МҲХС 8
©
МҲХС Фонди
1
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 8
Операцион сегментлар
Асосий принцип
1
Тадбиркорлик субъекти унинг молиявий ҳисоботларидан фойдаланувчиларга у фаолият
кўрсатадиган соҳанинг хусусияти ва молиявий оқибатларини, хамда у фаолият кўрсатадиган
иқтисодий муҳитни баҳолаш имконини берувчи маълумотларни очиб бериши лозим.
Қўллаш доираси
2
Ушбу МҲХС қуйидагиларга нисбатан қўлланилиши лозим:
(a)
тадбиркорлик субъектининг алоҳида ёки якка тартибдаги молиявий ҳисоботларига:
(i)
қарз ёки улушли инструментлари очиқ бозорларда (ички ёки ташқи фонд
биржалари ёки биржадан ташқари
бозорларда, шу
жумладан, маҳаллий ёки
минтақавий бозорларда) сотиладиган субъектларнинг, ёки
(ii)
инструментларнинг ҳар қандай турини очиқ бозорларга эмиссия қилиш
мақсадида қимматли қоғозлар бўйича комиссияга ёки бошқа бошқарув
ташкилотига молиявий ҳисоботларини тақдим қилган ёки тақдим қилиш
жараёнидаги субъектларнинг; ва
(б)
бош ташкилот бўлган гуруҳнинг жамланган (консолидациялашган)
молиявий
ҳисоботларига:
(i)
қарз ёки улушли инструментлари очиқ бозорларда (ички ёки ташқи фонд
биржалари ёки биржадан ташқари бозорларда, шу жумладан, маҳаллий ёки
минтақавий бозорларда) сотиладиган субъектларнинг, ёки
(ii)
инструментларнинг ҳар қандай турини очиқ бозорларга эмиссия қилиш
мақсадида қимматли қоғозлар бўйича комиссияга ёки бошқа бошқарув
ташкилотига молиявий ҳисоботларини тақдим қилган ёки тақдим қилиш
жараёнидаги субъектларнинг.
3
Агар ушбу МҲХСни қўллаши талаб этилмайдиган тадбиркорлик субъекти ушбу МҲХСга мос
келмайдиган сегментлар тўғрисидаги маълумотни очиб бермоқчи бўлса, у
бундай маълумотни
сегментлар тўғрисидаги маълумот деб атамаслиги лозим.
4
Агар молиявий ҳисобот ушбу МҲХСни қўллаш соҳасига кирувчи
бош ташкилотнинг жамланган
(консолидациялашган) молиявий ҳисоботидан, хамда шу бош ташкилотнинг алоҳида молиявий
ҳисоботидан
ташкил топса, сегмент тўғрисида маълумот фақат жамланган (консолидациялашган)
молиявий ҳисоботларда талаб этилади..