Молия мохияти ва функциялари. Молия тизими ва унинг асосий бугинлари


Молия тизими ва унинг асосий буғинлари


Download 147 Kb.
bet2/6
Sana21.06.2023
Hajmi147 Kb.
#1640915
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1355149067 40814

Молия тизими ва унинг асосий буғинлари
Молия тизими ўз ичига турли молиявий институтларни бирлаштириши орқали ўз таъсир доираси билан мамлакатни барча иқтисодиёти ва ижтимоий фаолият сохаларини қамраб олиб жамиятни турли эхтиёжларини қондириш учун хизмат қилади.
Юқоридагилар билан биргаликда турли хил молиявий муносабатлар умумий белгилар учун бир-биридан ажралиб туради, бу эса уларни ўз белгиларига кўра алохида гурухларга ажратиш имкониятини яратади.
Молиявий муносабатларни гурухлашда уларни объектив таҳлилларга асосланиб классификация қилиш мухим аҳамиятга эга.
Молиявий муносабатлар ўз табиатига кўра мамлакат ялпи ижтимоий махсулотини бир қисмини субъектлар ўртасида тақсимлайди. Субъектлар эса ўз навбатида ижтимоий ишлаб чиқаришдаги тутган ўрнидан келиб чиқиб турли хил мақсадли фондларни шакллантиришда иштирок этишади. Шунинг учун ҳам классификацияни асосий кўрсаткичи бўлиб субъектларни жамиятдаги тутган ўрни хисобланади. Бу кўрсаткичлар орқали субъектларни молиявий ресурслар ва фондларни ташкил этиш ва улардан фойдаланишни ташкил қилиш қобилиятлари аниқланади.
Молиявий муносабатларни алохида белгиларига кўра гурухлаш мамлакатни молия тизимини ташкил этади. Бу гурухларга ўзларини пул фондлари ва бошқариш органларига эга бўлган бўғин ва сохалар бирлаштирилади.
Хозирги замон шароитида Ўзбекистон Республикаси молия тизимини қуйидаги иккита гурухга ажратиш мумкин:
а) ўз хуқуқ ва мажбуриятлари доирасида молиявий фаолият юритувчи давлат органлари ва муассасалари яъни умумдавлат молияси:
б) ҳар бири ўз имконияти даражасида пул фондларини ташкил этувчи ва улардан фойдаланувчи молиявий институтлар жамламаси яъни хўжалик юритувчи субъектлар молияси.
Молия тизимининг мураккаблиги сабабли тизимни яхлит тадқиқот ва таҳлил қилиш ҳар доим ҳам кўзланган натижани беравермайди. Бу эса ўз навбатида тизимни қисмларга ва бўғинларга бўлиб алохида объект сифатида кўриб чиқишни тақазо қилади. Бу бўлиниш бошқаришни субъекти ва объектини эътиборга олган холда амалга оширилади. Лекин шунга қарамай ҳар бир объектни ўзи ҳам мураккаб тизим хисобланади.
Молия тизими объектлари сифатида унинг сохалари ва бўғинлари майдонга чиқади.
Шунинг учун ҳам молия тизими таркиби-бу унинг унсурлари жамламаси ва улар ўртасидаги алоқаларни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси молия тизими.




Молия тизимини алохида бўғинларга ажратилиши марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш усулларидаги вазифаларини фарқланишларидаги шароитларга қараб амалга оширилади.


Бу эса ўз навбатида молия тизимининг ҳар бир бўғини пул фондлари ва даромадларини ташкил қилиш ҳамда улардан фойдаланишда ўзининг махсус шаклларига эга эканлигидан далолат беради.
Ҳар бир давлатнинг молия тизими шу давлатнинг таркиби ва ташкилий хуқуқий шаклларидан келиб чиқиб турлича бўғинлардан иборат бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган бозор иқтисодиёти ислохатлари, мутлоқо янги молиявий ва иқтисодий сиёсатни юритилиши ўз навбатида молиявий муносабатларни янги бўғинларини ажратилишига имконият яратди.
Шуни эътиборга олиш лозимки ҳар қандай давлатнинг молиявий тизимини асосини хусусий соха молияси, давлат молияси ҳамда фуқароларнинг бошланғич даромадлари ташкил этади. Ушбу назариянинг тўғрилигига Ўзбекистон Республикасининг молиявий ресурслар тўғрисидаги жамланма балансида юқоридаги субъектлар молиявий ресурсларини акс эттирилишини кузатиш орқали гувох бўлишимиз мумкин.
Бозор шароитида молиявий тизимни қуйидагича тавсифлаш мумкин бўлади:
а) тижорат корхоналаи молияси.
б) тижорат муассасалари молияси.
в) юридик мақом омлай фаолият кўрсатаётган корхонала молияси.
Юқоридагилардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси молия тизимини қуйидагича гурухлаш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси молия тизими.





Download 147 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling