Молия фани бўйича маърузалар матни


Download 0.62 Mb.
bet29/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Назорат - бу бирор ишнинг, нарсанинг ахволи, кишининг юриш-туриш ва шу каби устидан доимо кузатиш,текшириш. Назорат – давлат бошқарув органларининг айрим бошқарув соҳаларида давлат томонидан белгиланган қоидаларга давлат томонидан белгиланган қоидаларга хўжалик субъектлар, мансабдор шахслар риоя этишини контролъ қилишдан иборат фаолиятдир.
Молиявий назорат – бу молиявий текшириш ва у билан боғлиқ бўлган масалалар харакатини ва муомаласини мажмуи бўлиб, хўжалик субъектлари фаолиятини ва бошқаришни қзига хос усуллар ва шакллар ёрдамида ташқил этиш.
Давлатнинг молиявий назорати хар бир давлатнинг муҳим фунцияси бўлиб, молия-кредит тизимини нормал харакат қилишига албатта бажарилиши керак бўлган шартларидан биридир. Қаршиликлар муносабатларида асосланган, бозор иқтисодиётига ўтиш режасида, иқтисод ўзини бошқаришига барқарор ва самарадорли харакатларга алохида эътибор берилган. Бу, молиявий назаратни айрим бўғинларини йўқ қилишга асос бўлиб ва қолганларни интизомини бўшаштиришга олиб келди,ишларни реал ахволини,молиявий интизомни бузилишини,суистеъмолни бартараф қилолмади.
Хиссадорлик корхоналарида ва бошқа нодавлат сектордаги хўжалик субъектларда давлат молиявий назоратни йўқ қилиниши хорижий давлатларда бу назорат йўқлиги билан изоҳланади. Лекин, уларда бозор тизими кўп йиллар давомида тузилган бўлиб алдашда ва ноинсофлик молиявий даллолчиликда тартиб-қоидани ва масулиятни қаттиқ тутишган. Ўзбекистон Республикасида бозор тизимини мукаммали тузилишига бирмунча узоқ давр, бошқарув, ишлаб чиқариш, тижорат ва банк тузилишида ўзларини маданиятли “цивилизованно” тутишни ўрганишга асосан, вақт зарур. Модомики, амалдор, мансабдор шахслар ва хўжалик субъектлар орасида ўзаро муносабатларида маданиятли муносабатлар йўқ экан, унга эришиш учун, зарур шартлардан бири бўлиб қаттиқ назорат керак.
Бозор муносабатлари ҳамма шаклдаги мулк эгалари бўлган ҳўжалик субъектларнинг, систематик ревизияларини ва молиявий хўжалик фаолиятини текширишни зарурлигини, камчиликларни олдини олиб ва уларни бартараф этиш учун чора-тадбирларни ишлаб чиқишни рад этмайди. Молиявий назарат бозор иқтисодиётига ҳам ўзига хос объектив ва ҳамма хорижий давлатларда қай меъёрда сиёсий ва иқтисодий вазифалари талаб эца, шу меъёрда қўлланилади.
Охирги йилларда хар хил мулк эгалари бўлган нодавлат ҳўжалик субъектлари вужудга келди. Серғайрат тадбиркорларнинг асосий мақсади-даромад олиш. Бунга давлат корхоналар ва ташкилотлар билан узлуксиз алоқалар орқали эришиш мумкин, ва кўпинча ман этилган, таъкидланган йўллар билан. Тадбиркорларнинг бир қисми етарли профессионал билимларга, етарли ташкилий тажрибага, маънавий фазилатларни, қабул қилинаётган хулосани фақат даромад томонидан эмас, балки қонунга риоя қилиш томонидан баҳолашга эга эмаслар.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling