Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 8 Операцион сегментлар Асосий принцип


Download 244.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana09.06.2023
Hajmi244.62 Kb.
#1467861
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
МҲХС 8

Баҳолаш 
25 
Ҳисоботда келтирилган ҳар бир сегмент моддасининг суммаси операцион қарорлар қабул қилувчи 
раҳбарга ресурсларни сегмент бўйича тақсимлаш ва унинг фаолиятига баҳо бериш мақсадида 
тақдим этилган баҳога тенг бўлиши лозим. Тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларини 
тузишда ва даромадлар, харажатлар, фойда ёки зарарларни тақсимлашда қилинган тузатишлар ва 
чиқариб ташлашлар, агар улар операцион қарорлар қабул қилувчи раҳбар томонидан 
фойдаланиладиган сегментнинг фойдаси ёки зарарини баҳолашга киритилган бўлсагина, 
киритилиши лозим. Худди шу каби, операцион қарорлар қабул қилувчи раҳбар томонидан 
фойдаланиладиган сегментнинг активлари ва сегментнинг мажбуриятлари баҳосига киритилган 
актив ва мажбуриятлар бу сегмент ҳисоботида акс эттирилиши лозим. Агар суммалар ҳисоботда 
келтириладиган сегмент фойдаси ёки зарари, активлари ёки мажбуриятларига тақсимланган бўлса, 
бундай суммалар оқилона асосда тақсимланиши лозим. 
26 
Агар операцион қарорлар қабул қилувчи раҳбар сегментнинг фаолиятини баҳолашда ва ресурсларни 
қандай тақсимлаш қарорини қабул қилишда операцион сегментнинг фойдаси ёки зарари, сегмент 
активлари ёки сегмент мажбуриятларини баҳолашнинг битта усулидан фойдаланса, ҳисоботда 
сегментнинг фойдаси ёки зарари, активлари ва мажбуриятлари шу усулда акс эттирилиши лозим. 
Агар операцион қарорлар қабул қилувчи раҳбар операцион сегмент фойдаси ёки зарари, сегмент 
активлари ёки сегмент мажбуриятларини баҳолашнинг бир неча усулидан фойдаланса, раҳбарият 
фикрига кўра баҳолаш принципларига таяниб, тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг 
тегишли суммаларини баҳолашда фойдаланилган усулга энг мос келадиган усул ҳисоботда баҳолаш 
усули бўлиши лозим.. 
27 
Тадбиркорлик субъекти ҳар бир ҳисоботда тақдим этиладиган сегмент учун сегмент фойдаси ёки 
зарари, сегмент активлари ва сегмент мажбуриятлари ўлчамига тушунтиришлар келтириши лозим. 
Тадбиркорлик субъекти камида қуйидагиларни очиб бериши лозим: 
(a) 
ҳисоботда тақдим этиладиган сегментлар орасидаги ҳар қандай операциялар учун 
бухгалтерия асослари. 
1
Ликвидлик бўйича таснифланадиган активларга кўра, узоқ муддатли активлар бу таркибида ҳисобот давридан кейинги 
12 ойдан ортиқ муддат ичида қопланиши кутилаётган суммалари бор бўлган активлардир. 


МҲХС 8 

©
МҲХС Фонди 
(б) 
ҳисоботда келтирилган сегмент фойдаси ёки зарарлари ва тадбиркорлик субъектининг 
фойда солиғи харажати ёки даромади ва тўхтатилган фаолиятидан олдинги фойдаси ёки 
зарарини баҳолашлар орасидаги ҳар қандай фарқларнинг келиб чиқиш табиати (агар улар 
28 бандда таърифланган қиёслардан маълум бўлмаса). Бундай фарқлар ўз ичига ҳисоботда 
келтириладиган сегмент маълумотларини англашда зарур бўладиган ҳисоб сиёсатлари ва 
марказдан ҳосил бўладиган харажатларни тақсимлаш сиёсатларини олиши мумкин. 
(в) 
ҳисоботда келтирилган сегмент активларини баҳолаш ва тадбиркорлик субъекти 
активларини баҳолаш орасидаги ҳар қандай фарқларнинг келиб чиқиш табиати (агар улар 
28 бандда таърифланган қиёслардан маълум бўлмаса). Бундай фарқлар ўз ичига ҳисоботда 
келтириладиган сегмент маълумотларини англашда зарур бўладиган ҳисоб сиёсатлари ва 
биргаликда фойдаланиладиган активларни тақсимлаш сиёсатларини олиши мумкин. 
(г) 
ҳисоботда келтирилган сегмент мажбуриятларини баҳолаш ва тадбиркорлик субъекти 
мажбуриятларини баҳолаш орасидаги ҳар қандай фарқларнинг келиб чиқиш табиати (агар 
улар 28 бандда таърифланган қиёслардан маълум бўлмаса). Бундай фарқлар ўз ичига 
ҳисоботда келтириладиган сегмент маълумотларини англашда зарур бўладиган ҳисоб 
сиёсатлари ва биргаликда қопланадиган активларни тақсимлаш сиёсатларини олиши 
мумкин. 
(д) 
ҳисоботда келтирилган сегмент фойдаси ёки зарарини аниқлашда фойдаланиладиган 
баҳолаш усулларининг олдинги даврларга нисбатан ўзгаришлари табиати ва уларнинг 
таъсири, агар бундай ўзгаришлар сегмент фойдаси ёки зарарини баҳолашга таъсир қилса.
(е) 
ҳар қандай асимметрик тақсимотларнинг табиати ва ҳисоботда келтирилган сегментларга 
таъсири. Масалан, тадбиркорлик субъекти тегишли амортизация қилинаётган активларни 
бирор сегментга тақсимламасдан, амортизация харажатини бу сегментга тақсимлаши 
мумкин. 

Download 244.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling