Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 8 Операцион сегментлар Асосий принцип


Ҳисоботда тақдим этиладиган сегментлар


Download 244.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana09.06.2023
Hajmi244.62 Kb.
#1467861
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
МҲХС 8

Ҳисоботда тақдим этиладиган сегментлар 
11 
Тадбиркорлик субъекти қуйидаги ҳар бир операцион сегмент ҳақида алоҳида маълумот бериши 
лозим:
(a) 5-10 
бандларга мос равишда ёки 12 бандга мос равишда ушбу сегментларнинг икки ва 
ундан ортиғини бирлаштириш натижасида аниқланган, ва 
(б) 13 
банддаги миқдорий чекловлардан ошса. 
14-19 бандлар операцион сегментлар ҳақида алоҳида маълумотлар тақдим этилишини талаб 
этадиган бошқа ҳолларни белгилаб беради.
Бирлаштириш мезонлари 
12 
Операцион сегментлар бир хил иқтисодий хусусиятларга эга бўлган тақдирда кўпинча бир-бирига 
яқин узоқ муддатли молиявий натижаларга эга бўлишади. Масалан, иккита иқтисодий хусусиятлари 
бир хил бўлган операцион сегментдан бир хил узоқ муддатли ўртача ялпи даромад кутилиши 


МҲХС 8 
©
МҲХС Фонди 
3
мумкин. Иккита ёки ундан ортиқ операцион сегмент битта операцион сегментга бирлаштирилиши 
мумкин, қачонки бирлаштириш ушбу МҲХСнинг бош принципига мос келиб, сегментлар бир хил 
иқтисодий хусусиятларга эга бўлса, ва сегментлар қуйидаги аспектлар (жиҳатлар) бўйича бир хил 
бўлса: 
(a) 
махсулот ва хизматлар хусусияти; 
(б) 
ишлаб чиқариш жараёнларининг хусусияти; 
(в) 
уларнинг махсулотлари ва хизматларига харидорлар тури ёки тоифаси; 
(г) 
уларнинг махсулотларини тақсимлаш ёки уларнинг хизматларини кўрсатишда 
қўлланиладиган усуллар; ва 
(д) 
агар қўлланилиш мумкин бўлса, қонунчилик сохаси, масалан, банк, суғурта ёки коммунал 
хизматлар сохаси. 
Миқдорий чекловлар 
13 
Тадбиркорлик субъекти қуйидаги миқдорий чекловларга мос келадиган операцион сегментлар 
ҳақида алоҳида маълумотлар тақдим қилиши лозим: 
(a) 
ташқи мижозларга сотилган ва сегментлараро сотув ёки ўтказишлар билан биргаликда 
ҳисобот берилган даромад барча операцион сегментларнинг ички ва ташқи ялпи 
даромадида 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил қилса. 
(б) 
ҳисоб қилинган фойдаси ёки зарарининг абсолют сони қуйдагиларнинг абсолют сонидан 
10 фоизи ёки ундан кўпроғини ташкил қилса: (i) барча ҳисоботда фойда келтирган 
операцион сегментларнинг ялпи ҳисоботда келтирилган фойдаси ва (ii) барча ҳисоботда 
зарар келтирган операцион сегментларнинг ялпи ҳисоботда келтирилган зарари. 
(в) 
унинг активлари барча операцион сегментларнинг ялпи активларидан 10 ва ундан ортиқ 
фоизини ташкил қилса. 
Агар раҳбарият сегмент ҳақидаги бундай маълумот молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга 
фойдали деб ҳисобласа, хеч қайси миқдорий чекловларга мос келмайдиган операцион сегментлар 
ҳам ҳисоботда тақдим этилиши, ва алоҳида очиб берилиши мумкин. 
14 
Тадбиркорлик субъекти ҳисоботда тақдим этиладиган сегмент ҳосил қилиш мақсадида миқдорий 
чекловларга мос келмайдиган операцион сегмент ҳақидаги маълумотни миқдорий чекловларга мос 
келмайдиган бошқа бир операцион сегмент ҳақидаги маълумот билан бирлаштириши мумкин,
фақатгина операцион сегментлар бир хил иқтисодий хусусиятларга эга бўлса ва 12 бандда 
келтирилган бирлаштириш мезонларининг кўпчилигига мос келса. 
15 
Агар операцион сегментлар томонидан ҳисобот берилган ялпи ташқи даромад тадбиркорлик 
субъекти даромадининг 75 фоизидан камини ташкил қилса, токи ҳисоботда тақдим этиладиган 
сегментлар тадбиркорлик субъекти даромадининг камида 75 фоизини ташкил қилгунга қадар 
қўшимча операцион сегментларни ҳисоботда тақдим этиладиган сегментлар деб аниқлаш лозим 
(агар улар 13 бандда келтирилган тавсифларга мос келмаса ҳам). 
16 
Ҳисоботда алоҳида келтирилмайдиган бошқа тадбиркорлик фаолиятлари ва операцион сегментлар 
ҳақидаги маълумотлар бирлаштирилиши ва “қолган барча сегментлар” тариқасида, 28 банд 
томонидан талаб қилинадиган таққосларда (қиёсларда) бошқа таққосланадиган моддалардан 
алохида очиб берилиши лозим. “Қолган барча сегментлар” тоифасига киритилган даромадлар 
манбаи таърифлаб берилиши лозим. 
17 
Агар бевосита бундан олдинги даврда ҳисоботда тақдим этиладиган сегмент деб аниқланган 
операцион сегмент раҳбарият томонидан ўз аҳамиятини сақлаб қолган деб баҳоласа, ушбу сегмент 
ҳақидаги маълумотлар жорий даврда 13 банддаги ҳисоботда тақдим этилиш мезон талабларига 
жавоб бермаган тақдирда ҳам алоҳида тақдим этилиши лозим. 
18 
Агар операцион сегмент жорий даврда миқдорий чекловларга мос равишда ҳисоботда тақдим 
этиладиган сегмент деб аниқланган бўлса, таққослаш мақсадида олдинги давр учун келтирилган 
сегмент маълумотлари янги ҳисоботда тақдим этиладиган сегментни алоҳида сегмент сифатида акс 
эттириш учун қайта ҳисобланиши лозим, агар ушбу сегмент 13 банддаги ҳисоботларда келтириш 
мезонларига олдинги даврларда тўғри келмаган бўлса ҳам, токи талаб қилинадиган маълумотни 
топиш имкони бўлмаса ва уни йиғиш харажатлари жуда юқори бўлса. 
19 
Тадбиркорлик субъекти ҳисоботда алоҳида очиб берадиган сегментлар сонига ундан ошганда 
сегмент маълумотлар ҳаддан ташқари батафсил бўлмаслиги мақсадида амалий чекловлар қўйилиши 


МҲХС 8 

©
МҲХС Фонди 
мумкин. Аниқ чекловлар белгиланмаган бўлса ҳам, 13-18 бандларга мос равишда ҳисоботда тақдим 
этиладиган сегментлар сони ўндан ошса, тадбиркорлик субъекти амалий чекловни белгилаш 
масаласини кўриб чиқиши лозим. 

Download 244.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling