Молия фани бўйича маърузалар матни


Назорат ва мулоҳаза учун саволлар


Download 0.62 Mb.
bet41/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Назорат ва мулоҳаза учун саволлар

  1. сиёсий иқтисод мумтозлари концепцияларининг асосий мазмуни нималардан иборат?

  2. сиёсий иқтисод мумтозларининг таркибига кимлар киради?

  3. А.Смит солиққа тортишни мақсадга мувофиқ равишда ташкил қилишнинг қандай тўрт асосий принципларини ифодалаган?

  4. А.Смит машҳур асарининг номини биласизми? У қандай номланган?

  5. А.Смитнинг солиқ концепцияси қандай мақсадга қаратилган эди?

  6. Ж.С.Милль “хизматларнинг солиқ назарияси”нинг асосий ғояси нималардан иборат?

  7. Янги тарихий мактаб концепцияларининг вакиллари кимлар?

  8. А.Вагнер томонилан ишлаб чиқилган солиққа тортишнинг тўққиз принциплари қандай гуруҳларга бирлаштирилган?

  9. Молиявий муаммолар марксчилар асарларида қандай талқин қилинган?

  10. Фойдалиликнинг чекланганлиги назариясининг молиявий жиҳатлари нималардан иборат?



8-МАВЗУ: ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР МОЛИЯСИ – ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ САЛОҲИЯТИНИНГ АСОСИ



  1. Давлатнинг молиявий салоҳияти ва унинг хўжалик юритувчи субъектлар молияси билан ўзаро боғлиқлиги

  2. Давлат молиявий салоҳиятининг шаклланиш асослари ва таркибий бўғинлари



Таянч иборалар: молия, иқтисод, объект, субъект, солиқлар, инвестиция, суғурта, тизим, назорат, халқаро молия, давлат молияси, корхоналар молияси, такрор ишлаб чиқариш.



  1. ДАВЛАТНИНГ МОЛИЯВИЙ САЛОҲИЯТИ ВА УНИНГ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР МОЛИЯСИ БИЛАН ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ

Давлатнинг молиявий салоҳияти бозор иқтисодиёти субъектлари ва аҳолининг пул даромадлари ва жамғармалари асосида шаклланиб (ташкил топиб), ўзаро боғланган қуйидаги бўғинлардан ташкил топади:
республика ва маҳаллий бюджетлар, давлат нобюджет фондлари бюджетлари;
давлат кредитлаштириш ресурслари; давлат (унитар) ХЮСлари ва давлатнинг иштирокидаги ХЮСлар молияси.
Давлатнинг молиявий салоҳияти таркибига асосий фондлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, моддий айланма маблағлар, уй-рўзғор мулклари, номоддий активлар қиймати – инсон капитали кирадиган моддий капитал кўринишидаги миллий бойлик ҳажми (ўлчами)ни киритиш мумкин;
хусусий ХЮСлар молиявий салоҳияти.
У айланмадан ташқари активлар ва айланма активларининг йиғиндисидан ташкил топади. Бу ерда айланмадан ташқари активлар номоддий активлар, асосий воситалар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, моддий бойликларга даромадли қуйилмалар, узоқ муддатли молиявий қуйилмалар, айланмадан ташқаридаги бошқа активлардан иборатдир. Шунингдек, бу ерда айланма активларнинг таркибига заҳиралар, дебиторлик қарзлари, қисқа муддатли молиявий қуйилмалар, пул маблағлари ва бошқа айланма активлар киради. Хўжалик юритувчи субъект (ХЮС)ларнинг молиявий салоҳияти уларнинг янги қиймат яратишдаги қобилиятига боғлиқ. Бир хил молиявий-иқтисодий қудратга эга бўлган ХЮСлар бир-биридан тубдан фарқ қилувчи молиявий натижаларга эришиши мумкин.



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling