Молия фани бўйича маърузалар матни


Назорат ва мулоҳаза учун саволлар


Download 0.62 Mb.
bet66/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Назорат ва мулоҳаза учун саволлар

  1. Бюджет даромадлари деб нимага айтилади?

  2. Нима учун бюджет даромадлари оралиқ характерига эга?

  3. Бюджет даромадлари нима учун зарур?

  4. Бюджет даромадлари қандай жараёнда вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни ўзида ифода этади?

  5. Бюджет даромадлари қандай органларнинг ихтиёрига келиб тушади?

  6. Мамлакатларнинг давлат тузилишига боғлиқ равишда бюджет даромадлари қандай фарқланади?

  7. Қайси тушунча бир-биридан катта: давлат даромадларими ёки бюджет даромадлари? Нима учун?

  8. Бюджет даромадларининг моддий-буюмлашган шаклини нималар ташкил этади?

  9. Бюджет даромадларининг асосий моддий манбаини нима ташкил этади?



15-МАВЗУ: БЮДЖЕТ ТИЗИМИ ВА БЮДЖЕТ ТУЗИЛМАСИ


1. Бюджет тизими: таърифи, принцплари, бошқариш соҳасидаги ваколатлар.
2. Мамлакатлар бюджет тизимининг бўғинлари.
3. Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари бюджетлари, бюджетлар даромадлар ва харажатларининг тўлиқ акс этиши принцпи.
4. Бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ва тежамлилиги принцпи


Таянч иборалар: молия, иқтисод, объект, субъект, солиқлар, инвестиция, суғурта, тизим, назорат, халқаро молия, давлат молияси, корхоналар молияси, такрор ишлаб чиқариш.


1. БЮДЖЕТ ТИЗИМИ: ТАЪРИФИ, ПРИНЦПЛАРИ, БОШҚАРИШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАР
Ҳар бир мамлакатнинг бюджет тизими маълум бир принципларга таянади. Ҳозирги пайтда бундай принципларнинг таркибига қуйидагилар кириши мумкин:

  • бюджет тизимининг ягоналиги;

  • бюджет тизимининг даражалари ўртасидаги даромадлар ва харажатларнинг чегараланганлиги;

  • бюджетларнинг мустақиллиги;

  • давлат нобюджет фондлари бюджетлари, бюджетлар даромадлари ва харажатларининг тўлиқ акс этиши;

  • бюджетларнинг баланслилиги;

  • бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлилиги ва тежамлилиги;

  • бюджет харажатларини қоплашнинг умумийлиги (ёппасигалилиги);

  • ошкоралик;

  • бюджетнинг ҳаққонийлиги;

  • бюджет маблағларининг адреслилиги ва мақсадли характердалиги.

Давлат бюджетини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар мажмуига (унинг ички бўлинмалари таркиби ва тузилмаси, улардан фойдаланиш соҳаларининг функциональ чек-ланганлиги, ўзаро бўйсунувчанлиги, ўзаро алоқадорлиги ва таъсирчанлиги ҳамда ҳуқуқий томонларини инобатга олган ҳолда) бюджет тузилмаси дейилади.
Ҳар бир мамлакатнинг бюджет тузилмаси унинг миллий-давлат ёки маъмурий-ҳудудий тузилиши билан белгиланади.

  • Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети:

  • Республика бюджетини;

  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни ўз ичига олади.

  • Бюджет классификацияси ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • Давлат бюджети даромадларининг классификациясини;

  • Давлат бюджети харажатларининг вазифа жиҳатидан таш-килий ва иқтисодий классификацияси;

  • Давлат бюджети дефицитини молиялаштириш манбаларининг классификацияси.




Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling