Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 8 Операцион сегментлар Асосий принцип


Download 244.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana09.06.2023
Hajmi244.62 Kb.
#1467861
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
МҲХС 8

Операцион сегментлар 

Операцион сегмент - бу тадбиркорлик субъектининг қуйидаги таркибий қисмидир: 
(a) 
у даромад олиши ва харажатлар (шу жумладан, шу тадбиркорлик субъектининг бошқа 
таркибий қисмлари билан боғлиқ операциялардан олинадиган даромадлар ва харажатлар) 
қилиши мумкин бўлган тадбиркорлик фаолиятига жалб этилади, 
(б) 
унинг операцион натижалари тадбиркорлик субъектининг операцион қарорлар қабул 
қилувчи раҳбари томонидан шу сегментга жалб қилиниши лозим бўлган ресурслар ва 
улардан фойдаланиш натижалари тўғрисида қарорлар қабул қилиш мақсадида мунтазам 
равишда кўрикдан ўтказилади, ва 
(в) 
у тўғрисида дискрет молиявий маълумот мавжуд. 


МҲХС 8 

©
МҲХС Фонди 
Операцион сегмент олдиндан даромад келтирмайдиган тадбиркорлик фаолиятига таалуқли бўлиши 
мумкин, масалан, ишга тушириш палладаги операциялар даромадлар олишдан олдинги операцион 
сегментлар бўлиши мумкин. 

Тадбиркорлик субъектининг хар қандай таркибий қисми албатта операцион сегмент ёки операцион 
сегментнинг қисми эмасдир. Масалан, корпорациянинг бош офиси ёки баъзи функционал бўлимлари 
даромад келтирмаслиги ёки тадбиркорлик субъекти учун қўшимча ҳисобланадиган даромад 
келтириши мумкин ва операцион сегмент бўлмаслиги мумкин. Ушбу МҲХСнинг мақсадларига 
кўра, тадбиркорлик субъектининг “бандликдан-сўнг нафақа тўловлари бўйича тизимлари” 
операцион сегментлар эмасдир. 
7 “Операцион қарорлар қабул қилувчи раҳбар” атамаси тегишли номли бошқарувчига нисбатан 
кўпроқ вазифани билдиради. Бу вазифа тадбиркорлик субъектининг ресурсларини тақсимлаш ва 
операцион сегментлар фаолияти натижаларига баҳо беришдан ташкил топади. Кўпинча 
тадбиркорлик субъектининг операцион қарорлар қабул қилувчи раҳбари бу Бош раҳбари ёки
ижроия директори, шунингдек ижроия директорлари гурухи ва шу кабилар бўлиши мумкин. 

Кўпчилик тадбиркорлик субъектлари учун 5 бандда таърифланган операцион сегментларнинг учта 
тавсифи операцион сегментларини аниқ белгилаб беради. Аммо, тадбиркорлик субъекти унинг 
тадбиркорлик фаолияти ҳар хил нуқтаи назардан акс эттириладиган ҳисоботлар тақдим қилиши 
мумкин. Агар операцион қарорлар қабул қилувчи раҳбар биттадан ортиқ сегмент маълумотлари 
тўпламидан фойдаланса, тадбиркорлик субъектининг операцион сегментларини ташкил қилувчи 
компонентларнинг ягона тўпламини, шунингдек ҳар бир компонентнинг фаолият табиатини, уларга 
масъул раҳбарларнинг борлигини, ва директорлар кенгашига тақдим қилинадиган маълумотларни 
бошқа омиллар аниқлаб беради. 

Умуман олганда, ҳар бир операцион сегмент операцион қарорлар қабул қилувчи раҳбарга бевосита 
ҳисобдор бўлган (бўйсунган) ва у шахс билан операцион фаолият, молиявий натижалар, прогнозлар, 
ёки сегментга тегишли режалар бўйича мунтазам алоқада бўлган сегмент бошқарувчисига эга 
бўлади. “Сегмент бошқарувчиси” атамаси тегишли номли бошқарувчига нисбатан кўпроқ вазифани 
билдиради. Операцион қарорлар қабул қилувчи раҳбар айрим операцион сегментлар учун сегмент 
бошқарувчиси ҳам бўлиши мумкин. Бир бошқарувчининг ўзи бирдан ортиқ операцион сегментларга 
сегмент бошқарувчиси бўлиши мумкин. Агар 5 банддаги тавсифлар ташкилотнинг бирдан ортиқ 
компонентлар тўпламига тегишли бўлса, аммо сегмент бошқарувчилари улардан фақат битта 
тўпламига масъул бўлса, бундай компонентлар тўплами операцион сегментларни ташкил қилади. 
10 5 
банддаги тавсифлар бошқарувчилар масъул бўлган икки ва ундан ортиқ бир-бирини қамраб 
олувчи компонентлар тўпламига нисбатан қўлланилиши мумкин. Бундай тузилма баъзан 
ташкилотнинг матрицали шакли деб аталади. Масалан, айрим тадбиркорлик субъектларида баъзи 
бошқарувчилар бутун дунё бўйлаб ҳар хил махсулот ва хизматларга масъул бўлиб, шу пайтнинг 
ўзида бошқа бошқарувчилар ўзига тегишли географик ҳудудларга масъулдирлар. Операцион 
қарорлар қабул қилувчи раҳбар мунтазам равишда иккала компонентлар тўпламининг операцион 
натижаларини кўриб чиқади, ва иккаласи бўйича молиявий маълумотлар мавжуд. Бундай ҳолда, 
тадбиркорлик субъекти бош принципга мурожат қилган ҳолда қайси компонентлар тўплами 
операцион сегментларни ташкил қилишини аниқлаб олиши лозим. 

Download 244.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling