Молия фани бўйича маърузалар матни


Download 0.62 Mb.
bet16/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Бу фондлар – умумдавлат молиясининг муҳим бўғини бўлиб, уларнинг фаолияти қатъий белгиланган, манбаларни ташкил этиш йуллари кўрсатилган, пул фондлари билан фойдаланиш йўлларининг тартиби аниқлаб берилган, ҳукуматнинг юқори органларини тегишли актлари асосида ўз фаолиятини амалга оширадилар.

  • Бюджетдан ташқари фондларни:

  • Консолидациялашган (бирлаштирилган) бюджетга қўшиладиган фондлар;

  • Консолидациялашган (бирлаштирилган) бюджетга қўшилмайдиган фондларга ажратиш мумкин.

Функционал жиҳатига кўра ва бошкарув даражасига кўра бюджетдан ташқари фондлар турли хил бўладилар. Уларни функционал жиҳатига кўра иқтисодий ёки ижтимоий фондларга бўлиш мумкин. Бошқарув даражасига қараб эса умумдавлат, республика ва регионал фондларга бўлиш мумкин.
Бюджет маблағларидан фойдаланишни ҳукумат органлари қонун асосида катъий тасдиқлаб берса, бюджетдан ташқари фондлар эса ижроия органлари орқали белгиланади. Қонун асосида тасдикланган бюджет парламент томонидан назорат қилинади, бюджетдан ташқари фондлар эса қонун чиқарувчи органлар томонидан назорат қилинмайди. Бу ҳам бюджетдан ташкари фондларни иқтисодий шароитга оператив мослашишини тезлатади.
Бюджетдан ташқари фондларни ташкил этилишининг мувофиқлигини таъминловчи яна бир муҳим омил – бу бюджет тақчиллигидир. Харажатларни даромаддан ўсиб кетиши кучайишига молиявий ресурсларни фақат қидириб топишда эмас, балки корхоналар, ташкилотлар ва аҳолидан тушган маблағларни қайта гурухланишини хам талаб этади. Ва ниҳоят, хўжалик юритишнинг ва хусусийлаштиришнинг кўп қиррали шакллари, бюджет шакллари билан бир қаторда жамиятда пул маблағларни қайта тақсимлашни янги усулларини қўллаш заруриятини қатъий талаб этади.
Шундай килиб, бюджетдан ташкари фондлар – бу, жамиятнинг айрим маблағларини молиялаштириш ва комплекс равишда оператив мустақиллик асосида сарфлаш учун, давлат оркали жалб килинадиган молиявий ресурсларни қайта таксимлаш ва фойдаланиш усулидир. Ғарб мамлакатларида бундай фондларнинг сони 30 дан 80 гачадир.
Бюджетдан ташқари фондлар ўз мақсадли йўналишлари бўйича иқтисодий ва ижтимоийга, бошқариш даражаси бўйича эса давлат ва маҳаллий фондларга бўлинади.
Бозор муносабатларига ўтиш инсонинг ижтимоий ва меҳнат салоҳиятини намоён қилишга, боқимандаликни бартараф этишга, йўқолиб кетган эгалик туйғусини қайта тиклашга имкон беради. Фақат бозоргина махсулот ишлаб чиқарувчининг ҳукмини бартараф этиб, республиканинг ғоят катта бойликларидан самарали фойдаланишни таъминлай олади.
Шу борада муҳим масалалардан бири: давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш йўли, янги пайдо бўлаётган нодавлат, яъни ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётган ва аҳолига хизмат кўрсатаётган хусусий, акционерлик, жамоа ва бошқа корхоналарни қўллаб-қувватлаш билан аралаш, кўп тармоқли иқтисодиётни шакллантиришдир. Мамлакатимизда бюджетдан ташқари фондларнинг ижтимоий аҳамияти катта. Тадбиркорликни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни ташкил этиш, хорижий мамлакатлар билан хамкорликда бўлиб, инвестицияларни жалб этиш ва бошқалар бюджетдан ташқари фондларнинг вазифаси ҳисобланади.
Санаб ўтилган турли хилдаги функционал вазифаларни бажарадиган звенолар бўйича давлат иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг тармокли ва ҳудудий муаммоларининг ечимлари кенг миқёсда таъсир кўрсатади.
Давлат молияси таркибида алоҳида ўринни эгаллайдиган бюджетдан ташкари фондлар тегишли ҳукумат органларининг бюджетига боғлиқ булмайди ва мустақил юридик шахс ҳуқуқига эгадирлар. Бюджетдан ташкари фондлар ҳукумат органлари кабул қилган қонун доирасида ташкил этилади.
Бюджетдан ташқари фондларга тушадиган маблағларнинг фойдаланиш йўналишлари, бу фондларни мақсадларига, конкрет иқтисодий шароитга қараб ишлаб чиқилган ва амалга ошириладиган режалар асосида белгиланади. Маблағларнинг бир қисми таъсис фаолиятига йўналтирилади, ҳамда қимматли қоғозларни олиш учун ҳам йўналтирилиши мумкин. Бюджетдан ташқари фондлар ивнесторлар ва молиявий бозорнинг қатнашчиси бўлиши мумкин, чунки:

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling