Молия фани бўйича маърузалар матни
Download 0.62 Mb.
|
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экзоген алоқалар
Экзоген алоқа - бирламчи даромадларни шакллантириш, моддий ишлаб чиқаришнинг хўжалик бўлинмаларида ички хўжалик ишларига аталган муайян мақсадга белгиланган жамғармалар – устав жамғармаси, ишлаб чиқаришни ривожлантириш жамғармаси, рағбатлантириш жамғармалари ва бошқаларнинг ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлганлар. Уларнинг баъзи бирларидан ишлаб чиқариш талаб-эҳтиёжлари, бошқаларидан истеъмолчилар талаб-эҳтиёжларини қондиришда фойдаланилади.
Экзоген алоқалар эса қуйидагича корхоналар ўртасида вужудга келадиган, (агар бу муносабатлар айирбошлашга хизмат қилмаса) тақсимловчи хусусиятига эга муносабатлар. Молия ресурсларининг пул муносабатлари асосида харакати фонддан ташқари шаклда ҳам амалга оширилади; шартнома мажбуриятлари бузилганида жарималарни тўлаш ва олиш, турли хил бирлашмалар аъзолари томонидан пай бадалларишшг тўланиши, уларнинг ишлаб чиқариш жараёнлари кооперациясидан олинадиган фойдани тақсимлашда иштироки, бошқа корхоналарнинг акция ва облигацияларига маблағларни сармоялаш, улар бўйича дивиденд ва фоизларни олиш ва ҳ.к. 2. Моддий ишлаб чиқариш корхоналарида суғурта ташкилотлари бнлан турли хил суғурта жамғармаларини шакллантириш ва фойдаланиш муносабати билан юзага келадиган молия алоқалари; 3. Корхоналарда банк ссудаларн, уларни қоплаш, улар бўйича фоизларни тўлаш, шунингдек, банкларга муайян пул учун эркин пул маблағларини вақтинча ишлатиш учун бериш билан боғлиқ банклар билан вужудга келадиган муносабатлар; 4. Моддий ишлаб чиқариш корхоналарида бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилдириш ва фойдаланиш билан боғлиқ давлат билан юзага келадиган муносабатлар. Молия муносабатларининг бу гуруҳи бюджетга тўловлар, бюджет ҳисобига молиялаштириш, турли хил бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар ва бошқалар, шаклини олади; 5. Корхоналарнинг чет эллик ҳамкорлари билан бўлган ташқи молия муносабатлари. Пул муносабатларининг санаб ўтилган турлари корхона (ташкилот) лар молиясининг мазмунини ташкил этиб, улар хўжалик юритиш субъектларида пул даромадлари ва жамғармаларининг шаклланиши ва тақсимлашнинг ҳамда ўз мажбуриятларини бажариш ва кенгайтирилган қайта ишлаб чиқариш, ходимларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва моддий рағбатлантириш бўйича сарфларни молия билан таъминлашда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган пул муносабатлари сифатида аниқланиши мумкин. Корхона молиясида индивидуал (якка тартибдаги эгалик) билан корпоратив корхоналар молиясида фарқлар мавжуд индивидуал корхона молия ресурсларининг эгаси битта (якка тартибда эгалик) билан корпоратив корхоналар молиясида фарқлар мавжуд индивидуал корхона молия ресурсларининг эгаси битта бўлади. Бу ерда шерикчилик деярли бўлмайди. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling