Хўжалик юритувчи субъектларни ислоҳ қилиш ва улар молиявий хўжалигини қайта қуришнинг зарурлиги.
Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ислоҳ қилиниш самарадорлигини баҳолаш
Таянч иборалар: молия, иқтисод, объект, субъект, солиқлар, инвестиция, суғурта, тизим, назорат, халқаро молия, давлат молияси, корхоналар молияси, такрор ишлаб чиқариш.
1. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА УЛАР МОЛИЯВИЙ ХЎЖАЛИГИНИ ҚАЙТА ҚУРИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ.
ХЮСларнинг фаолиятида сифат ўзгаришларни амалга оширмасдан туриб бозор иқтисодиётини ривожлантириш мумкин емас. Уларни ислоҳ қилиш жараёнининг мазмуни бозор муносабат-лари ривожланишининг қонуниятларидан келиб чиқадики, уларда бирламчи бўғин (ХЮСлар) га алоҳида ўрин берилиши керак. Бозор иқтисодиётидаги ўзаро алоқаларнинг умумий модели қуйидаги чизмада келтирилган (1-чизма):
Бозор иқтисодиёти шароитида ХЮСлар харидор ва сотувчи сифатида майдонга чиқиб, товарлар ва хизматлар бозорида ўзгарув-чан талаб ва таклиф асосида рақобат муҳитида аниқланадиган баҳо орқали ўзаро таъсир (алоқа)да бўлади. Баҳоларнинг йиғиндиси тушумнинг ўлчамини белгилаб (аниқлаб) берганлиги учун ХЮС (фирма, корпорация ва ҳ.к.)ларнинг молиявий аҳволи билан улар-нинг бозордаги фаоллиги, улар фаолиятида тараққиётнинг бозор омиллари ўзгариши (динамикаси)ни ҳар томонлама ҳисобга олиш ўртасида тўғри боғланиш мавжуд. Бу омилларни ҳисобга олиш ХЮСлар, фирмалар ва корпорациялар фаолиятининг бутун фалса-фасини принципиал жиҳатдан ўзгартиришни талаб қилади. ХЮС-ларни бозор шароитларига мослаштириш бўйича асосланган чора-лар тизимини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш, ХЮСларни бозор иқтисодиётининг мустақил (тўлақонли) субъектига айланти-риш уларни молиявий ислоҳ қилишнинг асосий мазмунини ташкил етади.
Бозор иқтисодиёти сари юз тутилганлигига 15 йилдан кўпроқ вақт бўлганлигига қарамасдан ҳамон мамлакатимиз ХЮСларининг маълум бир қисми динамик ривожланаётган бозор муносабатларига мослашаётганлиги йўқ. Айрим експертларнинг баҳосига кўра, саноат ХЮСларининг ¼ қисминигина бозор иқтисодиётининг тўла-қонли субъектлари сафига киритиш мумкин.
Янги шароит муносабати билан ХЮСларни молиявий ислоҳ қилишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
фаолиятни бозор талабларига йўналтириш ва енг янги тех-нологияларга инвестициялар асосида инновацион жараёнларни ривожлантириш йўли билан маҳсулотлар ва хизматлар рақобатбардошлигини таъминлаш;
ХЮС капиталини шакллантириш ва бошқариш самарадор-лигини ошириш;
ХЮС ривожланишини молиявий жиҳатдан таъминлаш ва унинг молиявий барқарорлигини ошириш резервларини қидириб топиш ва жалб қилиш;
ишлаб чиқаришнинг барча омилларидан самарали фойдала-ниш ва маҳсулот бирлигига тўғри келувчи харажатларни камайти-риш асосида уларнинг даромадларини ўстириш йўли билан ХЮС-ларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш;
активларни реструктуризация қилиш ва бозор конъюнкту-расини башоратлаш, товарлар ва хизматларнинг тўловга лаёқатли талаби ва таклифи асосида ХЮС фаолиятини диверсификациялаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |