Молия мохияти ва функциялари. Молия тизими ва унинг асосий бугинлари


Download 147 Kb.
bet3/6
Sana21.06.2023
Hajmi147 Kb.
#1640915
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1355149067 40814

Давлатнинг молиявий сиёсати
Дунёдаги ҳар қандай давлатнинг молия тизимида марказий ўринни давлат бюджети эгаллайди. Чунки давлат бюджети бу давлатни қонуний кучига эга бўлган асосий молиявий режасидир. Давлат бюджети СЕНАТ томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунида бюджетга «Давлат ва махаллий бошқарув органларини вазифалари ва функциялари фондларини ташкил қилиш ва ишлатиш шакли» деб таъриф берилган. Шундай қилиб давлат бюджети орқали давлат иқтисодиётни, ижтимоий-маданий тадбирларни, мудофаани, давлат хоқимияти ва бошқарув органларини сақлаш ҳаражатларини молиялаштирилади. Шунинг учун давлат бюджети молия тизимининг умумдавлат молияси бўғинига гурухланади.
Бюджет фондлар-бу Республика ва махаллий бюджетлар фондларидан ташқарида ташкил қилинадиган ва ишлатиладиган мақсадли фондлардир. Фондлар мақсади муқароларнинг нафақа таъминотига конститутцион хуқуқларни ижтимоий суғуртани, ижтимоий таъминотни, ишсизликни молиявий таъминотни ва ахоли саломатлигини таъминлашни реализация қилишга қаратилган. Фонднинг даромад ва ҳаражатларини қонунчилик органлари томонидан тасдиқланади. Давлатнинг нобюджет фондлари асосан юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мажбурий ажратмалар асосида шаклланади уларнинг миқдори ҳаракатдаги қонунчилик асосида белгиланади. Давлат нобюджет фонди маблағлари давлат мулки хисобланади.
Давлат кредити бу давлатнинг юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар бўлиб бу муносабатларда давлат қарздор, кредитор ва кафолат бўлиб майдонга чиқади. Давлат юридик ва жисмоний шахслардан олинган қарзларни қайтариши ва бошқа мажбуриятларни бажариш мажбуриятини олган бўлса у кафолат вазифасини бажаради.
Давлат кредити иқтисодий категория бўлиб, белгиланган вақтда тўлалигича қай тарилиши билан ҳарактерланади.
Давлат кредити банк ва тижорат кредитидан таъминот даражаси томонидан ҳам тубдан фарқ қилади. Давлат қарздорлиги вақтида қарз таъминоти бўлиб давлатни тўлов қобилияти ва барча худудлардаги мулки хисобланади.
Давлат кредити ихтиёрий тўловларга асосланади.
Давлат кредити кўп холларда бюджет камомади вақтида қўлланилади.
Давлат кредити хозирги вақтда АҚШ, Франция ва Англия каби ривожланган мамлакатларда ҳам кузатилмоқда.
Давлат кредитининг тартибга солувчи функцияси орқали давлат пул муомаласи холатига, молия бозоридаги ставкалар даражасига шунингдек ишлаб чиқариш ва бандлилик масалаларига таъсир кўрсатади.
Мулкий ва шахсий суғурта. Дунёдаги хеч бир давлат тиббий офатларни, бахтсиз ходисаларни, эпидемияларни ва бошқа кутилмаган офатларни чеклаб ўтишга кафолат бера олмайди. Шунинг учун ҳам мулкий ва шахсий суғурта фондалари бахтсиз ходисалар ва тибибй офатлар натижасида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қондирилишини таъминлашга ҳамда бундай ходисаларни олдини олишга хизмат қилади. Суғуртанинг мажбурий ва ихтиёрий турлари мавжуд бўлиб, мажбурий суғурта давлат томонидан қонунчилик асосида амалга оширилади.
Фонд бозори-молия бозорининг таркибий қисми бўлиб, бу бозорда қимматли қоғозлар олди-сотди жараёнлари амалга оширилади. Фонд бозори бошқа турдаги бозорлардан ўз мохиятига кўра жуда ҳам кам фарқ қилади. Бу бозорда ҳам сотувчилар, олувчилар, воситачилар фаолият кўрсатадилар, ҳамда реклама ва маркетининг тадқиқотлари олиб борилади.
Қимматли қоғозлар-бу капиталнинг амалда бўлиш шакли хисобланади. Капитал шаклидаги қимматли қоғозлар бозордаги муомалага товар кўринишида киритилиб, хисобдаги пулларга алмаштирилади ва эгасига даромад келтиради. Қимматли қоғоз эгасида капитал йўққа ўхшагани бўлиб, шу қиммат қоғоз орқали капиталга эгалик қилиш хуқуқига эгадир.
Шундай қилиб фонд бозори хохлаган турдаги товар бозорига ўхшаб кетади. Одатда товарлар ишлаб чиқарилади, қимматли қоғозлар эса муомалага чиқарилади. Барча бозорда товарлар ҳаридорларга қараб ҳаракатланса, фонд бозори учун қимматли қоғозларни инвестор учун ҳаракатланиши ҳарактерлидир. Бу бозор асосини товар бозори пул ва капитал ташкил этади. Бюджет камомади шароитида, давлат бу камоматни қоплаш учун маблағлар жалб қилишга эхтиёж сезади. Шу мақсадда давлат муомалага давлатни қарз қоғозлари бўлган облигацияларни чиқазади. Давлат хиссадорлик жамиятлари акция пакетларини сотиб олиш орқали алохида тармоқлар ва корхонала устидан инвестор сифатида назоратни сақлаб қолади ва фонд муносабатларида иштирок этади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб фонд бозорини мамлакат молия тизимини марказий бўғини деб тавсифлаш мумкин. Маълумки, молия тизимининг марказий бўғини миллий даромад ва ялпи ички махсулотни қайта тақсимлаш жараёнига жавобгар хисобланади. Қайта тақсимлаш бюджет, суғурта муносабатлари ва фонд бозорида вужудга келадиган муносабатлар ёрдамида амалга оширилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар молияси ўз ичига иқтисодий субъектларни пул маблағларини шаклланиши, тушумлар ва даромадларни жамғарилиши ҳамда уларни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш сарфларини молиялаштиришга, ишловчиларни рағбатлантиришга, давлат, юридик ва жисмоний шахслар олдидаги мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ молиявий муносабатларни олади.
Хўжалик юритувчи субъектлар молияси моддий фаровонлик яратиш жараёнида, истемолчиларга хизматлар кўрсатишда тижорат ва нотижорат ташкилотлари учун ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондларини ўсишини ҳамда тўлдириб боришни таъминлашда молиявий муносабатларни кўп қирралилиги билан ажраб туради. Юридик шахс мақомида фаолият кўрсатаётган хўжалик субъектларидан ташқари, юридик шахс мақомига эга бўлмаган шахслар ҳам тадбиркорлик фаолиятида иштирок этишлари мумкин. Хўжалик юритувчи субъектларни ташкилий-хуқуқий шаклидан, молиявий ресурсларни шаклланиши ва улардан фойдаланиш мақсадидан фаолият кўрсатиш фаолиятидан келиб чиқиб уларни тижорат ва нотижорат сохаларига ажратиш мумкин.
Хўжалик юритувчи субъектлар молиясига келгуси мавзуларда алохида тўхталиб ўтамиз.
Молия кредит муносабатлари пул маблағлари билан боғли муносабатлардир. Бозор иқтисодиетини асосини пул – товар муносабатлари ташкил этади.
Молиянинг вазифаси- бу молия мохиятиннинг хўжалик фаолиятидаги аниқ кўриниш унинг ифодасидир. Молияни – тақсимлаш рағбатлантириш, социал химоя, иқтисодий информация вазифлари мавжуд.
Тақсимлаш вазифаси- молия воситасида жамиятда яратилган ялпи миллий махсулот ва унинг асосий кисми миллий даромад хўжалик субъектлари ўртасида таксимланиб пул фондарига айлантирилади. Ишлаб чиқаришни ўзида юз берадиган таксимлаш бирламчи таксимлаш деб аталади. Рағбатлантириш вазифаси – молия воситалари орқали хўжалик субъектларини иқтисодий фаолликка ундашдан иборат иқтисодий рағбатлантириш воситаси таксимотдир. Аммо бундан таксимлаш рағбатлантириш функцияси айнан бир нарса деб хулоса қилиб бўлмайди, гап шундаки, таксимлаш ҳар доим ҳам рағбатлантириш мўлжалламайди.
Масалан: молиядан пул ажратиб келишлардан бепул ўқитиш, даволаш, ногиронларга, кўп болали оилаларга, нафакалар тўлаш бу ишлб чиқаришни рағбатлантирилмайди албатта. Аммо молияда рағбатлантирувчи томон ҳам мавжуд. Бу молия тизимида ишлатиладиган солиқлар, тўловлар, субъсидиялар. Солиқдан имтиёз бериш корхоналар ишлаб чиқаришини кенгайтириш учун кетадиган инвистицияни кўпайтиради. Ишловчиларга кўпроқ мокофот бериш таъминлаб, уларни яхши ишлашга ундайди. Бож пулини камйтириш орқали экспорт рағбатлантирилади., импорт қисқартирилади. Керак бўлганда зарарни оплаш учун субъсидия бериш корхонани моливия согломлаштириш воситаси булади. Социал химоя воситаси – жамият аъзолари маълум катламларининг минимал тирикчилик юритиш моливия жихатдан таъминлаш туриш яъни молиявий кафолатлашдан иборат. Жамиятда шундай ночор ижтимоий қатламлар борки улар объектив сабабларга кўра ўзини – ўзи тўла таъминлай олмайди. Уларни тирикчилигини махсус ташкил этилган пул маблағлари хисобидан: маслан ишчсизлик нафакалари, болалар учун нафакалар ногиронлик пенсиялари таъминланади. Бу маблағларни нафақат давлат балки корхона ташкаилотлар жамоат бирлашмалари ўз маблағлари хисобидан уюштирадилар. Молия воитасида ахолининг маълум катламларини химоя килиш билан бирга ҳаммага тегишли бўлган оммавий социл кафолатлари ҳам бор. Ахолни соглигини таъминлаш умумий ўрта таълим бериш атроф мухитни согломлаштириш каби сарфлар борки улар борган назарда тўтиб молиялаштирилади. Бозор иқтисодиетига ўтиш даврида нарх кўтарилиши муносабати билан ахоли курган зарар кисман компенсацияланади, яъни ахоли пул даромадлари оширилади.давлат бюджетит датациялайдиган нархлар ва таърифлар амал қилади. Яъни бази товар ва хизматлардан ахолига сотиш нархи, ундан хақиқий нархидан анча паст булади. Орадаги фарқ давлат бюджети хисобидан копланади. Маслнан Ўзбекистонда 1 кг бугдойни ҳарид нархи 80 сўм бўлган холда 1 кг ун ахолига 30 сўмдан сотилади.
Иқтисодий ахборот бериш вазифаси – хўжалик субъектлари ва умуман жамият иқтисодий фалиятнинг моливия якунлари хсусида маълумот ва хабарлар бериб туришдагн иборат бўлиб, иқтисодиетни бошқаришда қўл келади. Иқтисодий холат молияда ўзининг миқдорий ифодасини топади. Моливия кўрсаткичлар орқали ишлаб чиқаришнинг канлй холатда эканлигини кўзатиш мумкин. корхоналанинг молиявий ахволига караб, уларнинг хўжалик фаолияти яхши еки емонлиги хусусида хулосага келиш мукин. Молиявий ахборотга қараб тадбиркорлар ўз ишининг бориши, ўз шароитларининг ахволи, ракобатчилар имконидан огох бўладилар. Тадбиркорлик учун холи молиявий ахборот керак бўлади ва уни аудиторлик хизмати таъминлаб туради.
Аудиторлик хизмати – бу корхоналар, фирмалар, компаниялар хўжалик молиявий фаолиятини таҳлил этиб ҳисоботлар экспертизасини ўтказиш, уларнинг моливия ахволи тўғрисида холисона ахборот етказиб туриш ва хулосалар чиқаришдир.
Моливия ахборот молиявий менежментга (бошқариш) хизмат қилади.
Молия ўз вазифаларини аниқлаш молиявий воситалар орқали бажарилади – ҳаражатлар амартизация, фойда, акция курси, дивиденд солиқлар, тўловлар, бош хақи, суғурта хақи субсидия, дотация, компенсация кабилар шулар жумласига киради. Улар айни вақтда молиявий ресурсларни ташкил этадилар. Масалан: дивиденд миқдорининг ошиб бориши акция чиқарган компания молиявий ахволидан яхшилигидан дарак беради. Натижада акция курси ошади, компанияга ташкаридан пул оқиб келиши ва унинг зурайиб кетиши таъминланади.
Молиявий ресурслари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун пул манбаи бўлиб хизмат қилади.
Молиявий ресурслар иқтисодиётни кўтилмаган ходисалардан масалан: табиий офатлар, фалоқатлардан ёки дунё бозор нархини пасайиб кетишидан химоя қилади. Моливия ресурслар икки турга булинади:

  1. Микроресурслар.

  2. Макроресурслар.

Микроресурслар – корхона, фирма, компания, жамоат уюшмалари доирасида бўлиб, хўжалик субъектларини ўзига тегишли ва қарзга олган пул маблағларидан иборат.
Макроресурслар – улар умумдавлат микесида ташкил топади. Улар бюджет хисобидан еки бюджетдан ташкари фондлар хисобидан пайдо булади. Давлат бюджети, пенсия фонди, ишсизлик фонди ва хоказолар.
Давлат ўз қўлидаги молия ресурсларидан фойдаланиб бюджетдан молиялаштириш, донгация бериш, солиқлардан озод килиш, солиқларни енгиллаштириш орқали иқтисодиетга таъсир кўрсатади. Молияни иқтисодиетга таъсири бир катор воситалар ердамида борадики улар барчаси биргаликда молия механизмини ташкил этади.
Молия механизми молиявий муносабатларни амалда улантиришнинг шакли услубидир.

Download 147 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling