Молия фани бўйича маърузалар матни


Download 0.62 Mb.
bet12/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Режалаштириш
Мақсадларни шакллантириш ва уни амалга оширишнинг молиявий имкониятларини аниқлаш билан боғлиқ тадбирлар.

Ташкиллаштириш
Бюджет курилиши, бюджет таснифланиши, тасдиклаш, ижро этиш, ваколатли кредит органларини аниқлаш, Маҳаллий ва республика органларининг бюджет ваколатлари ва хукукларини чегаралашни уз ичига олади.

Рағбатлантириш
Пул маблағларга эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда молиявий фаолиятга таъсир этувчи омиллар талкин қилинади.

Назорат
Урнатилган мақсадларга эришишни солиштириш учун олигна натижаларни баҳолашва меёрларни ишлаб чикилади.

Илгарилари ортодоксал ғоялар таъсирида молия мавҳум тарздаги муносабатни ўзи деб баҳоланган. Ҳозирги назария уни атрофлича қараб чиқади, уни кўп элементли деб қарайди, унинг таркибига молия ресурслари ва сиёсатини ҳам киритади. Молия сиёсати деганда уни давлат сиёсати билан чеклаш хато бўлади. Ҳамма молия субъектларининг ўз сиёсати бор. Корхона, нодавлат ташкилоти ва ҳатто хонадонни ҳам ўзига хос молия сиёсати бўлади. Молия тизимини бошқача талқин этилганда бунга асос қилиб пул фондларининг харакатларини ҳам олиш мумкин шу жаҳатдан қаралганда молия тизими молия муносабатларининг қуйидаги соҳаларини ўз ичига олади: давлат бюджети, нобюджет фондлар, давлат кредити, мулкий ва шахсий суғурта фондлари, фонд бозори, турли мулкчилик шаклидаги корхоналар молияси, нодавлат жамоат ташкилотлари молияси.


Барча санаб ўтилган молиявий муносабатларни иккита кичик гуруҳга бўлиш мумкин. Булар – макродаражада кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжларини таъминловчи умумдавлат молияси ҳамда микродаражада такрор ишлаб чиқариш жараёнини пул маблағлари билан таъминлаш учун қўлланиладиган корхоналар молияси. Ниҳоят хонадон молияси мазкур гуруҳлашни шартли тарзда қуйидаги схема орқали ифодалаш мумкин.
Молия тизимини алоҳида бўғинларга ажратиш ҳар бир бўғиннинг вазифаларидаги фарқланишга ҳамда марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини шакллантириш ва ишлатиш усулларидаги фарқланишга асосланади. Умумдавлат марказлашган пул фондлари ишлаб чиқариш соҳаларида яратилган даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш йўли билан тузилади. Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишдаги давлатнинг бажарадиган муҳим роли унинг иҳтиёрида молиявий ресурсларнинг катта қисмини марказлаштириш заруриятига олиб келади. Уларни ишлатиш шакллари давлат бюджети ва нобюджет фондлари орқали намоён бўлади. Булар ҳисобидан давлатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий вазифаларини ҳал этиш эҳтиёжи таъминланади. Пул фондларини ташкил қилиш ва ишлатиш шакллари ва усуллари молия тизимининг кредит ва суғурта бўғинлари орқали ҳам қўлланилади. Марказлашмаган пул фондлари корхоналарни ўзларининг пул даромадлари ва жамғармалари ҳисобидан ташкил топади.
Ягона молия тизимининг асоси корхоналар молияси ҳисобланади, чунки улар ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этадилар. Даромад шу ерда яратилади. Марказлашган давлат фондларининг манбаи ишлаб чиқариш соҳасида яратилаётган даромад ҳисобланади.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling