Давлат мақсадли бюджетдан ташқари жамғармалари – Давлат бюджети таркибида жамлантириладиган жамғармалар бўлиб, уларнинг ҳар бири учун маблағлар манбалари, ҳар бир манбадан маблағ тушиши нормалари ва шартлари, шунингдек шу маблағлардан фойдаланилиши мумкин бўлган мақсадлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ўзбекистонда 1992 йил 6 та давлат мақсадли жамғармалари ташкил этилган:
Бандликка кўмаклашиш жамғармаси – ишчи кучининг бандлигини таъминлаш ва ишсизлик юзасидан мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун;
Минерал ресурсларни тиклаш жамғармаси – республи-камизнинг ўз минерал-хом-ашё базасини ривожлантириш учун;
Республика йўл жамғармаси – Ўзбекистон ҳудудида автотранспорт коммуникацияларини сақлаб туриш ва риовжлантириш бўйича муаммоларни ҳал қилиш мақсадида;
Ўздавжамғарма –макроиқтисодий вазифаларни ҳал қилиш учун
Ижтимоий суғурта жамғармаси – ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта учун;
Касаба уюшмалари кенгашлари Федерацияси жамғармаси – меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вазифаларни ҳал қилиш учун
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 7 та давлат мақсадли жамғармалари фаолият кўрсатмоқда:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси;
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси;
Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструксия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |