Молия фани бўйича маърузалар матни


МОЛИЯ ТИЗИМИНИНГ СОҲА ВА БЎҒИНЛАРИ


Download 0.62 Mb.
bet14/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

2. МОЛИЯ ТИЗИМИНИНГ СОҲА ВА БЎҒИНЛАРИ
Давлатнинг молия тизими қуйидаги буғинлардан ташкил топган:






Молия тизими.



















Умумдавлат молияси.




Хужалик субъектлари молияси.










Давлат бюджети




Тижорат асосида фаолият юритувчи корхоналар

Бюджетдан ташқари фондлар




Нотижорат асосида фаолият юритувчи корхоналар

Давлат кредити







Давлат корхоналари молияси.







Молия тизимининг буғинларга ажратилиши хар кайси буғинларнинг вазифаларидан келиб чикади. Шунингдек юқоридагилардан кўриниб турибдики молия тизимининг буғинлар мамлакат миёсида марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондларини шакллантириш билан боғлиқдир.


Ҳозирги шароитда айрим иқтисодчи олимлар томонидан молия тизимининг муҳим бугинларидан бири сифатида аҳоли молиясини алохида куриб утадилар. Уларнинг фикрларига кура, ЯИМни тақсимланиши жараёнида аҳоли иқтисодий субъек сифатида катнашади ва йирик миёсида пул жамғармаларига эга бўлади. Бундай жамғармалар ҳозирги шароитда нафакат банк тизими учун муҳим молиявий бизнес балки иқтисодиётдаги ялпи инвестицияларни молиялаштиришнинг муҳим манбаларидан бирига айланмокда.
Умумдавлат молияси корхоналар молияси билан бевосита боғлиқдир. Чунки бир томондан бюджет даромадларини асосий манбаларидан бири моддий ишлаб чиқариш сохасида яратиладиган миллий даромад ҳисобланади. Шунингдек корхоналар микёсидаги кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёни нафакат корхоналарнинг хусусий маблағлари ҳисобига балки карз маблағлари ҳисобига ҳам амалга оширилади. Чунончи, бундай маблағлар таркибида бюджет ресурслари ҳам мавжуддир.
Бюджет давлат молиясини асосий буғини ҳисобланади. Чунки бюджет оркали ЯИМнинг тахминан 30-35%и қайта тақсимланади. Давлат бюджет орали йирик миқдордаги пул ресурсларига эга булади. Бундай пул ресурслари оркали давлат узининг жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий вазифаларини амалга оширади. Чунончи, кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда бюджет асосий ролу уйнайди. Ҳозирги шароитда умумий бюджет харажатларининг 53,68% и ижтимоий маданий тадбирларга ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиштадбирлари учун сарфланиши режалаштирилган. Мазкур курсаткичлар бюджетнинг ижтимоий иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги аҳамиятини юқори эканлигини тасдиклайди.
Аксарият иктисчодчилар томонидан суғурта муносабатлари молия тизимининг асосий буғинлари сифатида куриб утилади.
Суғурта муносабатлари- унда катнашувчи субъектлар уртасидаги хужалик субъектлари иқтисодий фаолияти натижасида вужудга келувчи эхтимолли зарарларни коплаш ёки суғурта ҳолатларини содир булиши оқибатлари билан боғлиқ уй хужаликлари йукотишларини тенглаштириш учун мулжалланган суғурта фондига мақсадли бадаллар ҳисобига алохида пул фндларини шакллантириш бўйича қайта тақсимлаш муносабатлари мажмуасидир.
Молия тизимини алоҳида бўғинларга ажратиш ҳар бир бўғиннинг вазифаларидаги фарқланишга ҳамда марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини шакллантириш ва ишлатиш усулларидаги фарқланишга асосланади. Умумдавлат марказлашган пул фондлари ишлаб чиқариш соҳаларида яратилган даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш йўли билан тузилади. Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишдаги давлатнинг бажарадиган муҳим роли унинг иҳтиёрида молиявий ресурсларнинг катта қисмини марказлаштириш заруриятига олиб келади. Уларни ишлатиш шакллари давлат бюджети ва нобюджет фондлари орқали намоён бўлади. Булар ҳисобидан давлатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий вазифаларини ҳал этиш эҳтиёжи таъминланади. Пул фондларини ташкил қилиш ва ишлатиш шакллари ва усуллари молия тизимининг кредит ва суғурта бўғинлари орқали ҳам қўлланилади. Марказлашмаган пул фондлари корхоналарни ўзларининг пул даромадлари ва жамғармалари ҳисобидан ташкил топади.
Ягона молия тизимининг асоси корхоналар молияси ҳисобланади, чунки улар ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этадилар. Даромад шу ерда яратилади. Марказлашган давлат фондларининг манбаи ишлаб чиқариш соҳасида яратилаётган даромад ҳисобланади.
Умумдавлат молияси халқ хўжалигининг барча тармоқлари ривожланишининг маълум суръатларини таъминлашда, молиявий ресурсларни иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат ҳудудлари ўртасида, моддий ваномоддий соҳалари ўртасида ҳамда мулк соҳиблари, аҳолининг алоҳида гуруҳ ва қатламлари ўртасида қайта тақсимлашда етакчи рол ўйнайди.
Молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш давлатнинг фаол молиявий сиёсати асосида олиб борилади.
Молия тизими орқали давлатнинг, марказлашган пул ресурслари ва марказлашмаган пул фондларини, жамғариш ва истеъмол фондларини солиқлар, давлат бюджети харажатлари, давлат кредитини қўллаш билан шакллантирилади.
Давлат молияси давлатни иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий функцияларини бажариш учун пул маблағлари билан таъминлашга ундалган молия тизимининг муҳим буғинидир. Давлат молияси таркибига қуйидагилар киради:

  • Давлат бюджети.

  • Бюджетдан ташқари фондлар.

  • Давлат кредити.

Санаб ўтилган хилдаги функционал вазифаларни бажарадиган звенолар бўйича давлат иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг тармоқли ва ҳудудий муаммоларининг ечимлари кенг миқёсда таъсир кўрсатади.
Давлат молияси таркибида алоҳида ўринни эгаллайдиган бюджетдан ташқари фондлар тегишли ҳукумат органларининг бюджетига боғлиқ бўлмайди ва мустақил ридик шахс ҳуқуқига эгадирлар. Бюджетдан ташқари фондлар ҳукумат органлари қабул қилган қонун доирасида ташкил этилади.
Давлат бюджети молия тизимининг муҳим бўғини сифатида мамлакатнинг асосий молия ресурсини ташкил этувчи ва давлат фойдаланувчи умумдавлат пул фондидир. У мамлакатни бошқаришда иштирок этадиган бошқа молиявий дастаклар ичида энг муҳим ўринни эгаллайди. Аҳамиятли томони шундаки, у ўзида жамият даромадининг маълум қисмини мужассамлаштиради.
Бюджет қурилишининг моҳиятини очиб беришда биз бюджет тизимининг буғинларини, уни ташкил этиш ва бошқариш, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг таркибини кўриб чиқамиз.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling