Молия фани бўйича маърузалар матни
Download 0.62 Mb.
|
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хонадон молияси
Корпоратив корхона - акционер жамиятлар молия ресурслари корпоратив мулк, яъни акциядорлар мулки ҳисобланади. Бу ерда индивидул корхонадан фарқлироқ молия ресурслари акциялар эмиссияси ҳисобидан шаклланади. ҳамда уларни фойда шаклидагиси тақсимланганда дивидендлар хосил бўлади. Индивидуал корхона молияси якка тартибда бошқарилса, акционер корхона молияси корпоратив бошқарувга таянади.
Хонадон молияси – бу оиланинг ва оиласиз айрим кишиларнинг молияси бўлиб, хонадоннинг истемолига ва жамғарма хосил этишга хизмат қилади. Хонадон истемолчилар бирлигини хосил этади, у фирмалар ва давлат билан муносабатга киришганида молия юзага келади. Хонадон пул оборотида қатнашганда бозор орқали фирмаларга ресурс етказиб бергани учун даромад олади, давлатдан трансфертлар шаклида ҳам даромад олади. Хонадон аҳоли бизнес билан шуғулланса тадбиркорлик даромадини ҳам олади. Унинг вакиллари ёлланиб ишлаганда иш ҳақи олади. Хонадон бюджетининг асосини унинг даромадлари ташкил этади. Булар эса меҳнатдан келган даромад ёки иш ҳақидан, тадбиркорликдан келган даромад яъни фойдадан ва ниҳоят мулкий даромад – дивиденд ва ижара ҳақидан иборатдир. Ҳамма манбалардан келган даромад яхлитликда хонадоннинг ялпи даромадини хосил этади. Ялпи даромаддан мажбурий тўловлар (солиқлар) ва иҳтиёрий тўловлар (бадал пули, хайрия ажратмаси) берилгандан сўнг қолган пул хонадоннинг катта (соф) даромади ёки қўлга теккан даромади ҳисобланади. Оила бюджетидаги тушум тақсимланганда 2 та фонд юзага келади: 1) Истемол харажатлари фонди, бу товар ва хизматларни сотиб олишга сарфланади; 2) жамғарма фонди бу пулнинг маълум вақтда йиғилиб бориши бўлиб у икки қисмга ажратилади. Булар инвестиция қилинган (банкка, ўз бизнесига қўйилган пул, акция сотиб олинган пул) ва инвестиция қилинмаган (уйда сақланадиган пул) даромад қанчалик кўп бўлса, шунчалик инвестиция ортиб боради. Суғурта - ишлаб чиқариш муносабатларининг зарурий элементидир. У ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнидаги моддий зарарларни қоплаш билан боғлиқдир. Нормал такрор ишлаб чиқариш жараёнининг муҳим шарти унинг узликсизлиги ва тўхтовсизлиги ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг доимий янгиланиб бориши инсонларнинг мавжуд эҳтиёжларини қондириш учун зарурдир. Агарда ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида мувозанатлар бузилиб, танглик хосил бўлса табиий офатлар ёки бошқа фавқулодда ходисаларнинг (ёнғинлар, портлашлар, эпидемиялар ва б.) салбий оқибатлари таъсирида тўхтаса ёки бузилса, у ҳолда жамият аввало турли олдини олиш тадбирларини амалга оширишга, мабодо улар кўзланган натижани бермаса, у ҳолда етказилган моддий зарарни қоплашга, тўғри келади. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг рискли характери, биринчи навбатда, табиий ва бошқа офатларнинг салбий оқибатларини олдини олиш, бартараф қилиш ва локализация қилиш, ҳамда етказилган зарарни сўзсиз қоплаш бўйича инсонлар ўртасидаги муносабатларни юзага келтиради. Бу объектив муносабатлар инсонларнинг эришган ҳаёт даражасини сақлаб қолишга бўлган реал ва мавжуд эҳтиёжини акс эттиради. Мазкур муносабатларни алоҳида ҳусусиятлар ажратиб туради ва уларнинг йиғиндиси заруратини юзага келтиради. Суғурта иқтисодий категория сифатида молия категориясининг таркибий қисми ҳисобланади. Аммо, молия тўлалигича даромадларни тақсимлаш билан боғлиқ бўлса, суғурта эса фақатгина қайта тақсимлаш муносабатларинигина қамраб олади. Суғуртанинг ҳусусиятларини очиб берувчи белгиларини қуйидагича келтиришимиз мумкин: 1. Суғуртада тўсатдан, олдиндан кўзда тутилмаган ва енгиб бўлмайдиган ҳолатлар, яъни суғурта ҳолатлари эҳтимоли мавжудлиги билан асосланувчи қайта тақсимлаш пул муносабатлари юзага келади. 2. Суғуртада кўрилган зарарни суғурта иштирокчилари, яъни суғурталанувчилар ўртасида қоплаш амалга оширилади. Зарарни бундай қоплаш усули зарар кўрувчи хўжаликлар сони доимо суғурта иштирокчилари сонидан кам бўлиш эҳтимоллигига асосланади, айниқса иштирокчилар сони етарлича катта бўлганда. Зарарни бундай қоплашни ташкил қилиш учун мақсадга йўналтирилган суғурта фонди ташкил қилинади. Бу фонд суғурта қилувчиларни бадаллари ҳисобидан шакллантирилади. Суғурта фондининг маблағлари фақатгина уни ташкил қилганлар ўртасида ишлатилади, суғурта бадалининг ҳажми эса ҳар бир қатнашчининг зарарни қоплашдаги улушини билдиради. Шунинг учун, суғурта қатнашчиларининг доираси қанчалик кенг бўлса, суғурта бадалининг ҳажми шунчалик оз ва суғурта ҳам самарали бўлади. Агарда суғуртада миллионлаб суғурталанувчилар иштирок эца ва юз миллионлаб объектлар суғурталанса, у холда минимал бадаллар ҳисобига максимал зарарларни қоплаш имкони пайдо бўлади. 3. Суғурта зарарларни қоплашни ҳудудий бирлик ва маълум вақт давомида амалга оширишни кўзда тутади. Бунда йил давомида суғурталанувчи хўжаликлар ўртасида суғурта фондини ҳудудлар бўйича самарали қайта тақсимлаш учун етарлича катта ҳудуд ва анчагина суғурталашга тегишли объектлар талаб қилинади. Фақатгина мазкур шартга риоя қилиш билангина катта ҳудудларни қамраб олувчи табиий офатлар етказган зарарларни қоплаш имкони бўлади. Зарарни суғурта ёрдамида қоплаш маълум вақт давомида амалга оширилади, чунки иҳтиёрий суғурта доимо муддат билан чегараланади. Суғурта - бу унинг қатнашчилари ўртасида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплашга мўлжалланган мақсадли суғурта фондларини бадаллар ҳисобидан шакллантириш билан боглиқ бўлган қайта тақсимлаш муносабатлари йигиндиси. Суғуртанинг иқтисодий моҳиятига унинг функциялари мос келади. Улар суғуртани молия тизимининг бир бўғини сифатида ҳусусиятларини ойдинлаштиради. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling