Молия фани бўйича маърузалар матни


Download 0.62 Mb.
bet36/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Фактик назорат текширилаётган объектларнинг ҳақиқий ҳолатини натура ҳолида кўздан кечириш (қайта ҳисоблаш, вазнини ўлчаш, ўлчаш, экспертиза қилиш, ла­боратория таҳлили ва бошқалар) маълумотлари бўйича ўрганишдан иборат.
Ҳужжатларнинг мукаммаллиги ва дастлабки ҳужжатлар ва ҳисоб қайдларининг шубхасиз асослилиги зарурат туғилганда махсус фактик назорат услублари ёрдамида аниқланади. Фақат ҳужжатлар орқали назорат қилиш услубларига асосланган тафтиш объектнинг бутун молия-хўжалик фаолиятини ўрганмай, бухгалтерия ҳужжатлари ва ҳисоб регистрларини текширишдангина иборат бўлиб коларди.
Ҳужжатлар асосидаги ва фактик назорат бир-бирини тўлдиради, уларнинг алоҳида қўлланилиши амалда ғоят кам учрайди. Ҳужжатлар асосидаги ва фактик назорат услубларга бўлинишининг шартли эканлигини фактик маълумотларни ҳисоб маълумотларига қиёслаш билан якунланувчи рўйхатга олиш услубида кўзатиш мумкин.
Ҳисоб-китоб фаолиятига компьютер технологияларининг кенг жорий этилиши, кўп бухгалтерия маълумотларининг сақланиши, дастлабки ҳужжатларни қайта ишлаш, компьютер дастурлари ёрдамида бухгалтерия ҳисоб-китоби регастрлари ва ҳисоботларини тузиш назоратнинг янги - компьютер усулини амалга киритиш имкониятини яратади.
Назоратни компьютер назоратига ажратиш биринчи маротаба таклиф қилинаяпти ва фикримизча, тамомила асослидир; компьютердан ҳар қандай ахборотни коғозда, яъни муайян ҳужжат кўринишида олиш мумкинлигига оид эътирозларни асоссиз деб ҳисоблаш мумкин. Қоғоздаги ифода фақат бу ҳужжатни тузган масъул шахс томонидан имзоланган тақдирдагина ҳужжат сифатида хизмат қилиши мумкин. Бундан ташқари, компьютерларнинг турли вирусларга мойиллиги, ҳужжатлар билан асословсиз, осонгина тузатишлар киритилиши сохталаштирилган маълумотлар олиш хавфини туғдиради. Шу туфайли замонавий назоратчи ёки аудитор учун компьютерда қайта ишланган ҳужжатнинг тўғрилигини (ёки ишончсизлигини) фарқлай билиш муҳим. Ҳужжатнинг ўзига хос шакли ва уни олиш учун махсус билим зарурлиги, назаримизда илмий-амалий ҳаётга «ком­пьютер назорати» атамасини киритишга асос беради.
Компьютер назорати ҳужжатлар асосидаги ва фактик назоратдан айри ҳолда олиб борилиши мумкин эмас, улар­нинг ҳаммаси ўзаро бир-бирини тўлдиради.
Молиявий назоратни тўлиқ ёки қисман, комплекс ёки мавзули, ёппасига ёки танлаб ўтказиладиган назорат турларига бўлиш текшириш ҳажми ёки текширилаётган объект­нинг тўлиқ қамраб олинишига боғлиқ.
И.А.Белобжецкий комплекс ва оралиқ тафтишни, мав­зули текширишни, ялпи бўлмаган (танлаб) кузатишни ажратади, бироқ, таснифлаш мезонларини кўрсатмайди ва уларни назорат усуллари ёки услубий йўсинлари, масалан, тафтиш, аудит, мантиқий текшириш сифатида кўриб чиқади. Л.М.Крамаровский ҳам шундай фикр билдиради.
Назорат объект молия-хужалик фаолиятининг турли томонларини қамраб олиш даражаси бўйича И.А-Белобжецкий тафтишни тулиқ ва қисман тафтишга ажратади.
Мутахассислар гурухи белгиланган давр мобайнида ва белгиланган дастурга биноан корхона, ташкилотнинг молия-хўжалик (тадбиркорлик, тижорат, ишлаб чиқариш-техника ва ижтимоий) фаолиятини ҳар томонлама текшириб, ҳисобот ва молия интизомига риоя қилинишини аниқлайдиган текшириш комплекс текшириш деб аталади. Комплекслилик мезони аввало ишлаб чиқаришнинг иқтисодий, техник ва ижтимоий соҳаларини ҳар томонлама назорат қилишда намоён бўлади.
Давлат органлари томонидан идоравий бўйсунищдаги корхоналар ва ташкилотларда ўтказиладиган тафтишлар, шунингдек аудит ва таҳлил (шартнома ёки дастурга боғлик холда), бизнинг назаримизда, комплекслилик мезонига жавоб беради.
Корхона, ташкилот молия-хўжалик (тадбиркорлик, ти­жорат) фаолиятининг айрим бўлимлари (қисм, участкалари) ҳолатини текшириш мавзули текшириш деб аталади. Масалан, моддий бойликлар (асосий воситалар ёки номоддий активлар)нинг сақланиши ва улардан фойдаланишни текшириш, молиявий натижалар аниқланишининг тўғрилигини текшириш ва бошқалар. Хориж амалиётида мавзули текшириш «операция аудита» атамаси билан тавсифланади.
Комплекс ёки мавзули (операция) текширишни ўтказиш чоғида ҳужжатлар ялпи ёки танлаб (презентатив) текширилиши мумкин. Ялпи текшириш чоғида назоратдан ўтказилаётган давр мобайнидаги дастлабки ҳужжатлар ҳисоб регистрлари ва ҳисоботлар тариқасида расмийлаштирилиб амалга оширилган барча операциялар мазмуни кўриб чиқилади. Танлаб (репрезентатив) текширишда текшириб чиқилаётган даврдаги операцияларнииг бир қисми (масалан, ҳар бир ойда кетма-кет ёки ҳар қаеридан бир неча кун) қамраб олишни назарда тутилади. Агар танлаб текшириш чоғида суистеъмол қилиш, кўзбўямачилик аниқланса, у ҳолда ялпи текишришга ўтиш лозим.
«Тўлиқ текшириш» ёки «қисман текшириш» атамалари ҳужжатлар асосидаги ёки фактик назорат усулларига тааллуқли. Рўйхатга олишни ўтказишда барча моддий бойликларнинг сақланганлигини текшириш билан тўлик қамраб олиш мумкин, лекин бунда иш кунининг ялпи фотографиясини олиш учун ялпи ёки репрезентатив усулидан фойдаланиш - фақат бир гурух ходимларни танлаб олиш (қисман текши­риш) мумкин.
Юзага келган мураккаб шароитда молиявий назоратни ишончли ва самарали механизмида давлат ҳукумат органлари билан бошқарув органларининг келишилган ва бирдамлик асосида фаолият олиб борилиши лозим. Бу органларнинг ҳар бирини фаолиятидаги вазифалари, белгиланган компетенция, форма иш усуллари, Ўзбекистон Республикасини қонунларида белгиланиб, улар доирасида олиб борилади.
Шунинг билан бир қаторда, ишнинг мураккаблиги ва кўп қирралигини инобатга олган ҳолда, давлатни иқтисодий аҳамиятини ҳимоя қилиниши, айрим вазиятларда, бирлашган кучни, ёки бошқача қилиб айтганда, ўзаро боғланган фаолиятини, қуйдаги 3 асосий йўналиши бўйича амалга оширилиши керак:

  • молиявий қонун бузишни аниқлаш ва бартараф қилиш;

  • давлатга молиявий зарарни қонун билан белгиланган солиқлар, пенялар, штрафлар ва бошқа санкциялар ёрдамида моддий қоплашни таъминлаш;

  • молиявий қонун бузишни, олдини оладиган профилактик чора-тадбирларни ўтказиш;

Молиявий назорат молияни назорат функциясини амалга ошириш учун асосий усули бўлиб, уни вазифаларини ва мақсадини белгилаб беради. Шунинг билан бир қаторда назоратнинг мазмуни, унинг йўналишини ўзгариши, ишлаб-чиқариш кучларни ривожланиш даражасига ва жамиятни ишлаб-чиқариш муносабатларига боғлик.
Молиявий назорат, назоратнинг асосий қисми бўлиб, қиймат категориялар ёрдами билан боғланган ҳолда, бир мақсадга йўналтирилган ва фойдаланиш учун белгиланган соҳага эга. Молиявий назоратни объектив бўлиб, молиявий ресурсларни ташкил этиш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган пул шаклидаги, ва ҳалк хўжаликни ҳамма даражасида ва бўғинларида пул маблағлар фондлари шаклидаги тақсимланиш жараёнидир. Текширишнинг бевосита предмети бўлиб, молиявий (қийматга эга бўлган) кўрсаткичлар киради, улардан: даромад, фойда, солиқлар, оентабеллик, таннарх, айланма ҳаражатлар, турли мақсадларга ва фондларга олинган маблағлар.
Бу кўрсаткичлар мураккаб ҳараутерга эга, ва шунинг учун уларни бажарилиши, динамикаси ва мойиллигини (тенденциясини) назорати, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ишлаб-чиқариш, хўжалик ва тижорат фаолиятини ҳамма томонини, ҳамда молия-кредитни ўзаро боғлиқлиги механизмини ўз ичига олади.


  1. Download 0.62 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling