Молиявий менежментнинг математик асослари


Дисконт ставкаси ва Фишер формуласининг хусусияти


Download 46.75 Kb.
bet4/11
Sana21.11.2023
Hajmi46.75 Kb.
#1793025
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-6маъруза

4.2. Дисконт ставкаси ва Фишер формуласининг хусусияти
Режа:

    1. Дисконт ставкаси унинг ўзига хос хусусиятлари. Пул оқимлари бўйича бир марталик молиявий операциялар. Аннуитетлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари.

    2. Фишер формуласи ва унинг ўзига хос хусусияти.



1-савол баёни. Дисконтлаштириш аксарият ҳолда лойиҳа таҳлилида инвестиция ва турли мажбуриятларни баҳолашда кенг қўлланилади.
Дисконтлаштириш деганда инвестиция ёки пул оқимларининг келгусидаги қийматининг бугунги жорий баҳода ифодаланиши тушунилади.
Агар мулкдор ортиқча мулкини инвестицияга қўймоқчи бўлса, унинг бирор мўлжали бўлиши мумкин. Масалан у 10 йилдан кейин 2,0 млн. сўм пулга эга бўлиши керак. Бунга 10 % двиденд кўзда тутилган бўлса у бугун қанча маблағ қўйиши керак? Айнан ана шу саволга пул оқимларини дисконтлаштириш орқали жавоб топиш мумкин. Бу учун қўйилган инвестициянинг жорий қийматини аниқлаш лозим. Бу кўрсаткични аниқлаш лозим. Бу кўрсаткични аниқлашда қуйидаги формуладан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир:


1
Ижқ = Инбқ х ---------------- ;
(1+Z)n

Бунда:
Ижқ - инвестициянинг жорий қиймати;


Инбқ - инвестициянинг бошланғич қиймати;
Z - белгиланган фоиз ставкасининг коэффицентдаги миқдори;
n - давр (йиллар) сони
Ушбу формулага юқоридаги мисолда келтирилган маълумотларни қўллаб ечадиган бўлсак қуйидаги натижага эришган бўламиз:

1
2000,0 х [--------------] = 2000,0 х 0,3855 = 771,0 минг сўм.


(1 + 0,1)10


Ушбу ҳисоб-китобдан кўриниб турибдики, мулкдор ўн йилдан кейин 2,0 млн. сўмга эга бўлиш учун 10 % лик фойда ставкаси билан бугунги кунда 771,0 минг сўмлик инвестиция қўйса бас экан.
Дисконтлаш усули пул маблағларининг қиймати муайян вақтда бир хил эмаслиги, яъни бугунги бир сўм бир йилдан кейинги бир сўмга тенг эмаслиги боис пайдо бўлди.



Download 46.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling