Молия фани бўйича маърузалар матни


МОЛИЯ МЕХАНИЗМИ ВА УНИНГ МОЛИЯВИЙ СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ


Download 0.62 Mb.
bet10/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

3. МОЛИЯ МЕХАНИЗМИ ВА УНИНГ МОЛИЯВИЙ СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ

Маълумки, молия механизми иқтисодий механизмининг муҳим бўғини ҳисобланади. Иқтисодий механизм – ҳўжалик фаолиятини тартиблашда қўлланиладиган иқтисодий воситалар ва усулларнинг йиғиндисидир. Унинг бош механизми бу иқтисодий рағбатлантириш усулидир.


Молия механизми– тақсимот ва қайта тақсимот муносабатларининг кенг тизимини амалга ошириш, даромад ва жамғармаларни ташкил қилиш, марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини тузишни таъминловчи шакл ва усуллар йиғиндисидан иборатдир.
Молия механизми тушунчаси объектив молиявий муносабатларини маълум шакл ва усуллар ёрдамида ташкил қилишни билдиради.
Молия механизми молиявий муносабатларини ташкил қилишнинг турлари, шакллари ва усуллари, уларни миқдор жиҳатдан аниқлаш йўлларини ўз ичига олади.
Молия механизмининг таркиби анча мураккаб бўлиб, унга турли молиявий муносабатларга хос элементлар киради. Унга энг аввало молия қонунчилиги киради.
Молия механизми қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади:
а) Молиявий истиқболни белгилаш.
б) Молиявий дастаклар ва воситалари.
в) Молиявий бошқариш усуллари.
1–схема.

МОЛИЯ МЕХАНИЗМИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ.




Молия қонунчилиги

Молиявий истиқболни аниқлаш

Молиявий дастаклар
ва воситалари

Молиявий
бошқариш усуллари



Истиқболни аниқлаш– молиявий механизмининг асосий қисми бўлиб, у молиявий режалар ва балансларни ҳамда молиявий кўрсаткичлар, норма ва нормативлар тизимини ўз ичига олади.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling