Молия фани бўйича маърузалар матни


Download 0.62 Mb.
bet5/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

2–МАВЗУ: МОЛИЯВИЙ СИЁСАТ
1. Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва тамойиллари.
2. Молиявий стратегия ва тактика, уларнинг ўзаро боғлиқлиги.
3. Молия механизми ва унинг молиявий сиёсатни амалга оширишдаги аҳамияти.

Таянч иборалар: сиёсат, стратегия, тактика, давлат, молиявий барқарорлик, ишлаб чиқариш, молиявий дастаклар, иқтисодиёт
1. МОЛИЯ СИЁСАТИНИНГ МАЗМУНИ ВА АҲАМИЯТИ
Ҳар кандай жамиятда ҳам давлат субъект сифатида ўзига юклатилган бурч, вазифа ва функцияларни бажаришда молиядан фойдаланади. Ушбуларни ҳаётда амалга ошириш жараёнида молия сиёсати етакчи ўринни эгаллайди.
Сиёсат – бу давлатнинг ўз функцияларини ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган ҳамма йўналишлар, чора ва тадбирлар йиғиндисидир. Ижтимоий муносабатлар соҳаларига боғлиқ ҳолда ва уни сиёсий таъсир кўрсатувчи объект деб қараганимизда – иқтисодий ва ижтимоий, маданий ёки техник, молия ёки кредит, ички ёки ташқи сиёсатлар тўғрисида фикр юритамиз.
Сиёсатнинг асл маъноси давлатни бошқариш санъати деган маънони англатади.
Сиёсат, сиёсий таъсир ёхуд сиёсий бошқариш уч муҳим элементлардан иборат бўлади:
Биринчидан, жамиятнинг ҳаётига оид бўлган асосий вазифалар ва мақсадлар аниқланади ва белгиланади;
Иккинчидан, шу аниқланган истиқболли ва яқин келажакдаги вазифалар ва мақсадларга эришиш учун энг қулай, энг яхши натижа берадиган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади;
Учинчидан, шу аниқланган ва белгиланган вазифаларни бажариш ташкил этилади.
Иқтисодий сиёсат – хўжалик юритишнинг тамойиллари ва шакллари, иқтисодиётни ривожлантириш вазифаларини ечишдаги усуллар, чора-тадбирлар ва фаолиятлар йиғиндисидир. Иқтисодий сиёсат жамият ривожланишининг турли босқичларида турлича бўлиши, иқтисодий ривожланиш даражасига қараб ўзгариб туриши мумкин. Иқтисодий сиёсат ўз ичига:

  • молия-фискал сиёсати;

  • пул-кредит сиёсати;

  • инвестиция сиёсати;


  • Download 0.62 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling