фойдаланади. Дастлаб дезаминлаш содир бўлади-НН2 группасини йўқотади, натижада аммиак ва кетокислоталар ҳосил бўлади. Аммиак захарли модда бўлиб жигарда мочевинага айлантириш орқали зарарсизлантирилади. Кетокислоталар бир неча ўзгаришлардан сўнг СО2 ва Н2О гача парчаланади. Оқсилларнинг пластик аҳамияти шуки улар барча хужайраларни зарур таркибий қисмлари билан турли тузилмаларини ҳосил бўлишида қурилиш материали бўлиб хизмат қилишга кетади. Оқсилга бўлган эхтиёж организмдан ажралиб чиқаётган оқсил махсулотлари миқдори билан белгиланади. Оқсиллар организмда ҳар доим ва тўхтовсиз парчаланиб туради, натижасида ҳосил бўлган химиявий бирикмалардан организм фойдаланмайди ва бу бирикмалар организмнинг айриш тизими орқали чиқариб юборилади. Соғлом одам организмида бир суткада парчаланган ва синтезланган оқсил миқдори тенг бўлади. Оқсиллар организмида фақатгина аминокислота ва полипептидлардан синтезланади. Йигирмата аминокислотадан ўнтаси (валин, лейцин, изолейцин, лизин, метионин, триптофен, треонин, фенилаланин, аргинин, гистидин) етарли миқдорда тушмаса организмда синтезланмайдилар ва алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар деб аталадилар. Бу оқсил моддалар организмга овқатликлар таркиби билан кириб туриши керак. Фақат шундагина организм сарф қилиб бўлган оқсилларни тўлдира олади ва ҳалок бўлган хужайралар ўрнини (масалан, тери ва ичак шиллиқ пардасининг эпителий ҳужайралари, қоннинг шаклли элементлари ва б.) янги хосил бўлган ҳужайралар билан алмаштира олади. Қолган ўнта аминокислоталар алмаштириб бўладиганлари ҳисобланади. Организмда ҳазм натижасида ҳосил бўлган аминокислоталардан шу турга хос бўлган махсус оқсиллар синтезланади. Бундан ташқари, оқсиллар турли ҳазм ферментлари, гормонлар, гемоглобин ва антителоларнинг таркибий қисмидир. Улар организмдаги биологик суюқликларнинг фаол реаксияси (рН) доимийлигини сақлашда қатнашиб, буфер вазифани бажаради. Ниҳоят, оқсиллар энергия манбаи ҳисобланади: 1 гр оқсил организмда тўла оксидланганда, 4 ккал энергия ажралади. Организмнинг ўсиши даврида ҳужайралар кўпаяди, шунинг учун бу даврда оқсилга эҳтиёж катта бўлади. Оқсиллар етарли миқдорда бўлмаса, организм меъёрида ўсмайди, чунки ёғлар ва углеводлар уларнинг ўрнини боса олмайди. Овқат ҳазм қилиш каналида овқатликлар таркибидаги оқсилларнинг парчаланганидан ҳосил бўлиб, қонга сўрилган аминокислоталардан ва қуйи молекулали полипептидлардан хужайраларда оқсиллар синтезланади. Тўқима оқсиллари доимий (статик) бўлмай, улар тўхтовсиз парчаланиб ва янгидан хосил бўлиб туради, организмга азотли нишонланган аминокислоталар юбориш йўли билан, Шенхеймер ва бошқа тадқиқотчилар шуни кўрсатиб беришган. Каламушларга №5 билан нишонланган лейцин киритилганда, нишонлаб киритилган азотнинг 30% уч кунда чиқарилган, 70% эса тўқима оқсилларига қўшилган. Нишонланган азотнинг кўп қисми қон плазмаси, ичак шиллиқ пардаси, буйрак, талоқ, жигар оқсиллари таркибида бўлади. Азот баланси Оқсилларнинг химиявий тузилиши таркибида азот борлиги билан ёғ ва углеводлардан фарқ қилгани учун оқсиллар алмашинувининг якунларини, яъни организмга кирган ва унда парчаланган оқсиллар миқдорини азот балансига караб билиш мумкин. чунки, биринчидан, овқатдаги азот асосан оқсилларда бўлади (фақат озгина азот овқатдаги бошқа моддалар - нуклеин кислоталар, экстрактив моддалар, витаминлар таркибига киради), иккинчидан организмдан чиқариладиган азот асосан гавдада парчаланган оқсиллардан пайдо бўлади. Организмга овқат билан кирадиган ва сийдик, тер билан чиқадиган азот миқдорларининг нисбати тенг бўлса, демак организм азот мувозанати ҳолатида экан. Организм азотнинг ҳаммасини ўзлаштиравермайди, азотнинг бир қисми ахлат билан чиқиб кетади. Шу сабабли организмга кирган ва ўздаштирилган азотнинг ҳақиқий миқдорини аниқлаш учун овқатдаги азот миқдоридан ахлатдаги азот миқдорини чегириб ташлаш зарур. Организмда оқсилларни парчаланиши ва янгиланиш тезлиги - бир неча минутдан 180 суткагача (ўртача 80 сутка) бўлиши мумкин. 100 гр оқсил 16 гр азот сақлайди. Организмдан ажралиб чиққан 1 гр азот 6,25 гр оқсил парчаланганлигидан далолат беради. Катта одам организмидан бир суткада 3,7 гр азот ажралади, демак парчаланган оқсил массаси 3,7∙6,25=23 гр, ёки тананинг 1 кг массасига 0,028-0,075 гр азот тўғри келади. (Рубнернинг ейилиш коеффициенти). Парчаланган оқсил миқдорини аниқлаш учун сийдик ва тердаги азот миқдорини билиш зарур, чунки азотнинг парчаланиш махсулотлари буйраклар ва тер безлари орқали чиқиб кетади. Терида азот кам бўлгани учун кузатишларда уни ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Шу сабабли оқсиллар сарфи ҳақида фикр юритиш учун, сийдик билан чиққан азот миқдорини аниқлаш билан кифояланилади. Организмга кирадиган азот миқдори организмдан чиқадиган азот миқдорига нисбатан ортиқ бўлса, организмда мусбат азот баланси бўлади, яъни оқсил парчаланишидан кўра кўпроқ ҳосил бўлади. Бундай ҳолат мускул массаси ортаётганда (жисмоний чиниқиш даврида), организм ўсаётганда, ҳомиладорлик даврида, оғир касалликдан тузалаётган даврда кузатилади. Болалар жадал ўсганлиги сабабли, уларда мусбат азот мувозанати ҳолатида бўлади. Организмдан чиққан азот миқдори организмга кирган азот миқдорига нисбатан ортиқ бўлса, аксинча, манфий азот балансидан гувохлик беради ва оқсил ҳосил бўлаётганидан кўра кўпроқ парчаланаётганини кўрсатади. Бундай ҳолат тўла қимматга эга бўлмаган оқсил истеъмол қилинганда, яъни организмга алмаштириб бўлмайдиган аминакислота-ларнинг бирортаси тушмаса, оқсил очлиги ёки тўла очлик пайтида кузатилади. Download 471.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling