Молия фани бўйича маърузалар матни


Назорат ва мулоҳаза учун саволлар


Download 0.62 Mb.
bet68/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Назорат ва мулоҳаза учун саволлар

  1. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети қандай даромадларни ўз таркибига олади?

  2. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари қандай даромадлар ҳисобидан шакллантирилиши мумкин?

  3. Бюджетларнинг барча даромадлари у ёки бу бюджетларга бириктирилишига қараб қандай гуруҳларга бўлиниши мумкин?

  4. Бюджет даромадлари қай тарзда (шаклда) мобилизация (жалб) қилиниши мумкин?

  5. Субъектларнинг даромадлари бюджет ихтиёрига қандай методларни қўллаш эвазига олинаяпти?

  6. Ҳозирги шароитда Давлат бюджети даромадларининг таркиби нималардан иборат ва унинг тузилмаси қандай?

  7. Миллий иқтисодиётда қўлланилаётган бюджет даромадлари тизимининг самарадорлиги нимага бевосита боғлиқ ва у ўз ичига нималарни олади?

  8. “Бюджети даромадлари” ва “Давлат даромадлари” тушунчалари ўртасида баробарлик (тенглик) белгисини қўйиш мумкинми?

16-МАВЗУ: БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАЛАРИ



  1. Бюджетдан ташқари жамғармалар тушунчаси, моҳияти ва таснифланиши

  2. Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг мақсад ва вазифалари

  3. Давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари

  4. Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг харажатлари

  5. Давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари



Таянч ва сўз иборалар. Давлат молияси, жамланма бюджет, ижтимоий муҳофаза, пенсия жамғармаси, консолидациялашган бюджет, марказий банк, моддий ёрдам, иш билан таъминлашга кўмаклашувчи фонди, мажбурий ажратма, ишсизлик



    1. БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАР ТУШУНЧАСИ, МОҲИЯТИ ВА ТАСНИФЛАНИШИ

Бюджетдан ташқари жамғармалар –
1) бу бюджетдан алоҳидалашган ҳолда тузилган, мақсадли ҳарактерга эга ва умумдавлат ёки маҳаллий аҳамиятга эга тадбирларни молиялаштиришга қаратилган мустақил молия муассасалари тизими;
2) бу давлат томонидан айрим ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларни молиялаштириш учун жалб қилинадиган ва оператив мустақиллик асосида комплекс ҳаражат қилинадиган молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш ва улардан фойдаланиш шакли.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling