Молия мохияти ва функциялари. Молия тизими ва унинг асосий бугинлари


Download 147 Kb.
bet4/6
Sana21.06.2023
Hajmi147 Kb.
#1640915
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1355149067 40814

Давлатнинг бюджет тизими
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов таъкидлаб ўтгандек, давлатчилигимизнинг мустакиллиги карор топиши ва янада тараққий этишида хал килувчи омилдир. Жамиятнинг хар бир аъзосини манфаатларини қондиришга мулжалланган бозор иктисодиетини куриш бу сиесатнинг ўзагини ташкил этади. Бозор муносабатларига утиш билан боглик туб узгаришлар, утказилаетган ислохатларни баркарорлаштириш юзасидан чоралар куришни талаб килади. Бунда молиявий муносабатлар гоятда мухим урин тутади. Молиявий сиесат иктисодий сиесатнинг таркибий кисми булиб, молияни ташкил этиш хамда ундан фойдаланиш давлат уз функция ва вазифаларни мамлга оширишда курадиган чоралари мажмуига киради. Бундай сиесат молия ресурсларини сафарбар килиш шакллари ва усуллари тизимини, уларни таксимлашда, молия конунларида, давлат даромадлари ва харажатлари таркибида узифодасини топади. Бозор муносабатларига утиш туфайли фойда, соликлар, акциялар, дивидентлар, ижтимоий сугурта, инвестиция фондлари пайдо булади ва кенг кулланилмокда. Молия тизимини асосини давлат бюджети ташкил этади. У бир томондан, ресурсларнинг хал килувчи кисмини узида жамлайди, иккинчи томондан эса барча молия бугинлари ва муассасаларининг узаро алокадорлигини таъминлайди, уларнинг фаолиятини мувофиклаштириб боради. Бюджет иктисодиетга, ишлаб чикариш жараенига, хужалик хаетига давлат томонидан таъсир утказиш воситасидир, у давлат истеъмолининг молиявий асоси сифатида намоен булади хамда давлат томонидан ижтимоий сохалар учун фойдаланилади. Узбекистон Республикасининг давлат бюджет пул ресурслариннг марказлашган фондлари булиб, улар асосан соликлар ердамида жамланади хамда давлат томонидан уз вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланади. Давлат бюджети конун кучига эга булиб, республика Олий Маж лисида тасдикланади. Бюджетнинг даромад ва харажатлари таркибида давлатнинг ички ва ташки сиесати мужассамланади, иктисодий ва ижтимоий жараенлар, ишлаб чикаришнинг танлаб олинган усулига хос булган зиддиетлар узифодасини топади. Бюджетни бош вазифаси яшаб туришига моддий шароит яратиш, ишлаб чикариш муносабатларини, такрор ишлаб чиқаришни таъминлаш учун миллий даромадни кайта таксимлашдан иборатдир. Узбекистон Республикасининг бюджет тизими давлат бюджети амал килишининг ташкилий шакилидир. Бундай тизим давлатнинг икти содий сиесатини амалга оширишда асосий дастаклардан бири хисобланади. Умумдавлат харажатлари давлат бюджети оркали молиялаштирила ди. Давлат бюджети, бу умумжамият микиесида марказлашган ва давлат иштирокида хосил булувчи ва сарфланувчи молиявий ресурсларни англатади. У даромад ва харажат кисмлардан иборат булади. Бюджет ни даромад кисмини шакиллантиришда, мулк шакилидан катъи назар, хамма иктисодий субъектлар иштирок этадилар уларнинг иштироки соликлар тулаш шакилида юз беради. Бюджетни харажатлари умумдавлат
молия фондини ташкил этган тушумларнинг таксимлаб, маълум максад йулида ишлатилишидир.
Бюджет харажатлари ишлатилишига караб, турт хил булади:
а) Ишлаб чикаришни ривожлантириш учун кетадиган сарфлар, хусусан, инвестиция сарфлари.
б) Социал-маданий сарфлар, яъни давлатга карашли социал-маданий хизмат сохаларини, чунончи согликни саклаш, социал таъминлаш маориф ва маданиятни пул маблаглари бмлан таъминлаб туриш сарфлари.
в) Давлат бошкариш харажатлари еки хар хил тоифадаги давлат идоралари харажатлари.
г) Мамлакатни мудофа килиш еки харбий харажатлар. Бюджет даромадлари унинг харажатларни коплаши шарт.

Download 147 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling