Молиявий дастаклар ва рағбатлантириш воситалари – уларга фойдани тақсимлаш усуллари, турли фондларга тўловлар, ажратмалар, қўлланиладиган имтиёзлар, санкциялар, жарималар, солиқлар, субсидия, субвенция ва санациялар киради.
Молияни бошқариш – субъектларнинг молиявий муносабатларни амалга ошириш, пул оқими – фондларини уюштириш, тақсимлаш ва самарали ишлатишга оид фаолиятни билдиради.
Молия механизмининг таркибида пул фондлари ва тўловларни миқдор жиҳатдан аниқлаш усуллари қисми ўзгарувчан бўлиб, улар фирмадаги ишлаб чиқариш шарт-шароитларининг ҳамда жамият олдида турган вазифаларнинг ўзгаришига қараб тез-тез янгиланиб туради. Масалан, пул маблағлари фондларининг шакллари ўзгармагани ҳолда, фойдани тақсимлаш усуллари бир неча бор ўзгаради, солиқ турлари ўзгармагани ҳолда, уларни ставкалари, улар бўйича имтиёзлар, санкция ва жарима каби жазо чоралари иқтисодий талаблари бозор, бозор талабларига кўра тез-тез қайта қурилиб, ўзгариб туради
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар
1.Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва тамойиллари?
2.Молиявий стратегия ва тактика, уларнинг ўзаро боғлиқлиги?
3.Молия механизми, мазмуни, молиявий сиёсатни амалга оширишда унинг роли?
3–МАВЗУ: МОЛИЯ ТИЗИМИ
1. Молия тизимининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти.
2. Молия тизимининг соҳа ва бўғинлари.
3. Молия тизими бўғинлари ўртасидаги муносабатлар.
Таянч иборалар: молия муносабатлари, режалаштириш, ташкиллаштириш, рағбатлантириш, назорат, пул фондлари, молия субъекти, молия механизми.
1. МОЛИЯ ТИЗИМИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ
Молия тизими – молиявий муносабатларнинг турли соҳаларини ўз ичига олиб, хар кайси сохалар пул маблағлари фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш хусусиятлари билан тавсифланади.
Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг турли шароитларида молиянинг ривожланиш қонуниятини таҳлил қилиш молиявий муносабатларнинг моҳиятида умумий белгилар мавжудлигидан гувоҳлик беради. Бу молияни амал қилишининг объектив сабаблари ва шартларини сақланиб қолинганлиги билан таърифланади.
Буларнинг орасида иккитаси ажралиб туради: товар-пул муносабатларининг ривожланиши ва бу муносабатларнинг объекти ва субъектининг мавжудлигидир.
Молиявий муносабатлар моҳиятан умумий бўлсада, улар элементлари ўртасидаги маълум фарқларни рад этмайди.
Маълумки, молия тизими молия муносабатларининг турли бўғинлари йиғиндисини билдиради. Уларнинг ҳар бири пул маблағлари фондларини шакллантириш ва ишлатилишидаги ҳусусиятлари, такрор ишлаб чиқаришдаги ролининг турличалиги билан ҳусусиятланади Молиявий тизим таркибан таҳлил этилганда унга хар хил ёндошиш мумкин. Молия пул муносабатлари бўлар экан, уларни объекти ва субъекти, уларга хос механизмлар мавжуд. Шу жиҳатидан қаралганда молия тизимига пул фондлари, молия иштирокчилари, молия институтлари, молия механизми ва молия сиёсатини киритиш мумкин. Буни схемадан кўриш мумкин.
Молия тизимининг асосий функциялари қуйидагилардан иборатдир:
Режалаштириш функцияси.
Ташкиллаштириш функцияси.
Рағбатлантириш функцияси.
Назорат
|
Молия тизимининг функциялари.
|
|
|
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |