Молия фани бўйича маърузалар матни


Download 0.62 Mb.
bet33/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Назорат мақсади - тузатиш чораларини кўриш, айбдорларни жавобгарликка тортиш ва бузиш-ларнинг олдини олишдан иборат.
Молиявий назоратнинг таркибий қисмларини Ф.С.Массаригин аниқлашга интилиб, у «назоратнинг уч тури: мо­лия-хўжалик назорати, молия-бюджет назорати ва кредит-банк назорати мавжуд» деб ҳисоблайди. Муаллиф фикрича, назорат субъектлари шундай тузилишнинг мезонлари сифатида майдонга чикади Чунончи, молия-хўжа­лик назорати асосан корхоналар ва уларнинг бирлашмалари, молия-бюджет назорати - Молия вазирлиги тизимининг органлари, кредит-банк назорати - банк тизими органлари томонидан амалга оширилади.
Бундай таснифлашга қарши Э.А Вознесенский қўйидаги далилни илгари сурди: молия-бюджет наэорати деб ном олган назорат молия-хўжалик назоратини ҳам, кредит-банк назоратини ҳам ўз ичига олади.
И.А.Белобжецкий молия назоратининг амал қилишига қўйидагича таъриф берди: «Моддий ишлаб чиқариш соҳаси ва ноишлаб чиқариш соҳасининг хўжалик жараёнлари ва пул муомалалари мажмуи молия назоратининг қўлланиш объекти ҳисобланади. Шунинг учун анъанавий «молия назо­рати» атамаси ўрнига илмий истеъмолга молия-хўжалик на­зорати тушунчасини дадилроқ киритиш мақсадга мувофиқ».
С.О.Шохин билан Л.И.Воронина бозор иқтисодиёти мамлакатларида қабул қилингани каби, молия назоратини икки турга - бюджет-молия назорати ва аудитга бўлинишини тамомила тўғри деб ҳисоблайдилар.


2.МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТ ТУРЛАРИ, ШАКЛЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ
Ҳар бир назорат турининг асосий вазифалари қонунан белгилаб қўйилиши мумкин бўлса ҳам бирининг иккинчисига ўзаро сингиши муқаррар юз беради. Шу боис назорат­нинг барча турлари ҳаракатини мувофиқлаштириш зарурати аниқ-равшан бўлиб колади.
«Молиявий назоратнинг вазифаси» таърифи назорат қилувчииинг вазифаларини ўз ичига олади; назоратнинг ҳар бир типига алоҳида вазифалар хос.
Бюджетнинг даромад ва ҳаражат қисмларини текшириш вазифаси фақат бюджет-молия назоратига хос бўлиб, у молиявий назоратнинг моҳиятини ғоят ёрқин акс эттиради. Корхоналар, компаниялар молия-хўжалик (тадбиркорлик ёки тижорат) фаолияти ва молиявий ҳисоботларининг тўғрилигини текшириш, юқори раҳбариятнинг йўл-йўриқларини текшириш ёки мутаносибликни аудит қилиш, мавзу бўйича текшириш ёки операция аудита сингари вазифа­лар молиявий назоратнинг барча уч турининг вазифаси ҳисобланиб, молиявий назорат умумий бўлимига хосдир.
Хориж амалиётида назоратнинг бюджет-молия ва мо­лия-хўжалик типларининг вазифасига назоратнинг пировард натижага мўлжалланганлиги, дастурий баҳолаш, «сансет» услуби каби вазифалари киради. Ўзбекистонда бюджет маблағлари айрим мақсадли дастурлар (масалан: «Устоз», «Соғлом авлод учун») учун ажратила бошланганлигини ҳисобга олиб, юқорида санаб ўтилган вазифалар вақти келиб олий давлат ва идоравий, идорадан ташқари назорат турларининг вазифалари сирасига киритилади. Бундай текширишларга мустақил аудит ҳам жалб қилиниши мумкин, лекин бу каби текширишлар аудиторнинг бевоснта вазифа­сига кирмайди.
Айни пайтда аудиторлик фирмалари молиявий ҳисоботнинг тўғрилигини тасдиклайдилар, бу эса давлат назоратчиларининг хизмат вазифаларига кирмайди ва юзаки қараганда, аудиторлик фирмаларининг маслаҳат фаолияти каби молиявий назоратнинг вазифаси ҳисобланмайди.
Корхоналар ва ташкилотларнинг мустақил аудиторлар томонидан тасдиқланган молиявий ҳисоботлари, бозор иқтисодиёти соҳасидаги давлатга ўз молиявий сиёсатини руёбга чиқарищда ёрдам берадиган зарурий элемент ҳисобланади. Аудиторлик фирмаларининг молиявий ҳисоботлар ишончлилигини тасдиқлаши маслаҳатчилик фаолияти нодавлат секторида молиявий назоратни чуқурлаштиради ва кенгайтиради. Чунончи, корхоналар, ташкилотларнинг мустақил аудиторлар томонидан тасдиқланган молиявий ҳисоботлари кре­дит бериш, инвестициялар жойлаштириш, фонд биржаларида қимматбаҳо қоғозлар листинги ва шу сингари операциялар учун ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади.
Бундай қараганда, аудиторлик фирмаларининг маслаҳатчилик фаолияти молиявий назорат вазифасига кирмайди. Лекин Молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси каби органлар ҳам ўз назорат объектлари ва нодавлат соҳа корхоналари учун маслаҳат хизмати кўрсатадилар, бирок бу ишлар бух­галтерия ҳисобини тўғри юритиш, бюджет билан ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун бажарилаётгани туфайли улар ҳам шу органларнинг вазифаларига айланиб қолмоқда. Тўғри, улар бу хизматларни бепул кўрсацалар, аудиторлик фирмалари эса ана шундай хизматлари учун ҳақ талаб қилади. Молиявий ҳисоботнинг тўғрилигини текши­риш вазифаси истисносиз пулли ҳисобланиб, айни пайтда молиявий назорат туркумига киритилади.
Шундай қилиб, эътироф этиш мумкинки, аудиторлик фирмаларининг молиявий ҳисоботлар тўғрилигини тасдиқлаш ва маслаҳат бериш борасидаги фаолияти аста-секин мо­лиявий назорат туркумига кириб бормоқда, бунинг устига аудиторлар бу хизматларни нодавлат сектори корхоналари, компаниялари устидан ҳам давлат томонидан, ҳам молия­вий ахборотдан фойдаланувчиларнинг назоратини кучайтириш мақсадларида кўрсатадилар.
Аудит ёки маслаҳатнинг сифатли ўтказилиши учун масъулият Аудиторларнинг касб этикаси кодексида энг муҳим мажбуриятлардан бири деб айтилган, айниқса, аудиторларнинг мустақиллиги, виждонлилиги ва улар хизмат кўрсатаётган мижозга нисбатан холис бўлиши зарурлиги алоҳида таъкидланади. Айни пайтда у мижознинг манфаатларини эҳтиёткорона ва қунт билан муҳофаза қилиши, бу манфаатларни жамият манфаатларига уйғунлаштириб бориши керак.
АҚШ аудиторларининг касб этикаси кодексининг кенгайтирилган вариантида аудитор мустақил бўлиб қолиши, фойдаланувчилар тўғри ахборот олишлари, мижозлар эса-сифатли ва малакали хизматлардан фойдаланишлари учун этика қоидаларига қандай амал қилиш кераклиги муфассал баён этиб берилган.
Мустақил аудиторлар аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун, Аудиторлар этикаси кодексига мувофиқ ҳаракат қилиб, малакасиз хизматлари учун ўзларининг мижозлар ва жамият олдидаги масъулият даражасини хис қилган ҳолда ўз мижозларига давлатнинг бирор-бир қонун ҳужжатларини онгли равищда четлаб ўтиб маслаҳат бермайдилар. Шунинг учун, назаримизда, уларнинг фаолияти дастлабки молиявий назорат деб қараш мумкин.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling