Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 8 Операцион сегментлар Асосий принцип


Download 244.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana09.06.2023
Hajmi244.62 Kb.
#1467861
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
МҲХС 8

Солиштирмалар 
28 
Тадбиркорлик субъекти қуйидагиларнинг барчаси бўйича солиштирмаларни келтириши лозим: 
(a) 
ҳисоботда тақдим этиладиган сегментлар ялпи даромадининг тадбиркорлик субъекти 
даромадига солиштирмаси. 
(б) 
ҳисоботда тақдим этиладиган сегментлар фойдаси ёки зарари баҳосининг тадбиркорлик 
субъектининг солиқ харажати (солиқ даромади) ва давом эттирилмайдиган фаолиятдан 
олдинги фойдаси ёки зарарига солиштирмаси. Аммо, агар тадбиркорлик субъекти солиқ 
харажати (солиқ даромади) каби моддаларни ҳисоботда тақдим этиладиган сегментларга 
тақсимласа, тадбиркорлик субъекти бундай моддаларни ҳисобга олиб, ялпи сегментнинг 
фойда ёки зарарини тадбиркорлик субъекти фойдаси ёки зарарига солиштирмани 
келтириши мумкин. 
(в) 
ҳисоботда тақдим этиладиган сегментлар активларининг тадбиркорлик субъекти 
активларига солиштирмаси. 
(г) 
ҳисоботда тақдим этиладиган сегментлар мажбуриятларининг тадбиркорлик субъекти 
мажбуриятларига солиштирмаси, агар сегмент мажбуриятлари 23 бандга мос равишда 
ҳисоб қилинган бўлса. 
(д) 
ҳисоботда тақдим этиладиган сегментларнинг очиб берилган ҳар бир муҳим моддаси 
суммасининг тадбиркорлик субъектининг таалуқли суммасига солиштирмаси. 
Солиштирманинг барча муҳим моддалари алоҳида аниқланиши ва таърифлаб берилиши лозим. 
Масалан, ҳар хил ҳисоб сиёсатлари оқибатида келиб чиқадиган ҳисоботда тақдим этиладиган 
сегмент фойдаси ёки зарарини тадбиркорлик субъекти фойдаси ёки зарарига қиёслаш учун талаб 
этиладиган ҳар бир муҳим тузатиш суммаси алоҳида аниқланиши ва таърифлаб берилиши лозим. 
Олдинги тақдим этилган маълумотни қайта ҳисоблаш 
29 
Агар тадбиркорлик субъекти ўзининг ички тузилмаси таркибини унинг ҳисоботда тақдим 
этиладиган сегментлари таркибини ҳам ўзгартирадиган даражада ўзгартирса, олдинги даврлар, шу 
жумладан оралиқ даврларга тегишли маълумотлар қайта ҳисобланиши лозим, токи талаб 
қилинадиган маълумотни топиш имкони бўлмаса ва уни йиғиш харажатлари жуда юқори бўлса. 
Талаб қилинадиган маълумотни топиш имкони йўқлиги ва уни йиғиш харажатлари жуда 
юқорилигини аниқлаш очиб берилиши талаб қилинадиган ҳар бир модда учун белгиланади. 


МҲХС 8 
©
МҲХС Фонди 
7
Ҳисоботда тақдим этиладиган сегментлари таркибидаги ўзгаришлардан сўнг, тадбиркорлик 
субъекти олдинги даврлар учун сегмент маълумотларининг тегишли моддаларини қайта 
ҳисоблаганлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот бериши лозим. 
30 
Агар тадбиркорлик субъекти ўзининг ички тузилмаси таркибини унинг ҳисоботда тақдим 
этиладиган сегментлари таркибини ҳам ўзгартирадиган даражада ўзгартирса ва агар олдинги 
даврлар, шу жумладан оралиқ даврларга тегишли маълумотлар ўзгаришларга мос равишда қайта 
ҳисобланмаган бўлса, тадбиркорлик субъекти ўзгаришлар рўй берган йилда жорий давр сегмент 
маълумотини сегментларнинг иккала асосида, эски асосда ва янги асосда тақдим этиши лозим, токи 
талаб қилинадиган маълумотни топиш имкони бўлмаса ва уни йиғиш харажатлари жуда юқори 
бўлса.

Download 244.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling