3.ТАКРОР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА МОЛИЯ
Турли даражадаги кўп сонли фондларни шакллантиришнинг асосий молиявий манбалари нима ҳисобланади?
Албатта бунда макродаражада ялпи ички маҳсулот энг биринчи манба бўлиб ҳисобланади. Ялпи ички маҳсулотни тақсимлаш жараёни турли хил молиявий воситалар: меъёрлар, ставкалар, тарифлар, ажратмалар ва бошқа молиявий инструментлар воситасида амалга оширилади.
Микродаражада эса унинг манбаи корхоналар пул даромадлари ва жамғармалари ҳисобланади.
Молиянинг назорат функцияси – бу объектив тарзда амал қилувчи пул муносабатлари жараёнларини назорат қилишдир.
Молия назорат функциясининг объекти бўлиб хўжалик субъектлари фаолиятининг молиявий натижалари ҳисобланади.
Назорат функцияси воситасида эса, пул фондларининг шаклланиши жараёнларини иқтисодий қонуниятлар, меъёрлар асосида амалга оширишни назорат қилади.
Дж .Кейнс солиқлар ва уларнинг асосий «психологик қонун»га таъсири муаммосига алоҳида аҳамият бердики, бунга кўра, кишилар ўз эҳтиёжини даромад ўсиши суръатларидан ортмаган миқдорда оширишга мойилдирлар. Буни қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин:
Жамғармалар+Солиқлар=Инвестициялар+Давлат харажатлари
Назорат ва мулоҳаза учун саволлари
«Молия» тушунчасининг мазмунини тушунтириб беринг?
Нима учун ҳар қандай пул муносабатлари молиявий муносабатлар ҳисобланмайди?
Молиянинг моддий асосини нима ташкил қилади?
Молиявий ресурслар нима?
Молиянинг қандай ҳарактерли белгилари мавжуд ва тушинтириб беринг.
Молиянинг қандай функциялари мавжуд?
Молиянинг функциясини кўрсатиб утишда олимлар ўртасида қандай бахс мунозаралар булган?
Молиянинг тақсимлаш функциясини тушинтириб беринг.
Молиянинг назорат функциясини тушинтириб беринг.
10. Молиянинг вужудга келишининг қандай объектив шарт-шароитлари мавжуд?
11. Молиявий таълимот тарихий асосларини ўрганишнинг зарурлиги ва аҳамияти?
12. Ҳозирги замон иқтисодий қарашларининг молиявий ғоялари?
Do'stlaringiz bilan baham: |