Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 8 Операцион сегментлар Асосий принцип
Download 244.62 Kb. Pdf ko'rish
|
МҲХС 8
- Bu sahifa navigatsiya:
- Умумий маълумотлар
Маълумотларни очиб бериш
20 Тадбиркорлик субъекти унинг молиявий ҳисоботларидан фойдаланувчилар у амалга оширадиган тадбиркорлик фаолиятининг хусусиятини, молиявий натижаларини, ва у фаолият кўрсатадиган иқтисодий муҳитни баҳола олиши мақсадида маълумотларни очиб бериши лозим. 21 20 банддаги тамойилни бажариш учун, тадбиркорлик субъекти умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этилган ҳар бир давр учун қуйидагиларни очиб бериши лозим: (a) 22 бандда таърифлаб берилган умумий маълумотлар; (б) ҳисоботда тақдим этиладиган сегмент фойдаси ёки зарари, шу жумладан 23-27 бандларда таърифланганидек, ҳисоботда тақдим этиладиган сегмент фойдаси ёки зарарига киритилган тегишли даромад ва харажатлар, сегмент активлари, сегмент мажбуриятлари ва баҳолаш асослари ҳақида маълумот; ва (в) 28 бандда таърифланганидек, сегмент даромадлари умумий суммаларининг, ҳисоботда тақдим этиладиган сегмент фойдаси ёки зарари, сегмент активлари, сегмент мажбуриятлари ва бошқа жиддий сегмент моддаларининг тадбиркорлик субъектининг тегишли кўрсаткичлари билан қиёси. Ҳисоботда тақдим этиладиган сегментнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисобот суммаларининг тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисобот суммаларига қиёсий молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилган ҳар бир санага талаб этилади. Олдинги даврлар учун маълумотлар 29 ва 30 бандларда таърифланганидек, қайта ҳисобланиши лозим. Умумий маълумотлар 22 Тадбиркорлик субъекти қуйидаги умумий маълумотларни очиб бериши зарур: (a) тадбиркорлик субъектининг ҳисоботда тақдим этиладиган сегментларини аниқлашда фойдаланилган омиллари ҳамда ташкилот асосини (масалан, раҳбарият тадбиркорлик субъектини махсулотлар ва хизматлар орасидаги фарқ асосида, географик ҳудудлар, қонунчилик табиати, ёки омиллар комбинацияси ва операцион сегментларнинг бирлашуви асосида ташкил қилишни танлаши), ва (б) ҳар бир ҳисоботда тақдим этиладиган сегментларга даромад келтирадиган махсулот ва хизматлар турлари. Download 244.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling