Молия фани бўйича маърузалар матни


Download 0.62 Mb.
bet9/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Молиявий тактика – стратегия белгилаб берган вазифаларни жамият ривожланишининг конкрет босқичида молиявий муносабатарни ташкил этиш усуллари орқали амалга оширади.
Ривожланишнинг ҳар бир босқичининг молиявий стратегияси объектив иқтисодий шароитни ҳисобга олувчи иқтисодий стратегиянинг вазифалари билан белгиланади. Масалан, иқтисодиётини бозор муносабатларига ўтказиш босқичида давлат иқтисодий сиёсатининг асосий стратегик мақсадлари қўйидагича белгиланади:
1. Бозор иқтисодиётини боқичма-босқич шакллантириш;
2. Кўп укладли иқтисодиётни яратиш: хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш;
3. Корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий эркинликлар бериш, уларнинг хўжалик фаолиятига давлат томонидан аралашувда ҳуқуқий асослар ва иқтисодий воситалардан фойдаланиш;
4.Иқтисодиётда чуқур таркиби й ўзгаришлар қилиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб бориш.
Мазкур иқтисодий стратегик вазифаларни амалга оширишда қўйидаги йўналишларда молиявий тактика ишлаб чиқилади ва тегишли молия механизми шакллантирилади:

  • самарали молия сиёсатини амалга ошириш, давлат бюджети тақчиллигини иложи борича камайтириш, дотация ва субсидияларни босқичма-босқич қисқартириб бориш;

  • бюджетдан бериладиган маблағларни энг зарур умумдавлат эҳтиёжлари учун ажратиш;

  • инвестиция учун кредитлардан кенг фойдаланиш;

  • солиқ тизимини такомиллаштириш, бюджет даромадларини барқарор бўлиб туришини таъминлайдиган мустаҳкам солиқ сиёсатини олиб бориш ва ҳ.к.

Молия сиёсатининг стратегияси ва тактикаси ўзаро боғлиқдир. Тактик вазифаларни ҳал қилиш учун стратегия қулай шарт-шароит яратади.
Тактика эса, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги ривожланишнинг ҳал қилувчи жойларини ва муҳим муаммоларни аниқлаб молиявий алоқаларни ташкил этиш шакллари ва усулларини ўз вақтида ўзгартириш йўли билан стратегия белгилаб берган вазифаларни қисқа муддат ичида, энг кам харажатлар билан амалга оширади.
Молия сиёсатининг стратегияси ва тактикаси ўзаро боғланган. Стратегия тактик вазифаларни хал этиш учун мақбул имкониятларни яратади. Иқтисодиёт ва ижтимоин соҳа ривожланишинииг хал қилувчи участкалари ва асосий муаммоларни аниқлаган ҳолда тактика молия алоқаларини ташкил этиш усуллари, шаклларини ўз вақтида ўзгартириш йўли билан молия стратетяси томонидан белгиланган вазифаларни янада қисқа муддатларда, энг кам талафот ва харажатлар билан хал этиш имконини беради.



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling