ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТНИНГ МОЛИЯВИЙ ИСЛОҲ ҚИЛИНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ
ХЮС, фирма ва корпорацияларнинг молиявий ислоҳ қилиниш самарадорлигини баҳолашнинг асосий кўрсаткичи сифатида молия-вий самарадорлик, яъни соф фойда бўйича рентабеллик кўрсатки-чини олиш мумкин. Уни ҳисоблаш формуласи қуйидагича:
Р = (Cф : Ўк) х 100
бу ерда: Р – соф фойда бўйича ўзлик капиталининг
рентабеллиги;
Сф – соф фойда ёки нетто-фойда;
Ўк – ўзлик капитали.
Бу кўрсаткичнинг ўсиши фойдани солиққа тортишни қўшиб ҳисоблаган ҳолда ички ва ташқи характердаги кўплаб омилларга боғлиқ. Рентабелликни таркиб топтирувчиларни таҳлил қилиш учун амалиётда биринчи марта “Дюпон де Немур” компаниясида қўлланилган Дюпон формуласидан фойдаланилади. Бу формула-нинг кўриниши қуйидагича:
Р = (Сф : Ўк) х (Сф : Т) х (Т : А) х (А : Ўк),
бу ерда: Р – соф фойда бўйича ўзлик капиталининг
рентабеллиги;
Сф – соф фойда ёки нетто-фойда;
Ўк – ўзлик капитали;
Т – тушум;
А – активлар.
Бир вақтнинг ўзида бу формуладаги (Сф : Ўк) нисбати соф фойдага кўра ўзлик капиталининг рентабеллик коеффициентини кўрсаца, (Сф : Т) нисбати еса сотув рентабеллигини ифодалаб, бир томондан бу нисбат таҳлил қилинаётган даврда соф фойда ва сотув ҳажми (тушум) ўртасидаги нисбатни акс еттирса, иккинчи томондан еса яхлит ҳолда сотилган маҳсулотнинг даромадлилигини характерлайди ва у алоҳида олинган товар турлари даромадлилиги-га ва уларнинг реализация ҳажмидаги нисбатига боғлиқ.
Шунинг-дек, (Т : А) нисбати хўжалик фаоллиги коеффициентини кўрсатади. Бу коеффициент активларнинг айланувчанлиги (ёки активларнинг йиллик ўртача қийматига тўғри келувчи бир сўмлик тушум ҳажми)ни акс еттиради, таҳлил давридаги активлар айланмасининг сонини характерлайди.
Активлар қанча кўп айланса, уларнинг рентабеллиги шунча юқори бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |