Молия фани бўйича маърузалар матни


МОЛИЯВИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ АМАЛИЁТИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АСОСИЙ УСУЛЛАРИ


Download 0.62 Mb.
bet28/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

3. МОЛИЯВИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ АМАЛИЁТИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АСОСИЙ УСУЛЛАРИ
Молиявий режалаштириш амалиётида қуйидаги асосий методлардан фойдаланиш мумкин:

  • иқтисодий таҳлил методи; норматив метод; балансли ҳисоб-китоблар ва пул оқимлари методи; кўп вариантлилик методи; иқтисодий-математик моделлаштириш методи; ва бошқа методлар.



Назорат ва мулоҳаза учун саволлари
1.Молиявий режалаштиришнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ёритиб беринг?.
2.Молиявий режалаштириш жараёнининг асосий босқичлари?
3.Молиявий режалаштириш амалиётида қўлланиладиган асосий усуллари?


6-МАВЗУ: МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТ


1. Молиявий назорат: мазмуни, соҳалари, объекти, предмети, тизими, вазифалари, принциплари.
2. Молиявий назорат турлари, шаклларива усуллари.
3. Нодавлат молиявий назорати.


Таянч иборалар: иқтисодий категория, пул оқимларини бошқариш, давлат ва нодавлат молиявий назорати, назорат объекти ва субъекти, аудит, бухгалтерия ҳисоби


1.МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТ: МАЗМУНИ, СОҲАЛАРИ, ОБЪЕКТИ, ПРЕДМЕТИ, ТИЗИМИ, ВАЗИФАЛАРИ, ПРИНЦИПЛАРИ
Назорат иқтисодий тизимнинг зарур элементи сифатида бутун инсоният цивилизацияси билан бирга ривожланади, эволоцион тараққиёт ва инқилобий тўфонлар жараёнида, жамият иқтисодий формацияси, сиёсий тизими, давлат ва хўжалик бошқаруви, қонун чиқарувчи, ижроия ва судлов ҳокимияти органлари алмашинуви жараёнида ўзгариб боради.
Европада давлат хўжалигида назоратни жорий этишга дастлабки уринишлар қироллик бошқарувлари даврига тўғри келди. Хўжаликнинг ўсиб бораётган миқёслари туфайли на­зорат муҳим бошқарув омилига айланиб борди. Ҳар қандай ҳокимият, айникса, ҳаражатлар даромадлардан, ортган давлатлар молиявий аҳволи мушкуллигидан далолат берадиган урушлар даврида, тартибга солинган молияга катта эҳтиёж сезилади.. Маблағ излаб, молиявий ислоҳотлар, шу жумладан бюджет-назорат тусидаги ислоҳотлар ўтказиларди.
Демократик мамлакатларда давлат молиявий ресурслари ёки бюджетни бошқариш ҳукуматнинг жамият олдидаги масъулиятини келтириб чиқаради. Оқибатда «молия дарвозаси олдида» назорат ташкил этиш бошқарувнинг зарур элемнтига айланиб, шунинг учун дунёнинг ривожланган барча мамлакатларида молиявий назорат давлат назоратининг асосий турига айланган.
Назорат - жамият иқтисодий ҳаётидаги объектив ҳодиса ва ҳар қандай давлат бошқарувининг муҳим бўғинидир. Шу билан бирга у кўп минг раҳбар ва мутахассислар, меҳнат жамоалари, жамоат ва давлат ташкилотларининг субъектив ижод соҳасидир.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг қайта таркибланиши, бозор муносабатларининг шаклланиши, мулкнинг давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши шароитида назоратнинг роли тобора кучайиб бориши шарт. Жаҳондаги барча йирик давлатлар - АҚШ, Буюк Бри­тания, Олмония, Франция ва Япониянинг ривожланиш намуналари шундан далолат бериб, бу мамлакатларда давлат (парламент) назорати тизимлари, ҳукуматнинг ижроия ҳокимияти ҳузурида ташкил этилган назорат-тафтиш тизимлари ва мустақил аудит тизимлари кўпдан таркиб топган ва муваффақиятли иш олиб бормоқда.



Молиявий назорат тизими субъектлар (назорат қилувчилар), объектлар (назорат қилинувчилар), назоратнинг усул ва воситаларини биргаликда жамлаб, ўз ичига олади. Улар назорат объектининг холатини, ижронинг кутилган натижаларини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва баҳолаш, тузатиш киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар йўсинини ишлаб чиқиш учун яхлит уйғунликда ҳамкорлик қилади.
Молиявий назорат, аудит, бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил муаммоларининг ҳал қилиниши илмий асосга таяниши керак. Мазкур мавзу учун Э.А.Арен, П.С.Безруких И.А.Белобжецкий, Н.Г.Белов, Ю.А.Данилевский, С.К.Егорова, Ю.М.Иткин, Н.П.Кондраков, Л.М.Крамаровский, И.А.Ламикин, Ж.К.Лоббек, Р.Монтгомери, С.С.Носова, В.П.Суйц, В.Ф.Палий, Н.Санаев, А.Д.Шеремет, С.О.­Шохин каби таниқли олимларнинг илмий ишлари шундай асос бўлиб хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикасида молиявий назорат, мустақил аудит, бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлил мустақил ихтисослашган иқтисодий фан тармоқлари ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири ўз предметига, вазифаларига, мақсадларига, тадқиқот ва амалий қўлланиш усулларига эга. Фанларнинг ихтисослашуви уларни ўзига хос қўлланиш соҳалари бўйича чуқурлаштириш ва табақалаштириш имконини беради. Иқтисодиёт фанининг мустақил тармоғи бўлатуриб, улар ўзаро чамбарчас боғлик ва ягона йўналишга иқтисодиёт самарадорлигини оширишни, қўйилган хўжалик мақсадларига муваффақиятли эришилишини таъминловчи бошқарув ечимларини тайёрлашга қаратилган.
Ҳар бир хўжалик субъекти ўз давлатининг умумий хўжалигини ривожлантиришга ҳисса қўшади. Назорат-ҳисобга асосланган таҳлилий фанлар - оқилона бошқарув ечимлари­ни танлаб олиш учун асосдир. Бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг иқтисодий таҳлили, молиявий назорат бутун давлатнинг иқтисодий механизми ва ҳар бир алоҳида корхона, ташкилот, фирма, компаниянинг маромли ишлаши учун зарур.
Бозор иқтисодиёти соҳасида ахборот улкан аҳамиятга эга, зеро тўлиқ ва хаққоний ахборот ҳокимлик бериши, унга эга бўлмаслик эса назорацизлик, бошбошдоқлик, турли хавф-хатарнинг кучайишига олиб келиши илгаридан маълум .Бозор шароитида ҳисоб-китоб ахборотига алоҳида эътибор берилиб, бу мантиқан тўғри, чунки корхона, акциядорлик жамияти, ширкат, фирма, компания молиявий аҳволининг шакллантирилган ва қайта ишланган кўрсаткичлари ссуда, кредит, инвестиция сармоялари ва шу кабиларни бериш чоғида ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадларида бошқарув қарорларини қабул қилиш учун амалий омил хусусиятига эга бўлиши керак.
Бозорни иқтисодий ахборот билан таъминлаш молия­вий ҳисоботнинг холис ва ишончли маълумотларига таяниши керак. Бундай маълумотлар фақат мустақил аудиторлар томонидан тўғрилиги текширилиб тасдиқланганидан, шунингдек корхона рейтингини аниқлаш учун ушбу маълумотлар қайта ишланганидан кейингина олиниши мумкин.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling