Молия фани бўйича маърузалар матни


Бу концепциялар қўйидагиларни ўрганиш асосида ишлаб чиқилади


Download 0.62 Mb.
bet7/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Бу концепциялар қўйидагиларни ўрганиш асосида ишлаб чиқилади:

  • иқтисодий қонун-қоидаларни ҳисобга олиш;

  • хўжалик аҳволини ҳар томонлама таҳлил қилиш;

  • иқтисодиётни бундан кейинги ривожланиш истиқболларини ўрганиш;

  • аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш.

б) истиқболда ва жорий давр мобайнида молиядан фойдаланишнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш; шу тарзда иқтисодий сиёсатда кўзда тутилган мақсадларга етиш йўлларидан келиб чиқилади, халқаро омиллар инобатга олинади ва молиявий ресурсларни янада кўпайтириш имкониятлари кўриб чиқилади.
в) қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган амалий ҳатти-ҳаракатлар, чора-тадбирлар кўриш.
Юқоридаги асосий бўғинларнинг яхлитлиги молия сиёсатининг мазмунини аниқлаб беради.
Фақат ҳозирги кундаги жорий даврга мўлжалланган, кундалик эҳтиёжларни қондиришга қаратилган молия сиёсати самаралидир. Шунингдек, узоқ даврга мўлжалланган, истиқболни кўзлаб ишлаб чиқилган концепциялар ва йўналишлар, улар қанчалик олижаноб, жозибали бўлмасин, давлатнинг амалий ҳаракатлари, чора-тадбирлари билан таъминланмаса, иш берай қўяди.
Учта асосий бўғиннинг бирлиги молия сиёсати мазмунини белгилайди. Молия ривожланишининг асосий концепцияларини ўз ичига олмаган, фақат жорий талаб-эҳтиёжларни қондиришга йўналтирилган молия сиёсати истиқболсиздир. Айни пайтда молиядан фойдаланишнинг асосий концепциялари ва йўналишларини ишлаб чиқиш билангина чекланган (давлатнинг амалий ҳаракатлари билан мустаҳкамланмаган) молия сиёсати нореалдир.


2. МОЛИЯВИЙ СТРАТЕГИЯ ВА ТАКТИКА, УЛАРНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ.
Ҳал қилиниши лозим бўлган вазифаларнинг характерига, мураккаблигига ва даврини узоқлигига қараб, молиявий сиёсат:
1. Молиявий стратегия.
2. Молиявий тактикага бўлинади.
Молиявий стратегия деб корхонани молиявий ресурслар билан таъминлаш учун тузилган асосий режанинг тарзига айтилади. Корхонани молиявий стратегияси ўз ичига корхонанинг молиявий аҳволининг таҳлилини асосий ва айланма маблағларини оптималлаштириш, даромадни тақсимлаш, нақд пулсиз тулашларни, солиқ ва нархлар сиёсатини, қимматли қоғозлар жараёнидаги сиёсатни олади.
Молиявий стратегия корхонани молиявий имкониятларини, ички ва ташқи факторларни холисона характерини ҳамма томонлама эътиборга олади. Агар молия стратегияси корхонани ресурслар бозорида мавжуд бқлган молиявий-иқтисодий имкониятларига жавоб бермаса у муваффақияцизликка учраши мумкин, ёки банкрот бўлиши мумкин.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling