Молия / Аудиторлик фаолияти]
-боб. Аудиторлик фаолияти соҳасини тартибга солиш
Download 46.02 Kb.
|
ЎРҚ-677 25.02.2021 АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари
- 12-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари
2-боб. Аудиторлик фаолияти соҳасини тартибга солиш
10-модда. Аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари Аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: аудиторлик фаолиятини ва аудиторлик хизматлари бозоридаги ҳалол рақобатни илғор халқаро амалиёт асосида ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш; аудиторлик текширувларининг ўрнини, аҳамиятини ва кўрсатилаётган аудиторлик хизматларининг сифати учун аудиторлик ташкилотларининг жавобгарлигини ошириш; аудиторларни касбга тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш; аудиторлик ташкилотларининг иши сифатини ташқи назорат қилиш тизимини шакллантириш; ёшларни аудиторлик касбига жалб этиш ва касбга оид аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларининг тегишли олий таълим ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилишини таъминлаш. 11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартибини белгилайди; Олдинги таҳрирга қаранг. (11-модда тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон) аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартибини белгилайди. 12-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади). Ваколатли давлат органи: аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади; аудиторлик фаолияти соҳасидаги халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди; ўз ваколатлари доирасида аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади; Олдинги таҳрирга қаранг. (12-модда иккинчи қисмининг бешинчи — саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон) Аудиторлик ташкилотларининг реестрини ва Аудиторлар реестрини юритади; Олдинги таҳрирга қаранг. аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан электрон тарзда ҳамкорлик қилиш учун мўлжалланган «Аудит» дастурий мажмуининг ахборот тизими такомиллаштирилишини ва аудиторлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик талабларига аудиторлик ташкилотлари томонидан риоя этилаётганлиги юзасидан мазкур дастурий мажмуа орқали масофавий мониторинг амалга оширилишини таъминлайди; (12-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон) аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда аудиторлик ташкилотларининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказади; аудиторлик хизматлари ривожланишини таҳлил қилишни амалга оширади. Download 46.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling